1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Йўл-патруль хизмати саф бўлинмаларининг тизими ва



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

4-§. Йўл-патруль хизмати саф бўлинмаларининг тизими ва 
асосий вазифалари 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 11 июль) ПҚ-3217-сон қарори 
билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирли-
гининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги 
низом»га мувофиқ, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл-
патруль хизмати саф бўлинмалари таркибига Тошкент шаҳар Ички 
ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 
йўл-патруль хизмати бригадаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ 
ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқарма (бош бошқарма)лари йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари йўл-патруль хизмати батальон-
лари (отрядлари), шунингдек, улар таркибидаги дивизион, алоҳида 
отряд, мобиль гуруҳ, экипаж бўлинмалари киради.
Йўл-патруль хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тузилмасидаги 
саф бўлинмалари ҳисобланади ва ўз ваколати доирасида йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлашни амалга оширади. 
Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда махсус юклар, 
қўриқланадиган шахслар ва махсус кортежни кузатиб бориш, 
шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги доирасида тезкор вазият 
кескинлашганлигига таъсир кўрсатиш, транспорт билан боғлиқ 
жиноятларнинг олдини олиш мақсадида махсус тадбирлар ўтказиш 
учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош 
бошқармаси ва Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, бошқармалар 
қошида махсус сафдаги (дивизион, отряд, взвод, гуруҳ) бўлинмалар 
тузилиши мумкин. 
Йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари бириктирилган маъмурий 
ҳудуддаги йўлларда ва йўналишларда, маъмурий ҳудуд ва 
объектларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт 
ҳодисаларининг ҳамда бевосита ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, 


295 
жамоат тартибини ва фуқароларнинг хавфсизлигини сақлашни ўз 
вақтида таъминлашга масъулдирлар. 
Йўл-патруль хизмати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш, 
уларга амалий ва услубий ѐрдам кўрсатиш Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бош бошқармаси йўл-патруль хизмати фаолиятини ташкил этиш ва 
мувофиқлаштиришда маъмурий амалиѐт бўлими, шунингдек, 
ҳудудий ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати сафдаги 
бўлинмалари (бригада, батальон, алоҳида отряд) штаби томонидан 
амалга оширилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва 
Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБларида фаолият 
юритувчи йўл-патруль хизмати бригадалари ва отрядларининг 
бошлиқлари ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, 
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари 
ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳисобланади. 
Вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республика-
сининг туман ва шаҳарларида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини 
назорат қилиш мақсадида йўл-патруль хизмати бригадаси ва 
отрядлари фаолият олиб боради. 
Тошкент шаҳрида хизмат ўташнинг алоҳида аҳамиятга эга 
эканлиги, жумладан, аҳоли қатламининг зич жойлашганлиги, 
транспорт воситалари сонининг кўплиги, давлатнинг бошқарув 
органлари ва хорижий давлатлар дипломатик ваколатхонларига 
тегишли биноларнинг жойлашганлигини туфайли Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизли-
гини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги (2001 йил 18 май) қарори 
асосида Тошкент шаҳрида Ички ишлар бош бошқармаси йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси таркибида йўл-патруль хизмати 
бригадаси ташкил этилган. Бригада шахсий таркиб сонининг кўплиги 
бўйича ҳам вилоятлар ИИБ (ИИББ)лари ва Қорақалпоғистон 
Республикаси ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ЙҲХБ 
йўл-патруль хизмати батальонларидан тубдан фарқ қилади. 
Йўл-патруль хизмати бригадасига бригада командири раҳбарлик 
қилади. Бригада командирининг ўзи бир вақтнинг ўзида Тошкент 


296 
шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг 
биринчи 
ўринбосари 
ҳисобланади. 
Йўл-патруль 
хизмати 
бригадасининг бошқарув тизимига бригада командиридан ташқари 
унинг ўринбосарлари: бригада командирининг хизмат бўйича 
ўринбосари – штаб бошлиғи ва бригада командирининг шахсий 
таркиб бўйича ўринбосарлари киради. Бундан ташқари, бригадада 
шахсий таркибни фаолиятини тезкор бошқариш мақсадида Ахборот 
диспетчерлик маркази ва бригаданинг хат ѐзишмаларини ташкил 
этиш мақсадида Котибият хизмати фаолият юритади. 
Бригаданинг асосий шахсий таркиби Тошкент шаҳрининг туман-
ларида хизмат ўташ учун ташкил этилган бешта дивизион ва махсус 
тадбирлар учун ташкил этилган махсус дивизион ходимларидан 
ташкил топади. Бригада таркибидаги бешта дивизион хизмат ўташ 
учун ўзларига бириктирилган Тошкент шаҳрининг тегишли 
туманларида фаолият олиб боради. Дивизионларга дивизион 
командири бошчилик қилиб мобиль гуруҳларнинг йўлларда ҳаракат 
хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларининг олдини 
олиш бўйича фаолиятини ташкил этади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ 
(ИИББ)лари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари таркибида йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг мобиллигини ошириш 
мақсадида йўл-патруль хизмати батальонлари ва уларнинг таркибида 
отрядлар ташкил этилган. 
Йўл-патруль хизмати батальонлари бошқарув тизимига батальон 
командири ва унинг ўринбосарлари: батальон командирининг хизмат 
бўйича ўринбосари – штаб бошлиғи ва батальон командирининг 
шахсий таркиб бўйича ўринбосарлари киради. Бундан ташқари, 
Тошкент шаҳридаги йўл-патруль хизмати бригадасидаги каби шахсий 
таркиб фаолиятини тезкор бошқариш мақсадида Ахборот 
диспетчерлик маркази ва Котибият хизматлари фаолият юритади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish