1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Тадбирларнинг якуний босқичда 
ички ишлар органлари 
томонидан қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилади:
 
тадбир якуни бўйича маълумотнома тузилиб, ИИВ-ИИББ-ИИБ, 
шаҳар, туман ва тармоқ ички ишлар органлари раҳбарлари ҳузурида 
ўтказилган тезкор йиғилишда муҳокама этилади; 
тадбир ўтказилиши пайтида аниқланган айрим муаммоларнинг 
тегишли идоралар ва жамоат ташкилотлари томонидан ҳал 
этилишини таъминлаш мақсадида ҳокимликларга асосланган 
таклифлар киритилади. 
тадбир тугаганидан кейин бир соат ичида телефон ѐки факс 
орқали дастлабки, уч кун муддат ичида эса почта орқали якуний 
маълумотнома 
тайѐрланиб, 
ахборот 
учун 
ИИВ-ИИББ-ИИБ 
раҳбариятига тақдим этилади. 
Якуний босқичда ички ишлар органлари томонидан ўтказила-
диган тезкор-қидирув тадбирларида фуқаролар объект ичида ва унинг 
атроф-ҳудудларида тўлиқ тарқалиб кетгунига қадар кузатиб 
борилади. 
Якуний босқичда ички ишлар органлари томонидан қуйидаги 
профилактик тадбирлар амалга оширилади:
 
тадбир тугашидан олдин тадбир ўтказилаѐтган объектнинг барча 
кириш ва чиқиш эшикларининг очиқ туриши таъминланади; 
тадбир тугашига 5-10 дақиқа вақт қолганда захирадаги кучлар ва 
хизматга жалб этилган асосий кучларни қайта тақсимлаш ва маневр 
қилиш ҳисобига томошабинлар ва иштирокчилар чиқадиган 
йўналишларда кучайтирилган нарядлар қўйилади; 


375 
бадиий ва спорт жамоалари аъзоларига, ҳакамларга ва бошқа 
алоҳида аҳамиятга эга шахсларга томошабинлар томонидан 
ғайриқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш 
мақсадида уларнинг чиқиш жойларида ички ишлар органларининг 
занжирлари ташкил этилади; 
мегафонлар ва бошқа овоз кучайтиргич мосламаларидан 
фойдаланган ҳолда бинодан чиқаѐтган томошабинлар ўртасида 
жамоат тартибини сақлаш, уларнинг ҳаракатини тартибга солиш, 
секторлар, минбарлар, тор йўлаклар ва зинапоя майдончаларидан бир 
маромда чиқишларини таъминлаш, бир жойда тўпланиб қолишларига 
йўл қўймаслик чоралари кўрилади. 
Якуний босқичда ички ишлар органлари томонидан йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги тадбирлар амалга 
оширилади: 
томошабинлар ва иштирокчиларнинг жамоат транспортларига 
(автобус, трамвай, такси) чиқиш, метрога тушиш жойлари ҳамда 
автотураргоҳларда тиқилинчлар юзага келишига йўл қўймаслик 
мақсадида ушбу жойларда ички ишлар органлари постлари ва 
патруль-пост нарядларининг хизмати ташкил этилади; 
Ҳукумат раҳбарлари ва таклиф этилган меҳмонлар ҳамда чет эл 
фуқаролари, бадиий ва спорт жамоалари аъзолари ва ҳакамларга 
ажратилган транспорт воситалари ва автобуслар ички ишлар 
органлари 
патруль 
автомашиналари 
ѐрдамида 
кузатилиши 
таъминланади. 
Якуний босқичда ички ишлар органлари томонидан қуйидаги 
таҳлилий ва назорат тадбирлари амалга оширилади: 
тадбир иштирокчилари ва томошабинлар тарқаб кетганларидан 
сўнг хизматга жалб этилган ички ишлар органлари ходимлари 
олдиндан белгиланган жойга сафланиб, тадбир якуни бўйича умумий 
хизмат фаолиятига баҳо берилади; 
ходимлар томонидан амалга оширилган ишларга тўлиқ баҳо 
бериш мақсадида тадбир давомида амалга оширилган комплекс 
чоралар таҳлил қилинади; 


376 
ходимларнинг иш фаолиятини баҳолашда уларнинг тадбир 
давомидаги ҳаракатлари, ўз олдиларига қўйилган вазифаларнинг 
бажарилиши сифати ҳисобга олинади; 
тадбир якуни бўйича хизмат яхши ташкил этилганлиги,яъни 
ходимларнинг ижобий томонлари, эпчиллиги, тактик ҳаракатлари 
бўйича мисоллари қайд этилади, яхши хизмати билан ажралган 
ходимларни тақдирлаш учун ички ишлар органлари раҳбариятига 
тақдимнома киритилади, илғор иш тажрибаларини умумлаштириш ва 
амалиѐтга татбиқ этиш чоралари кўрилади; 
тадбир давомида йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, 
келгусида йўл қўймаслик юзасидан чора-тадбирлар белгиланади, 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича иш 
самарадорлигини ошириш чоралари кўрилади. 
Рухсат этилмаган оммавий тадбирларга тайѐргарлик кўриш 
босқичида ички ишлар органлари томонидан қуйидаги тадбирлар 
амалга оширилади: 
рухсат этилмаган оммавий тадбирнинг ўтказилиши вақти, жойи, 
характери, қатнашчилар сони, тадбир ташкилотчиларини аниқлаш 
бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади, аниқланган маълумот-
лар юзасидан юқори турувчи ички ишлар органига, тегишли ҳукумат 
идораларига, прокуратура ва давлат хавфсизлик хизматига ахборот 
берилади; 
алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди олдиндан 
огоҳлантирилади ва шахсий таркибни йиғиш чоралари кўрилади; 
рухсат этилмаган оммавий тадбир ўтказиладиган объект ва унинг 
атроф-ҳудудларида тезкор хизмат ходимларидан иборат кузатув пост-
лари ташкиллаштирилади, имконият даражасида тадбир ўтказилиши 
кутилаѐтган жой ички ишлар органлари нарядлари ѐрдамида ўраб 
олинади; 
олинган маълумотлар бўйича тадбирнинг ўтказилиш вақти, жойи, 
мақсади, тадбир қатнашчиларининг сонига аниқлик киритилиб, 
зудлик билан ИИВ-ИИББ-ИИБга ахборот берилади, тегишли ҳукумат 
идоралари, прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизматига хабар 
қилинади. 


377 
Рухсат этилмаган оммавий тадбирнинг бошланиши олдидан
яъни тўхтатиш имкони бўлмаган ҳолларда ички ишлар органлари 
томонидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: 
фуқаролар тўпланган жойга кучайтирилган тезкор гуруҳ, 
патруль-пост хизмати нарядлари юборилади; 
тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларининг режалари ва 
мақсадларини, йиғилганларнинг таркибини аниқлаш мақсадида ИИВ-
ИИББ-ИИБ раҳбарияти вакиллари воқеа жойига чиқиб, жамоат 
тартибини сақлаш бўйича ички ишлар органлари нарядларининг 
хизматини ташкил қилади; 
оммавий тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-
ҳаракатлари фото-видео тасвирга олиш йўли билан ҳужжатлаш-
тирилади; 
ҳудудий ҳокимиятлар, прокуратура ва бошқа тегишли идоралар 
вакиллари билан ҳамкорликда тадбир ташкилотчиларидан тадбирни 
тўхтатиш талаб қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда 
жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги тушунтирилади; 
тадбир ташкилотчилари қўйилган талабларни бажаришдан бош 
тортган ҳолда ҳудудий ҳокимият вакили қарорига асосан оммавий 
тадбирни тўхтатиш ва тадбир иштирокчиларини тарқатиш чоралари 
кўрилади. 
Агар рухсат этилмаган оммавий тадбирларнинг ўтказилиши 
жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигига тажовуз солмаса, тезкор 
вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ҳукумат вакилининг қарорига асосан 
тадбир тугагунига қадар ички ишлар органлари ходимлари назорат 
остида давом эттирилиши мумкин. 
Кўриладиган чоралар, хизматга жалб қилинадиган куч ва техник 
воситалар тақсимоти, уларни жойлаштириш, озиқ-овқат билан 
таъминлаш, шахсий таркибга дам бериш ва тиббий таъминлаш 
масалалари, оммавий тадбирлар ўтказилишида жамоат тартибини 
сақлаш, гуруҳ бўлиб жамоат тартибининг бузилиши, оммавий 
тартибсизликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, ички ишлар 
органлари биноларига бўладиган ҳужумни қайтариш бўйича ИИВ-


378 
ИИББ-ИИБлари, шаҳар ва туманлар ички ишлар органлари 
томонидан ишлаб чиқилган махсус режаларга аниқлик киритилади. 
Куч ва техник воситаларнинг тақсимотини сифатли ишлаб чиқиш 
учун тезкор штаб раҳбари ва аъзолари бевосита тадбир ўтказиладиган 
жой бўлиб, у ердаги тезкор вазиятни, ҳудуд ѐки объектнинг ҳажмини, 
сиғимини, алоҳида хусусиятларини ўрганади. Тақсимот тезкор штаб 
аъзолари – ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари 
бошлиқлари томонидан тадбир ўтказиладиган жой ўрганиб чиқилиб, 
тўпланган маълумотлар ва тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда 
берилган таклифлар асосида ишлаб чиқилади ҳамда ички ишлар 
органларининг куч ва техник воситаларини жойлаштириш режаси 
сифатида ҳужжатлаштирилади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish