1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

ташкилий моҳияти
– 
ички 
ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш фаолиятининг бошқарув аппаратини ташкил этиш 
ҳамда ушбу соҳадаги жараѐнларини ташкил этиш билан боғлиқдир. 
Бошқарув назарияси фанининг таълимотига асосан ички ишлар 
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминловчи хизматлар фаолияти уни амалга оширувчи субъект-
ларнинг – шахс, жамият ва давлат манфаатларини жиноий ва ҳуқуққа 
хилоф бошқа таҳдид ҳамда тажовузлардан ҳимоялашга эришиш 
мақсадида тегишли бошқарув объектларига таъсир этиш жараѐнидир. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминловчи хизматларнинг мақсадга йўналтирилган 
бошқарув таъсири объекти – 
уларнинг ҳуқуқни муҳофаза этиш 
фаолияти ҳисобланади. 
Ички ишлар органлари барча ижро ҳокимияти органлари сингари 
ўзининг асосий куч ва воситалари ҳаракатини амалдаги қонун 
ҳужжатларида белгиланган ваколатлар асосида ўзига юклатилган 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини тахминлаш фаолиятини самарали амалга ошириш 



орқали жамиятда бу соҳадаги ўзгартиришларга эришиш, уни 
бошқаришни таъминлашда ижобий ўзгаришларга эришишга қарата-
дилар. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бугунги таҳликали ва таҳ-
дидлар шароитида ички ишлар органларининг ички ташкилий 
фаолияти уларнинг ташқи фаолияти натижаларига бевосита таъсир 
кўрсатади. 
Юқоридагиларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, ички ишлар 
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашдаги бошқарув муносабатлари ўзаро узвий боғланган икки 
гуруҳга бўлинади: 
1) жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни 
амалга оширувчи бўлинмалар ва уларнинг ходимлари орасида бу соҳа 
бўйича юклатилган вазифаларни амалда бажаришни ташкил қилиш 
жараѐнида юзага келадиган 
ички ташкилий муносабатлар

2) жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
хизматлари ва уларнинг ходимлари ўртасидаги ҳамда давлатнинг 
бошқа органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳар куни бевосита 
жамоат 
тартибини 
сақлаш 
ва 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
жараѐнларида юзага келадиган 
ташқи ташкилий муносабатлар

Биринчи ҳолатда гап жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашни амалга оширувчи хизматлар штатларини аниқлаш, 
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, хизмат, жанговар ва 
жисмоний тайѐргарлигини ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлашга оид бошқарув қарорлари ишлаб 
чиқиш, назорат функцияларини амалга ошириш кабилар хусусида, 
яъни таркибий тузилма ичидаги муносабатлар ҳақида боради. 
Иккинчи ҳолатда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш билан боғлиқ равишда юзага келадиган муносабатлар, 
масалан, фуқароларнинг жамоат тартиби ва хавфсизлигига тажовуз 
қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этиши оқибатида келиб 
чиқадиган муносабатлар назарда тутилади. Бунда фуқаролар, 
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва уларнинг ички ишлар 
органларига хизмат юзасидан бўйсунмайдиган мансабдор шахслари 


10 
ички ишлар органлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари 
бўйича ваколатларини амалга оширишда юзага келадиган 
муносабатларнинг субъектлари бўлиб хизмат қилишлари мумкин. 
Бундай муносабатлар ички ишлар органларининг ташқи 
бошқарув фаолиятига хосдир. Бу фаолият фуқаролар, мансабдор 
шахсларнинг ички ишлар органлари фаолиятига доир қонун 
ҳужжатлари талабларига риоя этишларини бевосита таъминлашда, 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва 
ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортишда намоѐн бўлади. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ва ташқи фаолияти ўзаро 
боғлиқ бўлиб, улар фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг меҳнат 
қилиш, дам олиш, турли эҳтиѐжларини қондириш, ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатларини амалга оширишлари учун қулай шарт-шароит 
яратишни назарда тутади. 
Жиноятчиликка қарши курашнинг устувор йўналишларидан бири 
бўлган жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг 
аҳамияти ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолиятида 
қуйидаги икки ҳолат билан муҳим аҳамиятга эга: 
биринчиси – 
ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти – мамлакатда, унинг маъмурий-
ҳудудий бирликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг амалдаги 
қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя 
қилишларини, муҳофаза этиладиган қадриятлар ҳамда манфаатларини 
ҳар қандай кўринишдаги тажовузлардан ҳимоя қилишни таъмин-
лашнинг асосий воситаси. Ички ишлар органлари жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, шахс, давлат 
ва жамият манфаатларини турли хил таҳдид ва тажовузлардан ҳимоя 
қилиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш 
орқали жисмоний ва юридик шахсларни ҳуқуқбузарликларнинг муқар-
рар оқибати – жавобгарликка, жумладан, жазога тортилишдан асрайди; 


11 
иккинчиси –
ички ишлар органларининг жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти ҳуқуқбузарликларга 
қарши курашда тизимли, режали ва самарали чора-тадбирлар ҳисоб-
ланиб, жамият ва унинг аъзолари учун маъқул ва фойдали, 
шунингдек, жуда кенг имкониятлар ҳамда катта куч ва воситаларга 
эга бўлади. 
«Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти» фанининг объекти ва пред-
метини аниқ белгилашда, аввало, 
«жамоат тартиби», «фуқаролар-
нинг шахсий хавфсизлиги», «жамоат хавфсизлиги»
ва улар билан 
боғлиқ тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиш 
ҳамда илмий асосланган таърифларни шакллантириш учун «жамоат», 
«тартиб», «сақлаш», «хавфсизлик», «таъминлаш» сўзларининг 
луғавий маъноларини билиш талаб қилинади. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг мақсади ҳамда мазмун-
моҳиятидан келиб чиққан ҳолда Ўзбек тилининг изоҳли луғатига 
асосланиб қуйидаги тушунчаларнинг таърифини бериш мақсадга 
мувофиқдир: 
жамоат

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish