297
йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаѐти, соғлиғи ва мол-мулкини
муҳофаза этиш, уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини
ҳимоя этиш;
транспорт воситаларининг хавфсиз ва узлуксиз ҳаракатланишини
таъминлаш;
йўл ҳаракати доирасидаги жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик-
ларнинг олдини олиш чорасини кўриш ва барҳам бериш;
ўзларининг ваколати доирасида йўл ҳаракати қатнашчиларига
қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш ва
ѐрдам кўрсатиш;
йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлигига доир бошқа
меъѐрий ва ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;
йўлларда ҳаракатланишни тартибга солиш, оммавий тадбирлар ва
фавқулодда вазиятларда, қутқариш ишлари олиб борилаѐтган
жойларда транспорт воситалари ва пиѐдаларнинг ҳаракатланишини
зудлик
билан ташкиллаштириш;
жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш,
кўча, йўл ва бошқа жамоат жойларида жиноий ва маъмурий
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
олиб қочилган ва ўғирланган
транспорт воситалари, ҳамда йўл-
транспорт ҳодисаси содир этиб воқеа жойидан ҳайдовчилари
яширинган ѐки бошқа сабабларга кўра қидирувда бўлган транспорт
воситаларини аниқлаш ва ушлаш чораларини кўриш;
амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда
тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ўз
ваколатлари доирасида кўриб чиқиш;
йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган жойда кечиктириб
бўлмайдиган ишларни амалга ошириш,
жабрланувчиларга биринчи
тиббий ѐрдам кўрсатиш, шикастланган транспорт воситаларини
белгиланган жойга олиб бориш, қаровсиз қолдирилган мол-мулкни
қўриқлашга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги
асосида
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт воситаларидан
298
фойдаланишга қарши жиноятлар юзасидан суриштирув ишларини
олиб бориш;
ўрнатилган тартибда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш
хавфсизлигини таъминлашни патруль автомобилида кузатиб бориш
орқали амалга ошириш;
йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқишига сабаб бўлувчи
қоидабузарликлар ѐки йўл ҳаракати
хавфсизлигига рахна солувчи
бошқа хатти-ҳаракатларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш
ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
йўл ҳаракати доирасида юзага келган вазият ва уларни бартараф
этишда кўрилаѐтган чоралар ҳақида аҳолини хабардор этиб туриш, бу
борада оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилак-
тик тадбирларни манфаатдор органлар, ташкилотлар, маҳаллий
ҳокимият идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
ҳамда фуқаролар билан биргаликда амалга оширишда қатнашиш;
йўл ҳаракатини бошқариш техник воситаларининг ҳолати ва
жиҳозланиши, автомобиль йўллари, кўчалар ва
майдонларда
таъмирлаш-қуриш ишларини олиб боришда белгиланган шарт-
шароитлар сақланишини назорат қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигига
рахна солувчи сабабларни бартараф қилиш учун кечиктириб
бўлмайдиган чораларни кўриш;
ички ишлар органлари миграция ва фуқаролик хизматининг
жойлардаги ходимлари билан биргаликда чет эл фуқаролари ва
фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан
транспорт воситаларида
Ўзбекистон ҳудудига кириш, чиқиш, бўлиш ва транзит ўтиш тартиб-
ларига риоя қилиниши назоратини амалга оширишда қатнашиш.
Йўл-патруль хизмати сафдаги бўлинмаларининг зиммасига
юклатилган вазифаларни амалга оширишда қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда ички ишлар органларининг бошқа хизматлари,
Мудофаа вазирлигининг ҳарбий автомобиль инспекцияси ва Давлат
хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси бошқа ташкилотлар,
муассасалар, идоралар, жамоат
бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва
299
фуқаролар билан ҳамкорлик қилади. Мазкур ҳамкорлик амалдаги
қонун ҳужжатлари ва ички ишлар вазирлигининг идоравий норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари асосида тузиладиган ҳамкорлик шартномалари,
қўшма режалар, буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар ва
йўриқномалар асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: