20
таъминлаш фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштиришни самарали
тарзда амалга ошириш учун зарур назарий билимларни ишлаб чиқиш
ҳамда амалиѐтда қўллашдир.
Мазкур фанининг асосий вазифаси
– ички ишлар органлари
соҳавий хизматлари, таркибий тузилмаларининг мамлакатда ва унинг
маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти бўйича амалдаги қонун
ҳужжатларида белгиланган ваколатларини амалга ошириш билан
боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар ҳамда ушбу соҳадаги муаммо-
ларни илмий тадқиқ қилиш асосида
назарий билимларни шакллан-
тиришдан иборатдир. Ушбу фандаги назария, асосан,
тавсифлаш,
изоҳлаш, прогнозлаш ва тартибга солиш
функцияларини бажаради.
Тавсифлаш функцияси
орқали ушбу фан ички ишлар органлари
соҳавий хизматлари куч ва воситаларининг мамлакатда ҳамда унинг
маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этади,
мувофиқлаштиради,
шунингдек, уларнинг натижаларини таҳлил
қилади ва баҳолайди.
Изоҳлаш функцияси
орқали мазкур фан жамоат тартиби ва
хавфсизлигининг қонуниятларини, жумладан, уларга таъсир қилувчи
омилларни ҳамда соҳавий хизматлар кучи ва воситаларининг
фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш усуллари, шакллари ва
механизмларини изоҳлаб беради.
Прогнозлаш функцияси
орқали ушбу фан жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлаш қонуниятларини, жумладан, уларга
таъсир қилувчи
омилларни, яъни, улар билан боғлиқ бўлган муаммо-
ларнинг келгусида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлашни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва бошқариш соҳасида
келтириб чиқарадиган оқибатларини олдиндан фараз қилади. Мазкур
хулосалар жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи
соҳавий хизматларнинг кучи ва воситалари фаолиятини самарали
тарзда ташкил этиш, мувофиқлаштириш учун қандай чора-тадбирларни
амалга ошириш кераклигини олдин ишлаб чиқиш имконини яратади.
21
Тартибга солиш функцияси
орқали мазкур фан, ички ишлар орган-
лари барча соҳавий хизматларининг жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий фаолиятининг ҳамма
йўналиш ва турларининг илмий асосларини ишлаб чиқади. Албатта,
бунда жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фао-
лияти фани бошқарув назарияси, маъмурий ҳуқуқ, ички ишлар
органларида бошқарув ва ахборот-таҳлил асослари ҳамда бошқарув
назарияси, бошқарув психологияси ва бошқа ижтимоий-гуманитар,
юридик ҳамда мутахассислик фанларининг таъсир кучи ва воситалари
фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳақидаги назарий
билимларига асосланади.
Айтиш жоизки, ички ишлар органлари соҳавий
хизматларининг
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти
бўйича аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишида ҳар бир
ҳолатнинг аввалги, ҳозирги ва келгуси натижаларини эътиборга
олади. Бунда соҳавий хизматларнинг жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг бугунги ҳолатларини
тадқиқ қилиш орқали ушбу фан асосан тасвирловчи, тушунтирувчи
вазифаларни бажарса, кейинги ўринларда уларнинг келажакдаги
фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қиладиган аввалдан кўра
билиш ѐки
прогнозлаш, шунингдек, тартибга солувчи каби
функцияларни амалга оширишни кўзда тутиши лозим.
Кўриниб турибдики, ички ишлар органларининг жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фанининг
юқорида келтирилган ҳар бир функцияси ва уларнинг доирасида
амалга ошириладиган вазифалар бир-бири билан узвий боғлиқдир.
Шунинг учун ҳам улар умумлашган тарзда жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича
амалий фаолиятини ташкил
этиш ҳамда мувофиқлаштиришни самарали ташкил этишда зарур
бўлган илмий-назарий билимларни шакллантириш вазифасини
бажаради. Айнан шу илмий-назарий билимлар ушбу соҳадаги барча
тадқиқот ишларида муҳим ўрин тутишини эътиборга олиш лозим.
22
Жамият ижтимоий ҳаѐтининг барча соҳаларини демократлаш-
тириш, жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти
очиқлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ, хусусан,
тизимини такомиллаш-
тириш бўйича ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида
қўйилаѐтган вазифалар ҳам барча ижтимоий-гуманитар ва юридик
фанлар қаторида ички ишлар органларининг жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фани томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: