1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

КБК 67.99 (5У)
© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019 



 
КИРИШ 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев 
«Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг 
софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган 
нутқи таъкидлаганидек, «ҳозирги вақтда дунѐ миқѐсида ҳукм 
сураѐтган таҳликали вазият, сиѐсий ва иқтисодий инқирозлардан 
ташвишга тушмаѐтган бирорта давлат ѐки жамият йўқ десак, ҳеч 
қандай муболаға бўлмайди»
1

Айниқса, халқаро терроризм, экстремизм, наркотраффик, диний 
қарама-қаршилик, ноқонуний миграция, одам савдоси, экологик муам-
молар, айрим минтақаларда иқтисодий ночорлик, ишсизлик, қашшоқ-
лик кучайиб бораѐтгани бутун инсониятни қаттиқ хавотирга солмоқда. 
Ана шундай ўта мураккаб ва қалтис шароитда қандай йўл тутиш, 
тинчлик ва осойишталикни сақлаш, барқарор ривожланишни таъмин-
лаш мумкин деган савол барчамизни жиддий ўйлантириши зарур. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
ПФ-4947-сон фармонининг 1-иловасига мувофиқ, «2017–2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» йўналишларининг 
талаб ва вазифалари мамлакатда ва унинг барча ҳудудий 
бирликларида барқарор жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашни назарда тутади. Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясининг 
давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, шунингдек, 
қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ 
қилишнинг устувор йўналишларида ички ишлар органларининг 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига 
оид талаб ҳамда вазифалар аниқ белгилаб берилган. Белгиланган ушбу 
вазифалар ижросини таъминлаш, ички ишлар органларининг ушбу 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2017 йил 
15 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сўзлаган маърузасидан / 
https://kun.uz/news/2017/06/16/mirzieev. 



йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириб бориш кўп жиҳатдан 
соҳада фаолият олиб бораѐтган кадрларга боғлиқ. 
Бу эса, курсантлар ва тингловчиларда жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш тизими ҳақида пухта назарий билимга 
эга бўлиш ҳамда уни амалий фаолиятда қўллаш бўйича кўникма ҳамда 
тажрибага эга бўлишларини тақозо этади. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш тизими бир-бири билан узвий боғлиқ 
бўлган қуйидагиларни ўз ичига олади: 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга оид 
таълимотлардан иборат назарий асослар; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни 
белгиловчи ҳамда тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан 
иборат ҳуқуқий асослар; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
субъектлардан иборат институционал асослар; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга жалб 
этилган куч ва воситалар ҳамда уларни қўллаш шакли ва усулларидан 
иборат ташкилий-тактик асослар. 
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлашнинг яхлит тизими шаклланди, ушбу 
тизимни замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаш-
тириш зарурияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички 
ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш
жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг 
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 
10 апрель) ПФ-5005-сон фармонида аниқ белгилаб берилди. Мазкур 
ҳужжатда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан чуқур мазмун ва 
моҳиятга эга бўлган мамлакатда, унинг барча маъмурий ҳудудларида 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда риоя 
этилиши учун зарур бўлган қоида ҳамда хулосалар қайд этилди. 
Булар: 



биринчидан,
жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни 
қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя 
этилишини таъминлаш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан 
янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, демо-
кратик ҳуқуқий давлат қуриш бўйича амалга оширилаѐтган кенг 
кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим 
шарти ҳисобланади; 
иккинчидан,
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, 
жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг 
барвақт олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада яхлит 
ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим 
ўрин эгаллайди; 
учинчидан
, ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини 
такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 
Айниқса, маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка 
қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш 
ҳамда мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар қилинди; 
тўртинчидан,
 
амалга оширилган чора-тадбирлар ички ишлар 
органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда фуқаролар-
нинг тинч ва осойишта ҳаѐт кечиришларини таъминлаш юртимизда 
жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик имконини берди; 
бешинчидан,
бугунги кунда юзага келаѐтган хавф-хатар ва 
таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний 
миграция, одам савдоси, ѐшлар ўртасида халқимизга ѐт ғоялар 
тарқалишининг тобора кучайиб бораѐтганлиги ички ишлар органлари 
олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш 
бўйича янги вазифаларни қўймоқда; 
олтинчидан,
кейинги йилларда ички ишлар органлари фаолиятида 
тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар ушбу вазифаларни, 
жумладан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни 
самарали бажаришда тўсиқ бўлмоқда. 



Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар, 
шунингдек, юқоридаги ҳар томонлама чуқур танқидий таҳлилга 
асосланган қоида ва хулосаларга таянган ҳолда ички ишлар органлари 
фаолияти 
самарадорлигини 
тубдан 
ошириш, 
фуқароларнинг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя 
қилинишини таъминлаш мақсадида, қонун ҳужжатларида белгиланган 
ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим 
йўналишларига кўра жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш соҳасини ҳам тўлиқ ўз ичига қамраб олган. 




Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish