1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
5-§. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
ҳолатига таъсир қилувчи қонуниятлар ва омиллар 
Ҳозирги глобаллашув шароитида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини самарали бошқариш, энг 
аввало, мамлакатда ва унинг маъмурий ҳудудларида, қолаверса 
дунѐда, ѐн атрофимиздаги давлатларда содир бўлаѐтган воқеалар, 
ҳодисалар ва жараѐнлар билан боғлиқ ҳолда жамоат тартиби ва 
хавфсизлиги ҳолатига таъсир этувчи қонуниятлар ва омилларни 
доимий равишда таҳлил қилиб бориш, натижаларидан унумли 
фойдаланиш долзарб масалалардан ҳисобланади. 


46 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов-
нинг асарларида ўтиш даврида юзага келган ижтимоий муносабатлар, 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигига таъсир этувчи қонуният 
ва омиллар таҳлил этилган. «Биз яшаѐтган давр қандай хусусиятларга 
эга? Сўнгги вақтларда жаҳонда юз берган, дунѐнинг жўғрофий-
сиѐсий тузилишини ва харитасини тубдан янгилаган ўзгаришлар 
ҳозирги замон ва келажак учун қандай тарихий аҳамиятга молик? 
Булар ҳақида мулоҳаза юритиш ва уларга тўғри баҳо бериш жуда 
муҳим»
1
деган буюк инсон фикрлари жамият ривожланишининг 
барча тарихий босқичларида, айниқса жамоат тартиби ва хавфсиз-
лигини таъминлашни бошқаришда ўз аҳамиятини йўқотмайди. 
Мамлакатимиз янги минг йилликда мустаҳкам, оғишмай ва 
барқарор ривожланишни кафолатлайдиган қандай имкониятларга 
эга? Жаҳоннинг барча мамлакатлари билан ўзаро манфаатли, ҳар 
томонлама ҳамкорлик қилиш учун нималарни таклиф эта оламиз? 
Биринчи Президент Ислом Каримов асарларидаги ушбу муаммо-
ларни таҳлилига бағишланган муайян даражада мулоҳазалар «Ички 
ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш 
фаолияти» фани учун манба ва ундаги таълимотлар эса методологик 
асос бўлиб хизмат қилади. 
Бундан ташқари, Биринчи Президент Ислом Каримов таъкидла-
ганидек, «Кейинги йилларда бутун дунѐ миқѐсида ва минтақалар 
даражасида вужудга келаѐтган ташқи муносабатларни танқидий 
таҳлил қилиш: бир қанча мамлакатларда кескин сиѐсий кураш 
бораѐтган бир вақтда демократия асосларининг баъзан қийинчилик 
билан қарор топиш жараѐнларини таҳлил қилиш; миллий ўзликни 
англашнинг фаол жонланиши ҳамда миллатлар ва айрим элатларнинг 
ўз тақдирини ўзи белгилашга интилиши; этник ва миллатлараро 
зиддиятларнинг сақланиб қолаѐтганлиги; қотиб қолган мафкуравий 
ақидаларнинг қадрсизланиши ҳамда сиѐсий ва диний экстремизмнинг 
турли шакллари кучайиб бораѐтганлиги; дунѐнинг катта қисмида 
1
 Каримов И.А.
Хавфсизлик ва барқарорлик йўлида. – Т., 1998. – Б.6. 


47 
иқтисоди заиф, аҳолиси қашшоқ яшаѐтган мамлакатлар сақланиб 
қолаѐтганлиги; мамлакатлар, халқлар ўртасида, бир мамлакат ичида 
эса айрим ижтимоий гуруҳлар ўртасида иқтисодий ва ижтимоий 
табақаланиш кучайиб бораѐтганлиги – буларнинг барчаси дунѐ ҳали 
ҳам аввалгидек мўрт бўлиб турганлиги ва авайлаб муносабатда 
бўлишни талаб қилаѐтганлигидан далолат беради». Мазкур фикрлар: 
биринчидан,
жамият хавфсизлиги ва барқарор тараққиѐтига таҳдид 
солувчи омиллар қанчалик кўп ва ранг-барангли бўлишига 
қарамасдан аниқ таҳлил қилинганлиги; 
иккинчидан,
уларнинг таъсир 
этиш 
даври 
тўғри 
белгиланганлигини 
бугунги 
дунѐдаги 
хавфсизликнинг ҳолати яққол тасдиқламоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиѐев 
таъкидлаганидек: «Бугунги кунда дунѐнинг айрим минтақаларида 
тобора кескинлашиб бораѐтган қонли можаро ва зиддиятлар, 
терроризм ва экстремизм хавфи биздан доимий огоҳ ва ҳушѐр 
бўлишни талаб этмоқда. 
Барчангизга аѐн, ҳозирги кунда дунѐ миқѐсида бешафқат рақобат, 
қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. 
Диний экстремизм, терроризм, гиѐҳвандлик, одам савдоси
ноқонуний миграция, «оммавий маданият» каби хавф-хатарлар 
кучайиб, одамзод асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодлар, 
оилавий қадриятларга путур етказмоқда. Мана шундай ва бошқа 
кўплаб таҳдидлар инсоният ҳаѐтида жиддий муаммоларни келтириб 
чиқараѐтгани – айни ҳақиқат ва буни ҳеч ким инкор этолмайди». 
Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай, айрим ҳолларда, албатта, туб 
бурилиш, тараққиѐтимизга номуносиб бўлган ѐт иллатлар четдан 
кириб келаѐтганини тинч ва осойишта турмуш тарзимизни 
заҳарлаѐтгани ҳақида кўп гапирамиз? Вақти келди – уларга қарши 
жиддий ва астойдил кураш олиб боришимиз керак. Шу боис, ҳам 
ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиѐев Ўзбекистон ижодкор 
зиѐлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузасида қуйидагиларни 
таъкидлади: «Биз бир нарсани ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз 
зарур. Агар «оммавий маданият» таҳдиди фақат четдан – Ғарбдан 


48 
кириб келади, десак, қаттиқ адашамиз. Бу бало, афсуски, ўзимиздан, 
ўз орамиздан ҳам чиқиши мумкин. Мен бу гапларни осмондан олиб 
айтаѐтганим йўқ. Юртимизда нашр этилаѐтган айрим газета-
журналлар, китобларни, суратга олинаѐтган баъзи клип ва киноларни, 
эфирга берилаѐтган қўшиқ ва рақсларни кузатиб, соғлом 
фикрлайдиган ҳар қандай одам шундай хулосага келиши табиий.
Энг ѐмони, бадиий ижод соҳасида жаҳолат кўринишлари кучайиб 
бормоқда. Биз «жаҳолат» деганда, одатда, диний жаҳолат, ақида-
парастликни тушунамиз. Лекин бугунги ҳаѐтий жараѐнлар жаҳолат 
ҳамма соҳада ҳам учраши, агар унга қарши ўз вақтида кураш олиб 
борилмаса, ўта оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини 
кўрсатмоқда. 
Жамият тараққиѐтининг объектив қонуниятлари ҳамда уларни 
тақозо этувчи омилларининг алоқадорлиги мамлакатда ва унинг 
маъмурий ҳудудларида яъни жамоат тартиби ва хавфсизлигига 
таъсирининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки 
ижобий ва салбий хусусиятга эга бўлишади. Шунинг учун ички ишлар 
тизими ходимлари мунтазам равишда изчил ҳолда ушбу қонуниятларни 
ва омилларни ўз вақтида аниқлашлари, мониторинг қилиб боришлари 
ва натижадорлиги бўйича қуйидаги:
а) жамоат тартиби ва хавфсизлигига ижобий таъсир қилувчи 
омиллардан ички ишлар органлари ўз фаолиятини бошқаришда 
самарали тарзда фойдаланишлари;
б) жамоат тартиби ва хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи 
омилларни эса ички ишлар органлари амалдаги қонун ҳужжатларида 
белгиланган ваколатлар доираси ҳамда тартибда бартараф этиш, 
зарарсизлантириш чораларини амалга оширишлари талаб қилинади. 
Жамият ривожланишининг ҳозирги босқичида жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи 
омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish