1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


– арабча сўз бўлиб, бирлашма, уюшма, гуруҳ,  кўпчиликка, яъни оммага тегишли маъносини англатади



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
арабча сўз бўлиб, бирлашма, уюшма, гуруҳ, 
кўпчиликка, яъни оммага тегишли маъносини англатади;
 
тартиб
– арабча сўз бўлиб, тайѐрлаш, ташкил этиш, интизом, 
мойиллик, рағбат, режа, иш-ҳаракат, чора-тадбир ва шу кабиларнинг 
риоя қилинадиган маълум изчиллик, режа, қонун-қоида ва шу қонун-
қоидаларга жавоб берадиган ҳолат маъноларини англатади; 
сақлаш
– арабча сақламоқ сўзига синоним бўлиб, ташқи 
таъсирдан муҳофаза қилмоқ, риоя қилмоқ, муайян ҳолатга амал 
қилмоқ маъноларини англатади; 
хавфсизлик
– бу хавф-хатарнинг йўқлиги, хавф бўлмаган ҳолат 
маъносини англатади; 
таъминлаш
– ўзаги арабча «таъмин» сўзидан олинган бўлиб, 
таъмин қилмоқ, бирор нарсанинг амалга ошиши, рўѐбга чиқиши, 
муҳайѐ бўлиши учун зарур шароит яратмоқ маъносини англатади. 


12 
Жамоат тартиби
– бу амалдаги ҳуқуқ ва ижтимоий (ахлоқ) 
нормаларга риоя қилиш орқали фуқароларнинг шахсий хавфсиз-
лигини, кўпчилик (омма)нинг хавфсизлигини таъминлашга, ҳудуд-
даги жисмоний ва юридик шахсларнинг нормал фаолият кўрсатиши, 
инсонларнинг меҳнат қилиши ва дам олишлари учун қулай шароит 
яратишга қаратилган, шунингдек, уларнинг шаън-шавкати, инсоний 
қадр-қиммати ҳамда ижтимоий ахлоқ нормаларини ҳурмат қилиш 
бўйича асосан жамоат жойларида вужудга келадиган ва тараққий 
этиб борадиган ижтимоий муносабатлар тизимидир. 
Кўриниб турибдики, жамоат тартибини сақлаш – бу бир вақтнинг 
ўзида фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини ва жамоат хавфсиз-
лигини таъминлаш тушунчаларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Лекин 
«фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги» ва «жамоат хавфсизлиги» 
тушунчалари «жамоат тартиби» тушунчаси билан боғлиқ бўлса-да, 
ўзаро бир-биридан фарқ қилади. 
Фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги
– бу ҳар бир фуқаронинг 
ҳаѐти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликлари, шаън-шавкати ва қадр-
қиммати, шахсий ва турар жой дахлсизлигига қарши қаратилган 
жиноий ва бошқа ҳаракатлардан муҳофаза қилинганлик ҳолатидир. 
Уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ҳақида гап кетганда, 
давлат органларининг ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлаши ва ҳимоялаши тушунилади. Ички ишлар органлари 
биринчи навбатда давлатнинг фуқаролар шахсий хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича мажбуриятни тўлиқ бажариши учун ташкил 
этилгандир. 
Жамоат хавфсизлиги
– бу шахс, жамият ва давлатнинг ҳаѐтий 
муҳим манфаатларини жиноий ва бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар, 
ижтимоий низолар, табиий офатлар, зилзилалар, эпидемиялар, 
эпизоотиялар, катта фалокатлар, авариялар ва ѐнғинлар натижасида 
келиб чиқадиган фавқулодда вазиятлар оқибатларидан ҳимоялан-
ганлик ҳолатидир. 
Юқоридаги берилган тушунчалардан кўриниб турибдики, 
«жамоат тартиби», «фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги» ва «жамоат 


13 
хавфсизлиги» тушунчалари бир-биридан фарқ қилса-да, уларни 
таъминлаш ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи ҳамда бирини 
иккинчисидан ажратиш жуда ҳам мураккаб бўлган жараѐнлардир. 
Жамоат хавфсизлигига таҳдид ҳолати темир йўл, ҳаво, автомобил 
транспортидан фойдаланиш, йўл ҳаракати, қурилиш, йўл ва бошқа 
ишларни олиб бориш қоидалари бузилишига йўл қўйилганда, 
ѐнғиндан хавфли иншоат ва қурилмалардан фойдаланиш, шунингдек, 
портловчи материаллар ва бошқа хавфли предмет ва моддалар билан 
муомала қилиш талаблари бузилганда вужудга келади. 
Жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар шахсий хавфсизлигига таҳдид 
оммавий тадбирлар ўтказишнинг белгиланган тартиби бузилганда, 
уларни ўтказиш жойларининг тайѐр эмаслиги, катта гуруҳнинг 
ҳаракатланишини тартибга солиш бўйича чора-тадбирларнинг ўз 
вақтида қабул қилинмаганлиги ва шу кабилар натижасида вужудга 
келиши мумкин. 
Табиий офатлар, экологик ҳалокатлар, эпидемия, эпизоотия, 
ѐнғин, оммавий тартибсизликлар шароитида амалдаги қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда одамларни қутқариш ва ҳаѐтини 
муҳофаза этиш, уларнинг соғлиғи ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 
тартибни сақлаш, корхона, муассаса, ташкилотлар фаолиятини 
таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
Фавқулодда вазиятлар вужудга келганда жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган 
кечиктириб бўлмас чоралар рўйхати таҳлили шуни кўрсатадики, улар 
биринчи навбатда фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини ҳимоя 
қилишга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва 
ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазият-
лардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунида инсонпарварлик, 
инсон ҳаѐти ва соғлиғининг устуворлиги, «Терроризмга қарши кураш 
тўғрисида»ги қонунда шахс ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларининг устуворлиги уларнинг асосий принциплари 
сифатида белгиланганлиги бунинг яққол исботидир. 
Жамоат тартибини сақлашнинг самарали ташкил этилиши, энг 
аввало, фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва ҳаѐтини ҳимоя қилиш, 


14 
уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат хавфсизлигига таҳдид 
қилиши мумкин бўлган жиноий ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тажовуз-
ларини бартараф этиш имконини беради. 
Фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг амалдаги қонун 
ҳужжатлари билан белгилаб берилган йўл ҳаракати, ѐнғин, экологик, 
санитария, ишлаб чиқариш ва бошқа хавфсизлик ҳамда рухсат бериш 
тизими қоидаларини, шунингдек, фавқулодда вазиятлар вужудга 
келганда қандай ўзини тутиш ва ҳаракатланиш тартибини яхши 
билишлари ҳамда уларга оғишмай амал қилишлари жамоат 
тартибини сақлашнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Ҳаѐтда 
уларга амал қилмаслик эса турли салбий оқибатларга олиб келади ва 
унга йўл қўйган фуқаролар ва мансабдор шахслар ушбу қилмишлари 
учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фани предмети юқоридаги 
тушунчалар ҳақидаги билимларга таянган ҳолда соҳа фаолиятининг 
назарий, институционал, ҳуқуқий ва ташкилий-тактик жиҳатларини 
тадқиқ қилади. 
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижалари ва замон 
талабларидан келиб чиққан ҳолда ушбу фаннинг
 
объекти
– ички 
ишлар органлари соҳавий хизматларининг амалдаги қонун 
ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида мамлакатда ва 
унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширадиган фаолияти 
билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар, дейиш мумкин. 
Ушбу фаннинг предметини шартли равишда иккига, яъни 
умумий ва хусусийга ажратиш мумкин. Фаннинг умумий предметига 
бошқа фанлар томонидан ҳамда хусусийсига бевосита ушбу фан 
томонидан тадқиқ этиладиган масалаларни киритиш мумкин. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фани бевосита ички ишлар 
органларида бошқарув назарияси предметига оид билимларга таянган 
ҳолда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 


15 
фаолиятининг мақсади, принциплари, усул ва шакллари, тавсифи 
ҳамда моҳияти, ушбу соҳадаги бошқарувни ташкил этиш жараѐни ва 
технологияси, режалаштириш таҳлил қилиш ва назоратни асосий 
умумий предметлари сифатида ўрганади. Демак, ушбу фан мустақил, 
айнан унгагина хос бўлган хусусий предметларга ҳам эга. Булар 
унинг тушунчаси ва унинг мақсади, принциплари, тизими, вазифаси, 
функцияси, усулнинг (метод)лари, шакли, ушбу жараѐнга таъсир 
этувчи қонуниятлар ва омиллар, бу соҳадаги бошқарув субъектлари, 
уларнинг ваколатлари, вазифалари ҳамда уларни амалга оширишнинг 
ҳуқуқий, ташкилий-тактик ва бошқа асослари фаннинг хусусий 
предметлари ҳисобланади. 
Ички ишлар органларининг мамлакатда ва унинг маъмурий-
ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш тизими, унинг таркибий қисмлари билан бир қаторда 
қуйидагилар мазкур фаннинг 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish