Камера ва қазиш лаҳимлари Кўндаланг кесим юзасига нисбатан унча узун бўлмаган кон лаҳимлари камера деб юритилади. Камералар, одатда, ствол атрофида барпо этилади. Шу сабабли камералар мажмуини ствол атроф иншоотлари (қўраси) дейилади. Шахта ва рудникларда камераларга сув чиқариш қурилмалари, электровоз ва вагончалар депоси, ер ости электр подстанцияси, медицина пункти каби хизмат кўрсатувчи бўлинмалар жойлаштирилади.
Бевосита фойдали қазилма ётқизиғини қазиб олиш учун барпо этиладиган кон лаҳимлари қазиш лаҳимлари дейилади. Қазиш ишлари бошланадиган қазиш лаҳимларининг юзаси кавжой (забой) деб аталади. Кўмир шахталарида кавжой ката узунликка эга бўлса, уни лава деб юритилади.
Қазиш ишларига мўлжалланган бурғиғқудуқлар (скважиналар) ва камералар ҳам қазиш лаҳимлари ҳисобланади.
6.2-расм. Йиғма горизонтли вертикал ствол орқали конни очиш: 1 – бош ствол; 2 – қават квершлаглари; 3 – йиғма горизонт квершлаглари; 4 – руда туширгич; 5 – кўр ствол. Ана шу ташиш штреги руда танасидан ўтилган кон тайёрлов лаҳимлари Билан руда туширгичлар тизими орқали туташтирилади. Қазиш ишларини осонлаштириш учун руда ётқизиғи пол ёки блокларга бўлинади.