1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг 
узлуксизлиги 
– шаҳар, туман ва бошқа аҳоли турар жойларида доимий 
равишда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 


43 
зарурлигидан келиб чиқади. Ушбу принципнинг таъминланиши 
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва тўхтатиш, 
ҳуқуқбузарларни ўз вақтида ушлаш, шунингдек, улардан жабрланган-
ларга ўз вақтида ва сифатли ѐрдам кўрсатиш билан узвий боғлиқ 
бўлади. Лекин жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лашнинг узлуксизлиги принципи ҳамма жойда патруль-пост наряд-
лари томонидан хизматнинг амалга оширилиши лозимлигини 
билдирмайди. Патруль-пост нарядлари кўпроқ ҳуқуқбузарликлар 
содир этилиши мумкин бўлган вақтларда ва жойларда хизмат олиб 
боради, бошқа жойларда эса жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш узлуксиз равишда ички ишлар органлари 
таянч пунктларининг профилактика инспекторлари, навбатчилик 
қисмлари, тезкор-тергов гуруҳлари томонидан, фуқароларнинг 
мурожаатларига биноан дарҳол чора кўриш орқали, объектларни 
қўриқлашни амалга оширувчи кучлар, шунингдек, ушбу фаолиятга 
кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда ҳудуддаги корхона, ташкилот 
ва муассасаларнинг имкониятларидан фойдаланиб амалга оширилади. 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида юқори фаоллик 
ва 
ҳамкорлик 
– жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг ташаббускорлиги, 
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, 
жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий 
тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва 
давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик-
ларнинг барвақт олдини олиш ҳамда профилактикаси бўйича кескин 
тегишли қарорлар қабул қила олиш қобилияти, ҳар қандай 
ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, тўхтатиш ва чеклашдан, 
шунингдек, мазкур фаолиятни амалга оширишда мавжуд куч ва 
воситалар ҳамда аҳоли билан ҳамкорлик қилишдан иборат. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг 
энг зарурий вақтида барча ҳаракатлар, куч ва воситалар 
фаолиятини муҳим йўналишларга қаратиш 
– фуқароларнинг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва 


44 
юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя 
қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсиз-
лигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт 
олдини олиш ва профилактикаси бўйича фаолиятини тегишли вақтда 
ва керакли жойга йўналтиришдан иборат. Ички ишлар органларининг 
раҳбарлари ушбу принципга асосланган ҳолда патруль-пост хизмати 
нарядлари ҳамда хизматга жалб этилган бошқа куч ва воситаларни 
бириктирилган маъмурий ҳудуднинг ҳуқуқбузарликлар содир 
этилиши мумкин бўлган вақтларига кўра тақсимлашлари керак. 
Бунинг учун тегишли ҳудудларда нарядлар кучайтирилиши ѐки 
нарядларнинг асосий кучлари ҳуқуқбузарликлар кўпроқ содир 
этиладиган вақтларда хизмат ўташлари белгиланишини тақозо этади. 
Вазиятнинг ўзгаришига қараб куч ва воситаларнинг ҳаракат-
ларини йўналтиришнинг ўзгарувчанлиги
жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва 
тўхтатишни янада ишончли амалга оширилишини таъминлайди. 
Ушбу принцип мавжуд куч ва воситаларни вазият мураккаблашган 
ҳудудга ўз вақтида самарали жойлаштиришдан иборат бўлади. Бунга 
ички ишлар органлари тегишли хизматлари ва нарядларининг шундай 
ҳаракатларга мослашганлиги, уларни энг муҳим ҳудудларда 
белгиланган тартибда тақсимлаш, куч ва воситаларни оператив 
вазиятнинг ўзгаришига қараб тез, қайта тақсимлаш мумкинлиги 
билан эришилади. Ушбу принцип тезкор вазият тез ўзгарадиган 
ҳолатларда, турли табиий офатлар, оммавий тартибсизликлар ва 
бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида алоҳида турдаги вазифалар 
тўсатдан юзага келиб қолганда жуда асқатади. 
Куч ва воситалар захирасининг мавжудлиги – 
жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принципларидан 
бири. Хизмат кўрсатиш ҳудудининг муайян қисмида ва муайян 
вақтда тезкор вазиятнинг ўзгариши ҳисобига жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини амалга ошираѐтган 
хизматларга муайян вазифаларни бажаришда ѐрдам керак бўлиб 
қолиши мумкин. Кундалик иш фаолияти ҳамда оддий тезкор вазият 


45 
шароитларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашга жалб этилган куч ва воситаларнинг 15–20 фоизини 
захирада ушлаб туриш етарли ҳисобланади. Ички ишлар органининг 
раҳбари ѐки тегишли хизматнинг раҳбари ушбу захирадан 
фойдаланганда, уни дарҳол бошқа куч ва воситалар билан тўлдириши 
лозим. Захиранинг таркиби, жойлашган жойи, ундан фойдаланиш 
тартибини жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
фаолиятини ташкил қилган раҳбар юзага келган вазиятни инобатга 
олган ҳолда белгилайди. Шу боисдан вазият қанчалик мураккаб 
бўлса, захира шунчалик катта (кўп) бўлиши керак. 
Юқорида кўриб чиқилган, жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий ва тактик принциплари, 
биринчидан, 
улар ҳар томонлама чуқур ўрганилса; 
иккинчидан,
улар 
талабларига риоя этган ҳолда фойдаланилса; 
учинчидан, 
ички ишлар 
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
фаолиятида тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда тактик 
ҳаракатларни амалга оширишда уларга алоҳида эътибор қаратилса, 
албатта ўзининг самарасини бериши аниқ. Шу боис, таъкидлаш жоизки, 
юқоридаги 
принциплар 
бўйича 
фақат 
назарий 
билимларни 
ўрганмасдан, балки ушбу принципларни аниқ вазиятга қараб самарали 
қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш ниҳоятда зарур бўлади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish