1. Мавзу: Фойдали қазилма конларини ер ости услида қазиб олишнинг умумуий тартиби



Download 1,11 Mb.
bet9/15
Sana23.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#125037
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Комплекс готов

Маркаси

Диаметри, мм

Шнурдаги ПМ массаси, г

Детона-сия тезлиги, км/с

Ташқи ўрами

Сувга чидамлилиги, соат

Рухсат этилган ташқи ҳарорат, 0С

ДШ-А

4,8-5,8

12,0

5,6

Сувдан изолясияловчи кўприкчали

12

-28+50

ДШ-Б

4,8-5,8

12,5

6,0

Сувдан изолясияловчи кўприкчали

24

-35+50

ДШ-В

5,5-6,1

13,0

6,5

Полихлорвинилли пластик

24

-35+55

ДШЕ-12

4,8-5,2

12,0

7,2

Полихлорвинилли пластик

72

-65+60

ДШ лар 100 м дан узунликда чиқарилиб бухтага ўралади ва устидан қоғоз билан қадоқланади. Ҳар 10 та бухта 1 та ёғоч қутига (ўлчами: узунлиги-712, кенглиги-550 ва баландлиги-265мм) жойлаштирилади. ДШни кафолатланган сақлаш муддати 1,5 йил.

5. Мавзу: Кон лаҳимларини ўтишда ков жойни шамоллатиш тоғ жинсларини элитиш


Шахтани шамоллатиш меҳнатнинг санитар-гигиеник шароитини – ҳавонинг меъёрий таркибини (кислороднинг миқдори ҳажм бўйича 20 % дан кам бўлмаслиги ва карбонат ангидрид 0,5 % дан кўп бўлмаслиги) ва ҳавонинг намлиги 90 % гача бўлганда унинг температураси 26 % дан кўп бўлмаслигини таъминлаш учун амалга оширилади. ПМ портлатилгандан сўнг одамларни кавжойга киришга рухсат беришдан олдин заҳарли газларнинг миқдори: углерод оксиди - 0,00024 %, азот оксиди – 0,0001 %, олтингугурт оксиди – 0,00035 %, сероводород – 0,00066 % дан кўп бўлмаслиги керак.
Лаҳимларни ўтишда тоза ҳавони лаҳим кавжойига шамоллатиш қувири орқали етказиб берадиган маҳалли шамоллатиш вентиляторлари қўлланади.
Лаҳимни ўтиш ва мустаҳкамлаш паспортида алоҳида бўлим тузилган бўлиб, унда қуйидагилар кўзда тутилган бўлади:

  • шамоллатиш усули ва схемаси

  • лаҳимни шамоллатишга зарур бўлган ҳаво миқдорининг ҳисоби;

  • қувур ва вентилятор типи;

Боши берк лаҳимларни шамоллатиш уч усулда амалгам оширилиши мумкин: ҳавони ҳайдаш, сўриш ва аралаш усуллар.
Шахталарда ҳавони ҳайдашга асосланган шамоллатиш усули кенг қўлланилади. Тоза ҳавони ҳайдаш усулида қувурдан катта тезликда чиқаётган ҳаво струяси кавжой олди бўшлиғидан чанг ва газни жадаллик билан бўшлиқдан чиқариб юборади (8.2.- расм). Газдор шахталарда лаҳимни кўмирдан ўтилганда унинг ён деворларидан бор бўйича ажралиб чиқадиган метан кавжойга кираолмайди. Бироқ, бу усулда лаҳим шамоллатилганда газ ва чангли ҳаво струяси лаҳим бўйлаб ҳаракатланади. Ҳаво таркибидаги газ ва чанглар консентрасиясини камайтириш учун кавжой олди зонасида форсункалар ёрдамида туман ҳосил қилиш тавсия этилади ва улар портлатишдан сўнг 5 минут давомида ишлаб туради.

2.- расм. Шамоллатишнинг ҳавони ҳайдаш усули
Ҳавфсизлик Қоидалари (Ҳ.Қ.) бўйича қувур охири билан кавжой ўртасидаги масофа лт.р. 8 м дан ошмаслиги керак, чунки лт.р масофа жуда катта бўлганда кавжойга яқин жойда ҳаво ҳаракатланмайдиган зона ҳосил қилади (8.3.- расм).
Вентилятор шамоллатиладиган лаҳим оғзидан 10 м масофада тоза ҳаво струяси йўналиши бўйича ўрнатилади. Бунда вентиляторларнинг унумдорлиги умумшахта депрессияси таъсирида боши очиқ лаҳим бўйлаб ҳаракатланадиган ҳаво миқдорининг 70 % дан кам бўлмаслиги лозим.
Унумдорлиги жуда катта бўлган вентиляторлар ҳаво струясидан газ ва чанг билан ифлосланган ҳавони ҳам сўриб олиши мумкин.

3.- расм. Лаҳимда ҳаво ҳаракатланмайдиган
зона ҳосил бўлиши.
Сўриш усулида боши берк лаҳимни шамоллатишда, яъни ҳавони қувур орқали кавжойдан сўриб олишда портлатиш натижасида ҳосил бўлган газ ва чанглар бевосита қувурга кириб, у орқали боши очиқ лаҳимга чиқиб кетади.



4.- расм.Сўриш усулида шамоллатиш схемаси.
Бироқ, бу усулда шамоллатишда қувур охиридан 1-2 м кавжойга бўлган масофада ҳаво ҳаракати тўхтаб қолиши мумкин. Шунинг учун қувур охиридан кавжойгача бўлган масофа минимал бўлиб, қуйидаги шартни таъминлаш керак бўлади
,……………..(1)
Газдор қатламлар орқали лаҳимлар ўтишда уларни сўриш усулида шамоллатишга рухсат этилмайди, чунки бунда лаҳим ён деворлари бўйлаб ажралиб чиқадиган метан тоза ҳаво билан бирга кавжойга кириб келади.
Аралаш шамоллатиш усулида битта вентилятор ҳавони ҳайдаб беради, иккинчиси эса уни сўриб олади.
Ҳаво ҳайдовчи вентилятор кавжойдан 50-100 м масофада ўрнатилади ва ҳар 50м да янги жойга суриб турилади.Сўриш қувури оҳири билан ҳаво ҳайдовчивентилятор ўртасидаги масофа 10-15 м ни ташкил қилади.
Аралаш шамоллатиш усули боши берк лаҳимларни тезлик билан шамоллатишни таъминлайди ва одатда лаҳимларни тезкор ўтишда қўлланилади.
Газдор шахталарда ҳаво ҳайдовчи вентилятор кавжойга таркибида метан бўлган ҳавони ҳайдаши туфайли боши берк лаҳимларни аралаш усулда шамоллатиш тавсия этилмайди.
Лаҳимни комбайн билан кўмир қатлами орқали ўтишда аралаш шамоллатиш усулининг 5.- расмда келтирилган схемасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу схемада лаҳимга сўриш қувури 2 орқали ўтадиган чангли ҳаводаги чангни тутадиган АПУ типидаги чангтутгич агрегати 1 ўрнатилади. Тоза ҳаво струяси кавжойга ҳавони ўтказиш клапанига 4 эга бўлган қувур 3 орқали вентилятор ёрдамида ҳайдалади.

5.- расм. Комбайн билан лаҳим ўтишда
аралаш шамоллатиш усули схемаси.

АПУ агрегатининг унумдорлиги 250- м3/ мин бўлиб, портлашдан ҳимояловчи ҳўллаш билан бирга ишлатилганда чангланиш миқдори 3000 мг/м3 бўлган ҳавони чангланиш миқдори 10 мг/м3 гача камайтиришга таъминлайди.


Кон- тайёрлов лаҳимларини шамоллатишда бир босқичли ўқ йўналишли ва марказдан қочирма принсипда ишлайдиган маҳалли шамоллатиш вентиляторларидан фойдаланилади. (1-жадвал).
Марказдан қочирма вентиляторларнинг ўлчамлари катта ва массаси оғир бўлганлиги сабабли улардан катта узунликга (1000 м ва ундан ҳам узун) ва кўндаланг кесим юзага эга бўлган лаҳимларни шамоллатишда фойдаланилади. Газ ва чанг бўйича хавфли бўлган шахталарда ўқ йўналишли вентиляторлар фақат ҳавони ҳайдаш асосида лаҳимни шамоллатишда қўлланади.
1.жадвал

Кўрсатгичлар

ВЭМ- 6

ВМЦ- 8

ВМЦД-7

Ишчи парагининг диаметри,мм Ҳаво бериши, м3/c. Депрессия, Па юриткич қуввати кВт массаси,кг

600

800

750

7,0

6,7

7,0

2500

5300

630

24

75

132

20

1600

2600

Қазиш ва кон- тайёрлов лаҳимларида фақат пневматик энергиядан фойдаланишга рухсат этилган шахталарда боши берк лаҳимларни шамоллатиш учун ҳаво бериши 1,4 м3/c, депрессияси 1400 Па бўлган ВМП – 4М русумли ва ҳаво бериши 52 м3/c, депрессияси 2000 Па ВМП6/1 русумли маҳалли шамоллатиш вентиляторлари ишлаб чиқарилмоқда.
Газдор шахталарда боши берк лаҳимларни шамоллатишда резина вентиляторларидан фойдаланилади.
Қия ва горизонтал лаҳимларни ўтишда вентилятор лаҳимнинг юқори бурчаги ёки заминига ўрнатилади.
Маҳалли шамоллатишда асосан доирасимон кесим юзали, усти пластмасса ва пўлат вароқлар билан ўралган, махсус матодан ясалган шамоллатиш қувурлари қўлланилади.
Лавсан, Капрон ёки полимер билан ёпилган пахта матодан диаметриc 400-1000 мм, асосий қисмининг узунлиги 20м, ёрдамчи қисми узунлиги 5-10м бўлган, стандартлаштирилган қувурлар ишлаб чиқарилмоқда.
Қувурни лаҳим тўсини остидан тортилган сим арқонча (троссга) осиб қойиш учун қувурнинг махсус жойларига илгак ўрнатилган бўлади.
Қувур шкастланиши мумкин бўлганлиги учун уни лаҳим заминига ўрнатишда рухсат этилмайди.
Мато қувурлар метан қувурлардан 10-15 марта енгил бўлиб, уланиш жойлари эса 7-10 баробар кам бўлганлиги учун ҳаво сирқиши ҳам шунча марта кам бўлади.
Қуйидагилар матодан ясалган қувурларнинг камчилиги ҳисобланади: сўрувчи шамоллатиш усулида қўллаш мумкин эмаслиги ва механик шкастланишга чидамлилигининг юқори эмаслиги.
Диаметри 300:1000 мм гача бўлаган доирасимон кесим юзага эга бўлган метал шамоллатиш қувурлари қалинлиги 2-3 мм пўлат тахталарда ясалади. Қувур линия узунлиги 2-4 м бўлган алоҳида звенолардан йиғилади. Звенолар бир-бирига фланеслар ёрдамида уланади.
Горизонтал ва қия лаҳимларда метал қувурлар мустаҳкамлагич тўсинига сим ёрдамида осиб қўйилади. Кон – тайёрлов лаҳимларни тезкор усулда ўтилганда қувур охири билан кавжой ўртасидаги масофани доимий ушлаб туришни таъминлаш мақсадида шамоллатиш қувурини узлуксиз узайтириб борадиган аккумлятор қувуридан фойдаланилади. Масалан аккумлятор вазифасини 30 м қувур сексиясини алмаштирган чиғир (лебедка) билан тортиладиган гофрирланган қувур 1 бажаради (6.-расм). Вертикал стволларда қувур линияси пўлат симарқон (канатга) осиб қўйилади.
Портлатиш ишларида асосий қувур шкастланишини олдини олиш учун унинг кетига эгилувчан қувур уланади. Вентилятор ер юзига ўрнатилади.
Охири берк кон лаҳимларини шамоллатишни ҳисоблаш маҳаллий ветиляторларнинг дипрессиясини ва ҳаво сарфини ҳисоблашни, вентилятор турини тўғри танлашни, шамоллатиш қувурларинининг тури ва диаметрини танлашни, вентиляторни жойлаштириш схемасини танлаш каби амалларни ўз ичига олади. Бунда қуйидаги асосий факторлар бўйича ҳаво сарфи ҳисобланади:
портлатиш ишларида ажралиб чиқадиган заҳарли газлар миқдори бўйича;
ков жойдаги ишчиларнинг максимал сони бўйича;
ички ёнув двигателлари ҳосил қиладиган газлар миқдори бўйича;
ҳаво ҳаракатининг руҳсат этитлган минимал тезлиги бўйича.
Портлатиш ишларида ажралиб чиқадиган заҳарли газлар миқдори бўйича ҳаво сарфи қуйидагича аниқанади:

  • ҳавони ҳайдаш усули билан шамоллатишда


Бунда: портлатиш ишларидан кейин ков жойни шамоллатиш
вақти, 30 мин.
ков жойни битта портлатишда ишлатилган ПМ миқдори, кг.
шамоллатиладиган кон лаҳимининг зунлиги, м.
ПМ нинг газчанлиги (1 кг ПМ ажраладиган газ миқдори),
одатда 40 л/кг.

  • ҳавони сўриш усули билан шамоллатишда



  • аралаш усул билан шамоллатишда )


Бунда: ков жойдан ветилятор қувуригача ёки тўсиқгача бўлган
масофа.
Ков жойдаги ишчиларнинг максимал сони бўйича ҳаво сарфини ҳисоблаш.

Бунда: битда ишчига сарфланадиган ҳавонинг меъёри,
бир вақтда ков жойда ишлаётган ишчилар сони.
Ички ёнув двигателлари ҳосил қиладиган газлар миқдори бўйича ҳаво сарфини ҳисоблаш.

Бунда: 1 кВт қувввтга эга ички ёнув дивигателга тўғри
келадиган ҳавонинг меъёри,
ички ёнув дивигателларининг умумий қуввати, кВт.
Ҳаво ҳаракатининг руҳсат этитлган минимал тезлиги бўйича ҳаво сарфини ҳисоблаш.

Бунда: кон лаҳими бўйлаб ҳаво ҳаракатининг руҳсат этитлган
минимал тезлиги,

6. Мавзу: Горизонтал кон лаҳимларини ёғоч мустаҳкамлагич билан мстаҳкамлаш ва мустаҳкамлаш ишларининг параметрларини ҳисоблаш


Йилдан-йилга рудник ва шаҳталарда ёрдамчи кон лаҳимларини мустаҳкамлаш учун ёғоч мустаҳкамлагичларнинг салмоғи қисқариб бормоқда. Ёғоч мустаҳкамлагичлар ўрнини замонавийроқ кўринишдаги металл анкер, сочма бетон ва бошқа мустаҳкамлагичлар билан алмаштирилмоқда. Ёғоч мустаҳкамлагичлар тайёрловчи кон лаҳимларини мустаҳкамлаш мақсадида қўлланилади. Бу кон лаҳимларининг хизмат муддат 2-3 йилдан камроқ, кон босимининг ўртача миқдори (6-8) паскалгача бўлганда мақсадга мувофиқ. Унинг хизмат муддатини ва кон босимига чидамлилигини ошириш мақсадида ҳар-хил турдаги антисиптик воситалар шимдирилади. Бу антисиптик воситалар мустаҳкамлагичлар устуворлигини оширади хамда чиришдан сақлайди.
Ёғоч мустаҳкамлагич конструксиясида асосан трапетсия ва тўртбурчак мустаҳкамлагич рамалари ишлатилади. Улар тўлиқ, тўлиқсиз симметриксиз ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Бу мустаҳкамлагичлар тоғ жинсининг мустаҳкамлик коеффитсенти ф=3-9 бўлган жинсларда ишлатилади (ЧиП-М.4-65).

a



    1. расм. Мустаҳкамлагич ромлари конструктсияси.

а- тўлиқсиз конструктсия.
б- тўлиқ конструктсия.
г- симметриксиз конструктсия
1- тўсин. 2-устун.
3- гарбил. 4- распил.
6- кўндаланг тўсин.
Тўлиқсиз мустаҳкамлагич роми 2 та устун ва битта тўсиндан ташкил топган. Тўлиқ мустаҳкамлагич рамасида юқоргилардан ташқари кон лаҳими заминида кўндаланг тўсин жойлаштиради. Кўндаланг тўсинга устун ўрнатилади. Трапесиясимон мустаҳкамлагич ромидаги устунлар 80-85 остида ўрнатилади. мустаҳкамлагич ромлари кон лаҳими ўқи бўйлаб перпендикуляр равишда ёнма-ёки малум бир (1-0,5 м) масофада ўрнатилади. Мустаҳкамлагич ромлари орасидаги бўшлиқ ўзаро кўндаланг кесилган ёғочлар билан маҳкамлаб боғланади. Лаҳим шифти хар доим зич қилиб горбиллар билан ёпилади, ён деворлари эса тоғ жинси турғунлик ва мустаҳкамлигига боғлиқ ҳолда жиҳозланади. Кон лаҳими атроф тоғ жинслари мустаҳкамлиги ф=1-3 бўлганда распил билан зич беркитилади. ф=3-7 бўлганда распил билан ҳар-ҳар жойдан беркитилади. ф=8-9 бўлганда жиҳозлашга эҳтиёж қолмайди.
Распилнинг орқасидаги бўш жой қоришмалар билан тўлдирилади ёки майда тоғ жинслари билан тўлдирилади. Сидирғасига мустаҳкамлагичларни жойлаштириш нотурғун жинсларда ўтилган кон лаҳимларни мустаҳкамлашда қўлланилади. Мустаҳкамлагичларни малум бир (1-0,5 м) масофада жойлаштириш мустаҳкам ва турғунроқ жинслардаги кон лаҳимларида қўлланилади. Кон лаҳимининг асоси (замини) даги жинслар мустаҳкамлигич жуда паст ёки кон босимининг миқдори кўпроқ бўладиган бўлса мустаҳкамлагич ромлари кўндаланг тўсини билан қўлланилади (тўлиқ конструктсияда). Агар мустаҳкамлагич ромлари малум вақтдан кйин кон босимига бардош бермаса уни қўшимча элементлар билан кучайтирилади.

1.2. расм мустаҳкамлагичларни қўшимча кучайтириш элемнтлари схемаси.


Агар кон лаҳими шифт жинслари нотурғун ён жинслари турғун бўлса мустаҳкамлагич ромларидаги меёрий юкламани проф; М.М.Протадяконов усули бўйича аниқлаш мақсадга мувофиқ. Бу ҳисоблаш усули тўсиндаги юкламани тақсимланишини Паробала қонуни бўйича ифодалайди. Тўсин ва зотяшка учун минимал ўлчамни аниқлаб беради. Устун кам юклама олувчи элемент ҳисобланади ва унинг аҳамиятини ҳисобга олмасак хам бўлади. Устун диаметрини конструксия бўйича тўсин диаметрига тенг деб қабул қиламиз.


Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ЧиП) талабларини ҳисоблаш билан тўсиннинг диаметрини аниқлаймиз.

Бу ерда; - юкланиш коеффитсенти, .
- иш шароити коеффитсенти, қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ЧиП)
бўйича .
- кон лаҳими шифтининг ярим ўлчами.
- ёғочнинг эгилишидаги қаршилиги, сасна учун

- тоғ жинсининг мустаҳкамлик коеффитсенти ёкий ички ишқаланиш
бучаги орқали ҳисобланади
- тоғ жинсининг зичлиги, .
Бу формула бўйича ромлар орасидаги масофани ўзгартириб керакли диаметрдаги тўсинни олишимиз мумкин.
Шифтдаги затяшка (гарбил) гумбаз баландлигига мос келувчи қулайдиган жинс оғирлигининг юкламасини энг кўп қабул қилади. Затяшкани таҳлил қиладиган бўлсак юкламани 2 та устунга тенг миқдорда тақсимлаб беради.
Унинг ясси қалинлиги қуйидагича аниқланади.

Устунда сиқилишдаги пайдо бўладиган кучланиш

Бу ерда: - бўйлама эгилиш коеффитсенти, .
- устун узунлиги, м.
- кўндаланг кесими инерсия радуси, .
- устуннинг кўндаланг кесим юзаси, .
- устуннинг қиялик бурчаги, гадус.
Кончилик корхоҳаларида ер ости кон лаҳимларини мустаҳкамлаш ишларида тузиладиган ҳужжат (паспот) ларни тузушда ёғоч мустаҳкамлагичларни қуйидаги оралиқларда жойлаштириш тавсия этилади

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish