1. Мавзу: Фойдали қазилма конларини ер ости услида қазиб олишнинг умумуий тартиби



Download 1,11 Mb.
bet14/15
Sana23.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#125037
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Комплекс готов

Горизонтал кон лаҳимлари
Штолнялар, квершлаглар, штреклар, просеклар, ортлар ва тоннеллар горизонтал кон лаҳимлари бўлиб, уларнинг баъзилари конни очувчи, баъзилари эса, конни қазишга тайёрловчи лаҳимлар ҳисобланади.
Штолня – бевосита ер юзи билан туташадиган горизонтал кон лаҳими. Штольня конларни разведка қилиш ёки фойдали қазилма ётқизиғини очиш мақсадида барпо этилади.
Тоннел – ҳар икки томони ер юзи билан бевосита туташадиган ер ости горизонтал кон лаҳими бўлиб, асосан, транспорт ишларини бажаришга хизмат қилади.
Квершлаг – кон ётқизиқлари (қатламлари) чўзиқлигига перпендикуляр ўтказиладиган, ер юзи билан бевосита туташмайдиган горизонтал кон лаҳими. Квершлаглар одатда, очувчи кон лаҳимлари сирасига киради ва қазиб олинган фойдали қазилмаларни, материалларни, ишчиларни, ускуналарни ташиш билан бир қаторда шахтани шамоллатиш ишларига хизмат қилади.
Штрек – ер юзи билан бевосита туташмайдиган горизонтал кон лаҳими бўлиб, шахта майдонидаги фойдали қазилма заҳирасининг бир қисмини қазишга тайёрлаш учун барпо этилади. Штреклар кон ётқизиғи қия жойлашган бўлса, у ҳолда фақат ётқизиқ (қатлам) чўзиқлиги бўйича, горизонтал жойлашган бўлса, исталган йўналишда ўтилиши мумкин. Штреклар бажарадиган вазифаларига нисбатан бош, оралиқ, ташиш, шамоллатш, конвейер ва бошқа номлар Билан юритилади.
Просек – ер юзи билан бевосита туташмайдиган, штрека параллел ўтиладиган горизонтал кон лаҳими. Просек штрекни ўтиш даврида уни шамоллатиш ва кесма ишларини бажариш мақсадида ўтилади.
Орт – қалин кўмр қатламлари ёки руда ётқизиқларининг горизонтал қалинлиги бўйича ўтиладиган горизонтал кон лаҳими.
Туташтирма – бир –бирига яқин жойлашган қия лаҳимларини ўзаро туташтирувчи горизонтал кон лаҳими.
Горизонтал кон лаҳимлари кўндаланг кесим юзи тўғритўртбурчак, трапециясимон, қийиқ бурчакли, гумбазсимон, айлана ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин.
Қия кон лаҳимлари
Қия кон лаҳимлари бевосита ер юзи билан туташиши ва туташмаслиги мумкин. Бевосита ер юзи билан туташадиган қия конларни қия шурф, қия ствол, қия штолня каби лаҳимлар ташкил қилади. Бу қия лаҳимлар конни очувчи капитал лаҳимлар бўлиб, конни очувчи вертикал лаҳимлар орқали бажариладиган барча ишларни бажаришга хизмат қилади.
Бремсберглар, уклонлар, сирпанмалар, йўлаклар ва печлар ер юзи Билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳимларидир.
Бремсберг - ер юзи Билан туташмайдиган қия кон лаҳими, механик қурилмалар ёрдамида юқори горизонтдан қазиб олинган фойдали қазилмани пастки горизонтга туширишга хизмат қилади.
Уклон – ер юзи Билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳими. Пастки горизонтдан қазиб олинган фойдали қазилмани юқори горизонтга механик ускуналар ёрдамида чиқариб беришга хизмат қилади.
Сирпанма (скат) – ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳими. Юқори горизонтдан қазиб олинган фойдали қазилмани пастки горизонтга ўз оғирлик кучи таъсирида туширишга хизмат қилади.
Йўлак – ер юзи билан бевосита туташмайдиган, бремсберг ёки уклоннинг бир томони ёки ҳар икки томонидан уларга параллел ўтиладиган қия кон лаҳими. Йўлаклар одамлар юриши, материалларни ташиш, шахтани шамоллатиш ва бошқа ёрдамчи ишларни бажаришга хизмат қилади.
Печ – ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳими. Печлар, одатда фойдали қазилма қатлами бўйлаб, унинг қалинлиги орасидан ўтилади. Улар одамлар юриши, ускуна ва материалларни ташиш ва бошқа ёрдамчи ишлар учун хизмат қилади.
Кўтарма (восстающий) – ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия (айрим ҳолларда вертикал) кон лаҳими бўлиб, асосан руда конларини қазиб олишда иш жойларини шамоллатиш, фойдали қазилма ва бошқа юкларни юқоридан пастга, ўз оғирлик кучи таъсирида ташишга хизмат қилади.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish