ўз
объекти ва субъекти
доирасида амалга оширилишини талаб қилади.
Янги Ўзбекистонни демократик янгилашнинг бугунги босқич-
даги энг муҳим йўналишларидан бири – бу қонун устуворлиги ва
қонунийликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ
тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан
иборатдир. Ҳеч кимга сир эмас, шуни ҳам тан олишимиз керак –
кундалик ҳаѐтимизда ҳали-бери қонунга риоя қилмаслик, қонун ва
қонунийликнинг, адолат мезонларининг амалда бузилиши, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан ўз бурчига
совуққонлик билан қараш ҳолатлари содир бўлмоқда
1
.
Ҳозирги пайтда мазкур фан шундай асосий вазифаларидан бири
ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлаш фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш
ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган илғор назарий
билимларни ишлаб чиқиш ва амалиѐтга етказиб беришдан иборатдир.
Бу соҳада жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тадқиқ қилиш,
мавжуд ҳуқуқий бўшлиқ ва зиддиятларни аниқлаш ҳамда уларни
бартараф этишга хизмат қиладиган қонун нормаларини ишлаб чиқиш
ҳамда уларнинг ижросини таъминлашнинг самарали механизмларини
амалиѐтга жорий этиш фаннинг асосий вазифалари бўлиб
ҳисобланади.
1
Каримов И.А.
Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва
демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараѐнларини янги
босқичга кўтаришдан иборат. – Халқ сўзи. – 2015. – 6 дек.
23
Бизнингча, ушбу фаннинг олдида турган асосий вазифаларидан
яна бири мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи соҳавий
хизматларнинг барча йўналишдаги фаолиятида инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлашга қаратилган янги илғор педагогик ва
ахборот коммуникация технологияларига асосланган билимларни
ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва бойитишдир. Бу борада ушбу
фан, аввало ўзбек халқининг авлоддан-авлодга ўтиб келаѐтган юксак
маънавиятига оид таълимотлар ҳамда ривожланган давлатлардаги
илғор тажрибаларни тадқиқ қилган ҳолда инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш борасида замон талабларига жавоб
берадиган назарий билимларни ишлаб чиқиши керак.
Мазкур фан олдида турган навбатдаги муҳим вазифа –
жамиятда
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида назарий
билимларни янада такомиллаштиришдир. Чунки, «жамиятнинг
демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга
оширилаѐтган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан одамлар-
нинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқдир.
Юксак ҳуқуқий онг ва маданият – демократик жамият пойдевори ва
ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир. Шу муносабат билан ҳозир
сиѐсий-ҳуқуқий воқеликни ҳисобга олган ҳолда «мамлакатимизда
ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар
тарғиботини тубдан яхшилашга йўналтирилган мақсадли кенг кўламли
чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш зарур. Ушбу дастурнинг
амалга оширилиши аҳолининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига
нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишини, фуқароларда қонунга
итоаткорлик туйғусининг янада ортишини таъминлайди»
1
.
Мазкур фаннинг долзарб вазифаларидан яна бири республикамизда
демократик ҳуқуқий давлат ҳамда адолатли фуқаролик жамияти барпо
1
Каримов И.А.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси //
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлисидаги маъруза. – Т., 2010. – Б.28.
24
этилаѐтган бугунги кунда барча давлат органлари қаторида ички ишлар
органлари, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш хизматлари фаолиятини демократлаштириш ҳамда
очиқлигини таъминлашга хизмат қиладиган назарий билимларни
шакллантиришдир. Бу борада ҳам ушбу фан биринчи навбатда
амалдаги қонун ҳужжатлари, қолаверса, ўзбек халқининг қадриятлари,
менталитети, шунингдек, ривожланган давлатларнинг бу соҳадаги
илғор тажрибаларини тадқиқ қилган ҳолда ички ишлар органларининг
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш хизматлари
фаолиятига босқичма-босқич очиқлик ва шаффофлик принципларини
жорий этиб боришни таъминлайдиган назарий билимларни
шакллантириш ҳамда амалиѐтга татбиқ этиш жуда муҳимдир.
Ҳозирги пайт долзарб вазифаларидан яна бири жамиятда жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат орган-
лари, хусусан, соҳавий хизматлар ўртасида, шунингдек, уларнинг
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органлари ҳамда фуқа-
ролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил
этишга хизмат қиладиган назарий билимларни янада бойитишдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиѐев таъкидлаганидек, «Мамлака-
тимизда мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз Ислом
Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида амалга оширилган кенг
кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни
мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталикни, сарҳадларимиз дахлсиз-
лигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинлик-
ларини таъминлаш йўлида муҳим пойдевор бўлди. Халқимизнинг
муносиб
ҳаѐт
кечириши,
фуқароларимизнинг
бунѐдкорлик
салоҳиятини рўѐбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Шу нуқтаи назардан қараганда, мазкур Ҳаракатлар стратегиясида
белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш мамлакатда ва унинг
барча маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлашга, аҳоли турар-жойларида тинчлик ва
осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, ҳушѐрлик ва огоҳлик
муҳитини янада мустаҳкамлашга имкон яратади.
25
Do'stlaringiz bilan baham: |