396
шароитнинг аҳволи ҳақида, шароитни барқарорлаштириш юзасидан
кўрилган ва таклиф этилаѐтган чоралар ҳақида давлат ҳокимияти
органлари ва юқори турувчи ички ишлар органига озғаки
хабар
беради, зарур маълумотлар билан алмашади ҳамда ўз ҳаракатларини
фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда бевосита иштирок
этаѐтган Қуролли Кучлар ва ички қўшинлар қўмондонлиги, маҳаллий
ҳокимият органларининг раҳбарияти билан мувофиқлаштиради;
маъмуриятларнинг бошлиқларига йиғма отрядларнинг шахсий
таркибини улар тўпланадиган ва хизмат вазифаларини бажарадиган
жойларга кўчириш учун корхона ва ташкилотларнинг транспорт
воситаларини бириктириш ҳақида
таклифлар киради; ички ишлар
органининг бошқарув гуруҳига йўл-йўриқ кўрсатиб, уни фавқулодда
вазият юзага келган ҳудудга юборади. Бундан ташқари, ички ишлар
органининг раҳбари оператив штабга фавқулодда вазият юз берган
жойда ушбу вазиятнинг мавжуд ва имкониятдаги оқибатларининг
умумий тавсифига оид ахборотни, шунингдек, криминоген тавсифлар,
мазкур ҳудудда ишлаѐтган ва жойлашган қарамоғидаги куч ва
воситаларнинг аҳволи,
шароитлар, жумладан, гидрометеорологик
вазият ҳақидаги маълумотларни, инфратузилмага оид жиҳатларни
аниқлаш ҳақида топшириқлар беради.
Қарор қабул қилиш босқичида
ички ишлар органининг раҳбари
шароитни баҳолаш асосида қуйидаги қарорларни қабул қилади: ички
ишлар органининг муайян куч ва воситаларини фавқулодда вазият
зонасига юбориш ҳақида; жабрланганларга зарур кечиктириб бўлмас
тиббий ѐрдам кўрсатиш ҳақида; ички ишлар органларининг маҳаллий
ва жалб этиладиган кучларини барча
зарур моддий таъминот ва
маҳсулотлар, коммунал-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш билан
ҳам тўлиқ таъминлаш учун қўшимча тадбирлар ўтказиш ҳамда;
фавқулодда вазият зонасида ички ишлар органларининг куч ва
воситаларини, жалб этиладиган ва захирадаги кучларни қўллашга
тайѐрлик ҳолатини сақлаб туриш ҳақида маълумотлар беради.
Ушбу босқичда ички ишлар органининг раҳбари қуйидаги
идораларга таклифлар юбориш ҳақидаги масалани ҳам ҳал этади:
397
давлат ҳокимияти органларига: ушбу ҳудудда фавқулодда ҳолат
жорий этиш ҳақида; тегишли инстанцияларга – Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларини жалб этиш
учун; Ўзбекистон Республикаси ИИВга қўйилган вазифаларни
бажариш
учун моддий-техник воситалар, тегилмас захиралардан
қисман фойдаланиш ҳақида; давлат ҳокимияти ва бошқарув
органларига
эса
ўтказилаѐтган
тадбирларни
қўшимча
молиялаштириш ва ушбу мақсадларга тегишли моддий-техник
воситаларни ажратиш ҳақида маълумотлар беради.
Ички ишлар органининг раҳбари қуйидагилар ҳақида ҳам
қарорлар қабул қилади: махсус режани (аниқлаштириб) амалга
киритиш; шахсий таркибнинг махсус шароитларда ишлаш учун
лозим даражадаги психологик тайѐрлигини таъминлаш ѐки ошириш;
ҳалок бўлганлар, жабрланганлар, қутқариш ва
хавфсиз жойга олиб
бориш лозим бўлган шахсларни, бойликлар ва ҳужжатларни топиш,
босиб қолган биноларни бузиш, турар жой даҳалари (ҳудудлари,
объектлари)ни ҳовлима-ҳовли (объектлар бўйича) кўриб чиқиш
мақсадида излаш ишларини олиб бориш усулларини белгилаш;
таъминот воситаларини ишга солиш.
Do'stlaringiz bilan baham: