Енгил (оғирлиги-40т гача, ҳосил қиладиган ўқли (Пб=6-12) кучланиши-200 кН.гача, (скважина диаметри 150-220 мм.)
Ўрта (оғирлиги-65т гача ҳосил қиладиган ўқли (Пб=1014) кучланиши –350 кН.гача, скважина диаметри 220-270мм.)
Оғир (оғирлиги –120т гача, ҳосил қиладиган ўқли (П6=1417) кучланиши –700 кН.гача, скважина диаметри 295-320 мм) турларга бўлинади.
2СБШ-200Н русумли дастгоҳ бурғилаш кўрсаткичи Пб=612 бўлган тоғ жинсларида бурғилаш ишларини олиб боришга, СБШ-250МН дастгоҳи бурғилаш кўрсаткичи Пб=1218 бўлган тоғ жинсларида бурғилаш ишларини олиб боришга мўлжалланган. Кейинги, яъни СБШ-320 дастгоҳи юқори қўвватли эКГ-12,5 ва эКГ-20 экскаваторлари билан бирга ишлайди.
Тоғ жинсларини ҳаво-куч зарбли дастгоҳлар билан бурғиланганда – жинсларни емирилиши ботувчи ҳаво-куч зарбли механизм ёрдамида амалга оширилади. Бу механизмнинг ишлаши қуйидагича бўлади.
Тешувчи штангага келаётган сиқилган ҳаво боёкли поршенни илгариланма-қайтма ҳаракатга келтиради ва ўз навбатида боёк коронка думчасига зарба беради. Жинснинг емирилиши эса зарба берган лаҳзада ва зарбалар оралиғидаги вақтда-айланаётган коронканинг кесгичи билан тирнаши ҳисобига содир бўлади.
Ҳосил бўлган бурғилаш чиқиндиси сиқилган ҳаво ёрдамида ёки ҳаво ва сув аралашмаси билан чиқариб ташланади. Бурғилаш жараёнида ҳосил бўладиган чанг - қуруқ усулда ёки ҳаво ва сув аралашмаси билан бостирилади, чунки ҳаво-куч-зарбаси скважина ичида бўлиб, ҳар қандай чуқурликда ҳам унинг зарба кучи ўзгаришсиз қолади. Бунинг натижасида, скважина чуқурлиги ошгани билан бурғилаш тезлиги амалда ўзгаришсиз қолади.
Скважиналарни СБО русумли дастгоҳлар билан оловли бурғилаганда тоғ жинсларининг емирилиши – юқори ҳарорат таъсирида тоғ жинсларида пайдо бўладиган кучланиш ҳисобига содир бўлади. Бунда тош емирувчи асбоб вазифасини иссиқ бурғилаш (термобур) асбоби бажаради. Олов оқимли горелканинг ёниш камерасида ёнилғи ва оксидловчи аралашади ва юқори ҳароратли (5500-6500 0C) газли оқим пайдо бўлади. Ҳамда у аппаратдан ўтаётиб товуш тезлигидан юқори тезликка (2000м/сек) эга бўлади. Бунда асосий технологик амаллар қуйидагилар ҳисобланади:
Горелкани ёқиш, бурғилаш
Скважинани кенгайтириш
Скважинани тозалаш
Ёнилги сифатида керосин, дизел ёнилғиси ёки бензин ишлатилиб, оксидловчи булиб кислород ёки сиқилган ҳаво хизмат қилади.
Скважиналарни комбинастияли бурғилаш. Тоғ жинсларини термомеханик емирилувчи комбинастиялашган механик бурғилаш усули. Комбинастиялашган механик бурғилаш зарбли-шарошкали бурғилаш ва кесувчи-шарошкали бурғилашлар киради.
Кесувчи-шарошкали бурғилаш асбобида кесувчи ва шарошкали долоталар бирлаштирилган. Бундай асбоблар синовдан ўтказилганда шу нарса маълум бўладики, бурғилаш кўрсаткичи Пб10 бўлган тоғ жинслари бурғиланганда энг юқори бурғилаш тезлигига эришилади (шарошкали долото ишлатилгандаги тезликдан юқори).
Термомеханик бурғилаш принтсипининг моҳияти шундаки, қазиш жойига тоғ жинси аввалига қиздирилади ва шундан сўнг ҳар хил долоталар ёрдамида емирилади.
Бурғилашнинг энг янги усуллари сифатида (ишлаб чиқишнинг экспрементал босқичидаги) портлатиб бурғилаш плазмали ва ултротовушли бурғилашларни айтиб ўтиш мумкин.
№4. Мавзу: Ер ости кон лахимларини ўтишда портлатиш ишлари
Портловчи модда зарядига бошлангич импулсини узатиш манбасига қараб, портлатиш воситалари куйидаги 4 (5) гуруҳга классификатсияланади:
Оловли усулда портлатиш воситалари: капсулали – детонаторлар, ёндирувчи патронлар, олов ўтказувчи шнур (ОШ) ва ОШ ни ёндириш воситалари.
Електр усулда портлатиш воситалари: электр – детонатор, уловчи симлар, ток манбаи, назорат-улчаш асбоблари.
Електр-оловли усулда портлатиш воситалари: олов утказувчи шнур, капсулали – детонатор ва электр ёндиргич.
Детонатсияловчи шнур ёрдамида портлатиш воситалари: детонатсияловчи шнур (ДШ), оловли, электр ёки электр-оловли усулда портлатиш воситалари.
Кейинги пайтларда янги авлод адабиётларида 5-гуруҳ сифатида Волновод ёрдамида портлатиш воситалари ёки СИНВ (електр токисиз портлашни қўзғатиш воситалари) қаралмоқда. Лекин ушбу гуруҳ воситалари ҳам моҳияти жиҳатидан худди 4-гуруҳ портлатиш воситаларига ўхшаш. (Шунинг учун ҳам портлатиш воситаларини 4 та гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўларди).
Do'stlaringiz bilan baham: |