1. Мавзу: Фойдали қазилма конларини ер ости услида қазиб олишнинг умумуий тартиби


м даги ромлар сони, дона………..1,0 1,5 2,0 2,5



Download 1,11 Mb.
bet10/15
Sana23.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#125037
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Комплекс готов

1м даги ромлар сони, дона………..1,0 1,5 2,0 2,5
Ромлар орасидаги масофа,м………1,6 0,9 0,6 0,4

1.3 расм. ёғоч мустаҳкамлагичларнинг ўзаро жойлоашиши.
а- мустаҳкамлагичларни малум бир масофада жойлаштириш.
б- мустаҳкамлагичларни сидирғасига жойлаштириш.
7. Мавзу: Вертикал кон лаҳимларини ўтиш ишларини ташкил этиш
Шаҳта стволини ўртача мустаҳкам ва мустаҳкам жинсларда барпо қилиш бурғулаб портлатиш ишлари орқали амалга оширилади. Бу ишларга ўтиш сиклининг 20-30 % вақти сарфланади. Портлатилган тоғ жинсини юклаб чиқариш жуда қийин жараён бўлиб иш самарадорлигига салбий тасир қилади.
Тайёрлаш – стволлар қуриш учун зарур бўлган объектларни қуриш;
Биринчи асосий – стволлар ва у кесишадиган лаҳимларни ўтиш, стволни жиҳозлаш (армировка қилиш), кўтариш қурилмасини жамлаб ўрнатиш, стволни шамоллатувчи ва стволдан сувни чиқарадиган қурилмаларни жамлаб ўрнатиш;
Иккинчи асосий – горизонтал ва қия лаҳимлар ўтиш, ер юзасидаги бино ва иншоатларни қуриб битириш ва шахтани фойдаланишга (эксплуатацияга) топшириш.
Тайёрлов даврида ствол оғзини ўтиш ва технологик чуқурлаштириш ишлари амалга оширилади. Ствол оғзини конструкцияси стволни вазифасига ва уни кўндаланг кесим юзасининг шаклига, тик юкланишнинг миқдорига, ствол оғзи ўтиладиган жойдаги кон жинсларининг ётиш шароити ва физик механик хусусиятларига, мустаҳкамлагич материалига ва бошқа омилларга кўра аниқланади.



2.1 расм. Ствол оғзини конструкцияси


2.1 расмда ствол оғзи конструкциясининг кенг тарқалган тасвири келтирилган. Ствол оғзи ствол оғзи каллаги – 1, ўрта қисм – 2, таянч венеци – 3 дан иборат (2.1 расм,а).
Ствол каллаги ва таянч венеци тик юкланиш кучини жинслар массивига ўтказади. Ствол оғзини диаметри стволнинг мустаҳкамлангандан кейинги диаметрига тенг. Оғзининг чуқурлиги каллак ўлчамига ва шамоллатиш каналининг ўлчамига, шунингдек таянч венеци жойлашадиган зич жинсларнинг жойлашиш чуқурлигига боғлиқ. Одатда ствол оғзини чуқурлиги 10 – 20 м атрофида бўлади. Оғизни мустаҳкамлигичи монолит темир бетон ва кам холларда бетоннинг ўзидан қуйилади. Мустаҳкамлагичнинг ўртача қалинлиги 0,6 – 0,9 м га тенг.
Ствол оғзи атрофида шамоллатиш ва калорифер канали учун, кабеллар ва сиқилган ҳаво қувурини ўтказиш учун ўйилган-тешик жой тайёрланади. Шамоллатиш ва калорифер каналининг пастки белгиси таянч венецидан 1 м юқорида бўлиши керак. Кабеллар учун ўйилган тешик ер юзасидан камида 1 м чуқурликдан ўтказилади.
Қумлоқ жинсларда стволларни қуришга тўғри келганида, таянч венецини қўйиш имкони бўлмаса, ствол оғзи 10-12 м чуқурликка қадар ўтилади, бундай конструкцияда тик юкланишни фақат ствол каллаги қабул қилади (2.1 расм, б). Туб жинслар ер юзасига чиққанда, капер эса мустақил фундаментга эга бўлганда ствол оғзини конструкцияси пастки таянч венеци билан биргаликда қўлланилади. Минорали каперли стволнинг оғзи мураккаб конструкцияга эга (2.1 расм, г).
Ствол оғзи қисмини ўтиш одатда кетма-кетли технологик схема билан амалга оширилади: аввал ствол олди каллаги барпо этилади, рама-шаблон ўрнатилади, кўтариш қурилмасини ускуналари йиғилади, ствол оғзи чуқурлигидаги жинслар кавлаб чиқарилиб вақтинчалик мустаҳкамлагич ўрнатилади, таянч венец ўрнатилиши керак жойдаги жинслар олингандан сўнг пастдан юқорига қараб бетон ёки темир бетондан доимий мустаҳкамлагич барпо этилади.
Каллак ости жинслари экскаватор ёки бульдозер ёрдамида қазиб олинади. Сўнг қолип ўрнатилиб темир бетон қуйилади. Каллакни юқори қисмида тешик қолдирилади, копер ости балкаси ва анкерлар ўрнатиш учун пастки қисмидан илгаклар туширилиб, вақтли мустаҳкамлагични халқасига илинади.
Ствол оғзини кавлаб ўтишда вақтинчалик ҳаракатланувчи ускуналар –автомабил кранлари, ПК-1, ППУ-1 ускуналари, Донгипрооргшахтострой конструкциялари в.б. қўлланилади (2.1 жадвал).



Кўрсаткичлари

Ускуналар

Донгипрооргшахтострой
конструкцияси

ПК-1

ППУ-1



Максимал чуқурлиги, м

40

130

75

Кўтариш лебедкаси

УЛМ1-1,2

БЛ-1200

-

Диаметр каната, мм

20

20

-

Электр юриткични қуввати, кВт

-

55

37

Бадьянинг сиғими, м3

0,6

1,0

1 - 1,5

Кўтариш тезлиги, м/с

1,5

2,0

0,2

Оғирлиги, т

-

35

20,8

ПК-1 ускунаси (2.2 расм) рамадан 1, унга ўрнатилган кўтариш лебедкасидан 2, канат 4 билан қия стреладан 3 иборат.


Ствол оғзини ёпувчи балкага лядалари ва жинсларни бадьядан автомашинага 7 туширишга мўлжалланган тарновлари билан юксизлантирувчи стакан 5 (қопқоқ) ўрнатилади. Жинсларни юклаш қўлда бошқариладиган грейфер 6 билан амалга оширилади, кавжойда тўпланган сув насос 8 билан чиқариб ташланади.
ППУ-1 ускунаси ҳам ПК-1 га ўхшаш конструкцияга эга бўлиб, кўтариш лебедкаси билан фарқ қилади.
Донгипрооргшахтострой конструкциясидаги ускуна марказий рамадан 1, таянч ускуналаридан 2, бурилиш механизми билан бурилиш доирасидан 3, бурилиш платформасидан 4, монорельсли консолдан 5 ва кўтариш механизмидан 6 иборат.
Юмшоқ жинслар зарб болғалари ёки пневмоболғалар билан 0,4-0,6 м қалинликда қатлам-қатламга ажратиб қазиб олинади. Ўртача қаттиқликдаги ва қаттиқ жинслар 1-1,3 м чуқурликдаги шпурлар ва оз миқдордаги зарядлар билан бурғилаб портлатиб қўпорилади. Жинслар қўлда бошқариладиган пневматик юкловчи грейфер КС- 3 билан юкланади.
Ствол олди кавжойида тўпланган сув Н-1м, “Байкал-2”, НЗУ-1 ва бошқа пневматик кавжой насослари билан чиқариб ташланади. Сув резина шланглар орқали ер юзасига чиқариб берилади.
Кавжой СВМ-4 вентилятори билан шамоллатиш қувури орқали шамоллатилади. Вентилятор ствол оғзидан 10-15 м масофада ўрнатилади. Қувур бўлаклари пўлат симарқон билан осилади. Ствол оғзини чуқурлаштириб бориш давомида вақтинчалик мустаҳкамлагич ўрнатилади. Вақтинчалик мустаҳкамлагич ствол оғзи деворларидан жинслар ажралиб, ўпирилиб тушишидан сақлайди.
Доира шаклидаги стволда вақтинчалик мустаҳкамлагич (2.4 расм) халқа 1, илмоқлар (осиш учун)дан 2, затяжка 3 ва тиргак устунлардан ташкил топган.
. ПМ моддани танлаш шахтанинг чанг газ режимини , жинсларнинг қаттиқлигини ва серсувлигини ҳисобга олган холда амалга оширилади.
Қаттиқ жинсларда газ ва чанг бўйича хавфли бўлмаган стволларда қуйдаги ИИ синфдаги портловчи моддалар: парчаловчи аммонит №1, парчаловчи аммонит №3, детонит М ва 10А қўлланилади. Бу портловчи моддаларни қўлланилиши шпурларни ишлатиш коэффициентини ва кон массасининг майдаланиш даражасини оширади. Бу портловчи моддаларнинг нарҳи жуда баланд. Ўртача қаттиқликдаги жинсларда аммонит №6 ЖВ қўлланилади.
Газ ва чанг бўйича ҳавфли бўлган шахталарда ИИИ ва ИВ синфдаги ПМ: победит ВП-4, аммонит АП–5ЖВ, ПЖВ-20, Т-19 қўлланилади.
Агарда ўтиш пайтида метан аниқланса ёки унинг ажралиб чиқиши кўзда тутилса, хавфсизлик қоидаларига кўра (§ 182) бундай стволлар газли ҳисобланади.
Газ ва чанг бўйича хавфли бўлган стволларда стволларни ер юзасидан ўтишда қазиш кавжойида метаннинг миқдори 1% дан кам бўлганда, кавжойни 20 см га сув босганда, портлатишдан олдин газоанализатор билан метан миқдори ўлчанганда ва ер юзасидан портлатишда одамлар стволдан 50 м масофада ташқарига чиқарилганда сақлагичли ПМ ларни қўллашга руҳсат этилади.
Шахта стволларини ўтишда фақат ер юзасидан ёки ҳаракатдаги горизонтдан электрли усулда ёки портлатув пилиги билан, қуруқ ва нам кавжойларда эса шунингдек электр оловли усулда портлатиш учун ўзгарувчан ва доимий токларни қўллаб портлатишни амалга оширишга рухсат этилади.
Кўмир қатламига ёки оралиқ қатламга қараб ствол кавжойини ўтишда, шунингдек 20 м пастга бўлган масофада доимий ток ва сақлагичли портловчи моддалар қўлланилиши керак.
Электрли портлатиш диаметри 7,2 – 7,7 ва 72 мм бўлган оний, қисқа фурсатли ва фурсатли электродетанаторлар қўлланилади. Оний портлайдиган электродетанаторлар ўювчи шпурларни, қисқа фурсатли – шаклловчи ва қолган шпурларни портлатишда қўлланилади.
Газ ва чанг бўйича хавфли бўлган шахталарда кўмир қатлами бўлмаган ва метан ажралиб чиқмайдиган кавжойлар узлуксиз шамоллатилса фурсатли электродетанаторларни қўллашга рухсат этилади.
Стволларни барпо этишда иш қобиляти юқори бўлган портловчи моддалар ишлатилади (62 % динамид, аммонит т №1 ЖВ ва бошқалар). Метан ажраладиган ва газдорлиги юқори бўлган жинслардан ствол ўтилганда сақловчили портловчи моддалар қўлланилади (аммонит АП-2ПВ, АП-5 ЖВ ва бошқалар).

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish