1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Оммавий тадбирлар ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
3-§. Оммавий тадбирлар ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни 
ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш учун жалб этилган ички ишлар органлари 
нарядларининг турлари 
Оммавий тадбирлар ўтказилиши мобайнида хавфсизликни ҳамда 
жамоат тартибини сақлаш учун ички ишлар органлари нарядларининг 
қуйидаги турларидан фойдаланилади: 
Пост –
тадбирлар ўтказилишида ички ишлар органлари 
ходимлари зиммаларига юклатилган вазифаларни адо иш учун 
белгилаб берилган жой ѐки ҳудуд ҳисобланади. Бундай постларга 
икки ѐки ундан ортиқ ички ишлар ходимлари жалб этилиб, улар алоқа 
воситаси ва чақирув номлари билан таъминланади. 
Йўл-патруль хизмати пости
– тадбирлар ўтказиладиган объект, 
жой ва унинг атроф-ҳудудларида транспорт воситалари ҳамда 
пиѐдаларнинг ҳаракатларини чеклаш ѐки тақиқлаш, ҳаракат 
хавфсизлигини таъминлаш учун йўл-патруль хизмати ходими ѐки 
ходимлари хизмат олиб борадиган ҳудуд. 
Зарур ҳолларда йўл-патруль хизмати постларини кучайтириш 
мақсадида уларга бошқа соҳавий хизматларнинг тажрибали 


379 
ходимлари ажратилиши мумкин. Йўл-патруль хизмати постига 
бириктирилган ходимлар тадбир ўтказиладиган объект раҳбарига 
тадбир юзасидан бўйсунади.
Кузатув автоэкипажлари –
Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси, вилоят, шаҳар ва туман депутатларининг, чет эл расмий 
делегациялари аъзоларининг, оммавий тадбирларни ўтказишда 
иштирок этиш учун сафарбар қилиниши ҳукумат ва ҳокимликлар 
раҳбарларининг, таклиф этилган чет эл фуқароларининг, тадбир 
иштирокчилари ва қатнашчиларининг, байрам дастурларини 
тайѐрлашда 
қатнашувчи 
бадиий 
жамоалар 
аъзолари 
ва 
гуруҳларининг, спорт жамоалари ва ҳакамларнинг хавфсизлигини 
таъминлаш мақсадида уларга ажратилган транспорт воситаларини 
кузатувчи, ички ишлар органларининг махсус жиҳозланган патруль 
автомашиналари билан таъминланган йўл-патруль хизмати (зарурати 
билан бошқа хизматлар) ходимларидан ташкил этилган наряд. 
Кузатув патруль автомобилларининг сони кузатилиши лозим 
бўлган депутатлар, меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган 
транспорт воситаларининг сони ҳамда тезкор вазиятга қараб 
белгиланади. 
Патруль гуруҳлари –
тадбирлар ўтказилаѐтган ҳудуднинг 
белгиланган жойларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш учун ягона раҳбарлик остида хизматни ўташ мақсадида 
бирлаштирилган икки ва ундан ортиқ ички ишлар органлари 
ходимларидан иборат наряд бўлиб, вазифаси белгиланган ҳудудда 
патруллик қилиш йўли билан жамоат тартибини сақлаш, 
хавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олиш амалга оширилади. 
Кузатув пости –
фото-видео аппаратлар билан таъминланган 
тезкор хизматлар ходимларидан (ЭКБ, ЖҚБ, Т ва ЭҚКБ, ТБ) ташкил 
этилган наряд.
Бу турдаги нарядлар тадбирлар ўтказилишида (айниқса, спорт 
тадбирларида) бевосита объектга кириш-чиқиш жойлари, секторлар
минбарлар, асосий тадбирлар ўтказилаѐтган бошқа жойлар ҳамда 


380 
заруриятга қараб чипта сотиш нуқталари атрофида (кассалар) 
оператив вазият оғирлашган ҳолларда фуқароларнинг хатти-
ҳаракатларини ҳужжатлаштириш мақсадида қўйилади. 
Назорат-текширув пункти –
тадбирларни ўтказишда аниқ 
ҳудудда (жойда) режим тартибини таъминлаш ѐки транспорт ва 
пиѐдалар қатновини чеклаш учун қўйиладиган наряд. Ушбу пунктлар 
асосан ўраб олинган ҳудуддаги ҳалқаларда, тадбир ўтказилаѐтган 
бино ѐки ўйингоҳларнинг кириш эшикларида ташкил этилади. 
Уларнинг вазифаси – тадбир ўтказилаѐтган ҳудудга кириш ҳуқуқини 
берувчи таклифномаси, чиптаси ѐки махсус рухсатномаси бўлган 
фуқароларни текшириб ўтказишдир. 
Ҳалқа –
оммавий тадбир ўтказиладиган ҳудудда транспорт 
воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатларини чеклаш ѐки тақиқлаш 
мақсадида ўраб олинган ҳудуд. 
Унга жалб этилган нарядлар ўраб олинган ҳудудга транспорт 
воситалари ва йўловчиларнинг фақат назорат-текширув пунктлар 
орқали ўтишларини таъминлайди. 
Ҳалқанинг узунлиги, унга ажратиладиган шахсий таркиб сони 
ўраб олинадиган ҳудуднинг ҳажми, алоҳида хусусиятлари ва тезкор 
вазиятга қараб белгиланади. 
Занжир –
тадбирлар ўтказилишида ҳалқага жалб этиладиган 
нарядларнинг бошқарилишини таъминлаш учун ҳалқанинг кичик 
ҳудудларга бўлиниши бўлиб, унга ажратилган шахсий таркиб сони 
ажратилган ҳудуднинг узунлиги, фуқаролар оқимининг тахминий 
сони, ҳудуднинг темир панжаралар, деворлар билан ўралганлиги, 
ҳудуддаги уйлар сони ва улар оралиғидаги очиқ жойлар ва 
йўлларнинг кенглигига қараб белгиланади. 
Масалан, 100 метр масофа баландлиги 1 метр бўлган темир 
панжара билан ўралган бўлса ѐки очиқ жойи бўлиб, тадбир давомида 
фойдаланиладиган махсус темир панжаралар ва арқонлар ѐрдамида 
тўсилса, унда вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳар уч метр масофага ѐки 
ҳар бир темир панжара рўпарасига биттадан, жами 33 нафар ходим, 
уларга масъул ва ѐрдамчи ходим, ҳаммаси бўлиб 35 нафар ходим 


381 
бириктирилиши ѐки оператив вазиятдан келиб чиққан ҳолда 
ходимлар зичлиги янада оширилиши мумкин. 
Зона –
оммавий 
тадбирга 
жалб 
этилган 
нарядларнинг 
бошқарилишини таъминлаш мақсадида объектнинг ҳудудларга 
бўлиниши, яъни уларнинг кенглиги ва уларга ажратиладиган шахсий 
таркибнинг сони тадбир ўтказилаѐтган ҳудуд ѐки бинонинг ҳажми, 
уларда жойлашган саҳналар, спорт майдончалари, ташкил этилган 
ярмаркалар, кўргазмалар сони, тезкор вазият ҳамда фуқароларнинг 
тахминий сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
Участка –
зоналарда хизматга жалб этилган нарядларнинг 
бошқарилишини таъминлаш мақсадида тадбир ўтказилаѐтган 
жойдаги оператив вазиятдан келиб чиққан ҳолда уларнинг кичик 
ҳудудларга бўлиниши бўлиб, Уларнинг кенглиги ва уларга 
ажратиладиган шахсий таркибнинг сони тадбир ўтказилаѐтган ҳудуд 
ѐки бинонинг ҳажми, уларда жойлашган саҳналар, спорт 
майдончалари, ташкил этилган ярмаркалар, кўргазмалар сони, тезкор 
вазият ҳамда фуқароларнинг тахминий сонидан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади. 
Сектор –
тадбирлар ўтказилаѐтган маданият саройлари ва 
уйларда, ўйингоҳлар ҳамда бошқа иншоатларда томошабинлар, 
таклиф этилган меҳмонлар ва бошқа тадбир иштирокчилари учун, 
ўриндиқлар ўрнатилган ва рақамланган жой бўлиб, уларга 
ажратиладиган 
шахсий 
таркибнинг 
сони, 
унинг 
ҳажми, 
томошабинларнинг сони, тадбир давомида юзага келиши мумкин 
бўлган салбий ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 
Ходимларни секторларнинг икки ѐн ва ўрта қисмларига ҳамда ҳар уч 
ѐки тўрт қатор оралиқларидаги ўриндиқларга жойлаштириш мақсадга 
мувофиқдир.
Тўсиқ –
тадбирлар ўтказилишида аниқ бир жойни, ҳудудни ўраб 
олиш ѐки айрим йўналишларини тўсиш ишларини бажарадиган 
наряд. Тўсиқ сифатида автотранспорт воситалари, шу жумладан юк 
автомашиналари, автобуслар, трамвайлар, темир панжаралар, темир 
бетон плиталар, арқонлардан фойдаланиш мумкин. Бундай тўсиқлар 


382 
орқали транспорт воситалари ва фуқароларнинг ўтишларига йўл 
қўймаслик мақсадида уларга нарядлар ажратилади. Тўсиқ сифатида 
юк транспортларидан фойдаланилганда, улар имконият даражасида 
тадбир ўтказилаѐтган жойга олиб келувчи йўлларнинг кўзга 
кўринмайдиган қисмларига қўйилади. 
Назорат-тарқатиш гуруҳи –
тадбир ўтказилаѐтган пайтда ўраб 
олинган ҳудуддаги ҳалқаларда ташкил этилган НТПлари олдида 
тўпланиб қолган, аммо чиптаси, таклифномаси ѐки махсус 
рухсатномалари бўлмаган фуқаролар ўртасида профилактик 
тушунтириш ишларини олиб бориш йўли билан уларни тарқатиш 
учун қўйиладиган наряд. 
Захира –
тадбирлар ўтказилишида фавқулодда вазиятлар юзага 
келганда уларни бартараф этиш учун хизматга жалб этилган 
нарядларга ѐрдам берилишини таъминлаш мақсадида жалб этилган 
асосий кучларнинг 15 фоизи ҳисобидан ташкил этилган қўшимча 
кучлардир. Тадбирлар ўтказилиши мобайнида захира кучлари тезкор 
штаб раҳбарининг кўрсатмасига биноан ички ишлар органларининг 
навбатчилик қисмида, бевосита тадбир ўтказилаѐтган объект 
атрофида 
жойлашган 
биноларда 
ѐки 
махсус 
ажратилган 
автомашиналар ва автобусларда жойлаштирилиши мумкин. 
Юқорида қайд этилган барча турдаги нарядларга
 
алоҳида-
алоҳида масъул раҳбарлар тайинланади ва улар алоқа воситалари 
ҳамда чақирув номлари билан таъминланади. 


383 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish