1-Мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли Режа: Фалсафа шаклланишининг асосий босқичлари. Дунёқарашнинг тарихий шакллари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana22.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#96764
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу.

Фалсафа 
фанининг 
услубий 
вазифасини 
изоҳлаш 
учун, 
аввало, 
услуб(методология)тушунчасини билиб олиш лозим. Методология фалсафа фанининг 
тадқиқот объектини ўрганишга йўналтирилган энг умумий тамойиллар, усул ва воситалар 
тизимидир. Методология сўзининг мантиқий мазмуни ҳам борлиқни билишнинг усул ва 
воситалари ҳақидаги таълимот, деган маънони англатади. Шу маънода фалсафа бошқа 
фанлар учун методологиядир.
Фалсафанинг гносеологик вазифаси, унинг борлиқни билиш учун умумий методлар 
тизимини яратиш билан боғлиқдир. Бунда билимларнинг ҳақиқийлиги масаласи асосий 
ўрин тутади.
Фалсафанинг эвристик вазифаси(“эвристика” грекча сўз бўлиб, кашф этиш, деган 
маънони англатади) гносеологик вазифаси билан боғлиқ бўлиб, табиат, жамият ва инсон 
тафаккури ривожланишининг умумий янги қонунларини кашф этишни характерлайди.
Шу биргаликда, бу вазифага ўзини ўзи англашни, миллий ўзликни англашни ҳам киритиш
мақсадга мувофиқдир.
Фалсафа тарбиявий вазифани бажаради. Инсонннинг маънавий баркамолликка 
етишишида фалсафанинг ўрни ва аҳамияти каттадир. Хусусан, “Ахлоқ фалсафаси” 
кишида юксак ахлоқий меъёрлар -ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ғоявийлик, эътиқод, 
ижтимоий-сиёсий фаоллик ва масъулиятни ҳис этиш туйғуларини тарбиялайди. 
Шунингдек, “Ҳуқуқ фалсафаси”, “Табиатшунослик фалсафаси” ўзига хос тарбиявий 
вазифаларни бажаради. 
Фалсафанинг праксеологик вазифаси фалсафий ғоя ва назарияларнинг ижтимоий 
ҳаётга амалий тадбиқ этилиши билан изоҳланади.Ҳар қандай амалий фаолият мустаҳкам 
илмий назарияга асосланмаса, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Фалсафанинг бу 
вазифаси назарияни амалиётга жорий этиш услуб ва воситаларни аниқлашни ҳам ўз ичига 
олади. 
Юқорида кўрсатилган вазифаларнинг ўзаро ички боғлиқлиги фалсафанинг муштарак 
умумназарий ва услубий аҳамиятини белгилаб беради. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари 
ҳамда аҳамиятини ҳар томонлама ўрганиш инсон ва жамиятнинг маънавий камолотига 
ниҳоятда катта таъсир кўрсатади.
Фалсафанинг ижтимоий онг тизимида тутган ўрни, жамият ва шахс ҳаётидаги 
аҳамияти нимадан иборат, деган масала ҳамма даврларда ҳам долзарб бўлиб келган, 
Айниқса, тарихий тараққиётнинг туб бурилиш даврларида фалсафанинг асл моҳиятини, 
билиш, унинг усул ва ғоялари кучидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этган. 
Фалсафа ижтимоий тафаккур ва инсоният маънавий тараққиёти маҳсулидир. У 
кишиларнинг оламни билиш, ўзлаштириш, фаровон ҳаёт кечириш ва ўз инсоний 


салоҳиятини намоён этиш эҳтиёжлари билан ўзвий боғлиқдир.Фалсафий таълимотлар 
ҳамма даврларда ҳам инсониятнинг илғор тажрибаларини ўзида мужассамлаштирган ва 
инсоният маданиятини янади юксакроқ босқичга кўтарилишга хизмат қилган. 
Ҳар бир фалсафий ғоя, мафкура, билимлар тизими асосан ўз даври 
хусусиятларини акс эттирган. Улар замон руҳи ва маънавиятини ўзида 
мужассамлаштирган, давр муаммоларини ҳал этишда қўл келган. Шунинг учун Афлотун, 
Форобий, Беруний, Навоий ва Гегелнинг асар ҳамда таълимотларида улар яшаб ўтган давр 
ғоялари акс этган. 
Кишилик жамияти ҳеч қачон бир текис ва силлиқ ривожланмаган, Тараққиёт 
ортидан инқирозлар, ютуқлар кетидан мағлубиятлар, фаровонликлар изидан заволга юз 
тутишлар таъқиб этган. Муайян жамият иқтисодий-сиёсий, ахлоқий-диний, бадиий-
эстетик тараққиёт борасида инқирозга дуч келар экан, ундан чиқиб кетиш учун илғор 
фалсафий таълимотларга эҳтиёж сезади. 
Шунинг учун ҳам буюк фалсафий таълимотларни, бир томондан, маданий-
интеллектуал ривожланиш самараси, иккинчи томондан, туб ижтимоий ўзгаришлар 
тақозоси дейиш мумкин. Шунинг учун муайян тарихий бурилиш даврларида “Фалсафа 
ўзи нима”? деган масала долзарб аҳамият касб этади. Ана шундай даврларда кишилар 
фалсафанинг моҳияти, унинг мақсад ва вазифаларини янгича идрок этганлар.
Қадимги Юнонистон ва Рим давридан буён ўтган икки минг йилдан зиёдроқ вақт 
мобайнида “Фалсафа энди йўқ бўлди, уни ўрганишнинг ҳеч қандай зарурати қолмади”, 
қабилидаги гаплар кўп бўлган. Лекин замонлар ўтиши билан одамзод барибир фалсафага 
эҳтиёж сезган ва у инсонннинг маънавий камолотида беқиёс аҳамият касб этишига қайта-
қайта ишонч ҳосил қилган. 
Бу жиҳатдан қуйидаги ривоят жуда ибратлидир. Милоддан олдинги биринчи 
асрда яшаб ўтган буюк файласуф Лукрецийнинг шогирдларидан бири унга қараб, “Устоз, 
фаннинг бошқа соҳаларига оид илмлар жуда кўпайиб кетди. Энди фалсафани 
ўрганишнинг ҳожати бормикан?”, дебди. Шунда улуғ файласуф: “Фалсафани Суқрот, 
Афлотун, Арасту каби буюк алломалар яратган. Лекин эндиликда инсониятнинг ана 
шундай буюк мутафаккирлари яратган бу фанни ўрганмаслик ҳар қайси нодоннинг ҳам 
қўлидан келадиган иш бўлиб қолди”, деган экан. 
Фалсафа кишиларга олам тўғрисида яхлит тасаввур беради, бошқа фанлар эса, 
унинг айрим жиҳатларини ўрганади. Умуман, ривожланиш жараёнининг ўзи нима, унинг 
моҳияти қандай? Масаланинг айнан шу таҳлитда қўйилиши илмий муаммоларни 
фалсафий масалага айлантиради. Яъни, шу тариқа муайян мавзу оддий илм соҳасидаги 
йўналишидан фалсафий муаммо тусини олади. 
Файласуф ким, деган саволга жавоб излаганда Пифагорга мурожаат қилишга 
тўғри келади. Файласуф тушунчасининг маъносини у Олимпия ўйинлари мисолида 
қуйидагича тушунтириб берган: анжуманга келадиган бир гуруҳ кишилар беллашиш, куч 
синашиш, яъни ўзи ва ўзлигини намоён этиш учун, иккинчи бир гуруҳ – савдо-сотиқ 
қилиш, бойлигини кўпайтириш учун, учинчиси эса, ўйиндан маънавий озиқ олиш, 
ҳақиқатни билиш ва аниқлашни мақсад қилиб олади. Ана шу учинчи гуруҳга мансуб 
кишилар, Пифагор талқинига кўра, файласуфлар эди.
Бу бир қарашда жўн кўринса-да, аммо унинг маъноси ниҳоятда терандир. Чунки 
инсон умрининг ўзи ҳам шундайдир. “Дунё театрга ўхшайди, унга келган ҳар бир киши 
саҳнага чиқади ва ўз ролини ўйнаб дунёни тарк этади”, деган фикр бежиз айтилмаган.
Кимдир бу дунёга унинг сир-асрорлари тўғрисида бош ҳам қотирмасдан келиб кетади, 
умрини ейиш-ичиш, ўй-рўзғор ташвишлари билан ўтказади. Бошқаси – нафс балосига 
берилиб, мол-мулкка ружу қўяди. Учинчиси эса, олам ҳикматларини ўрганади, умрини 
ҳайрли ва савоб ишларга сарфлайди, бошқалар учун ибрат бўларли ҳаёт кечиради. 
Қадимги Шарқ ва Юнонистонда ҳар томонлама чуқур билим ҳамда катта ҳаётий 
тажрибага эга бўлган, инсон маънавиятини бойитиш ва ҳақиқатни билишга интилувчи 
кишиларни файласуф деб атаганлар. Фозил ва комил инсонларгина фалсафа билан 


шуғулланганлар, Аслида, ўша даврларда фалсафани ўрганиш дейилганда, илмнинг 
асосларини эгаллаш кўзда тутилган. Грек мутафаккири Герклид (мил.аввалги 520-460 
йиллар) шогирдларига мурожаат қилиб “Дўстим, сен ҳали ёшсан, умрингни бекор 
ўтказмай десанг, фалсафани ўрган”, деганида айнан ана шу ҳақиқатни назарда тутган. 
Худди шунингдек, Шарқда ҳам Конфуций, Форобий, имом Бухорий ва Термизий, 
Беруний ва Ибн Сино Нақшбанд ва Навоий каби донишманд боболаримиз ўз ҳаёти 
кузатишлари ҳамда тажрибаларини умумлаштириш, инсонга хос хато ва камчиликлардан 
сабоқ чиқариш, башарият томонидан тўпланган билим, тажрибаларни ўзлаштириш орқали 
файласуф даражасига кўтарилганлар. 
Умуман олганда, билимдон кишиларнинг барчасини ҳам донишманд ёки 
мутафакккир деб бўлмайди. Ҳақиқий файласуфлар ҳаётда ниҳоятда кам бўлади. Улар ўз 
даври ва миллатининг фарзанди сифатида инсоният тарихига катта таъсир кўрсатади.
Фалсафа ўз функциялари (дунёқараш, танқидий, методологик, аксиологик, башо-
ратлаш, синтетик)ни амалга оширишда жамиятда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ижтимоий-
тарихий жараёнларнинг ривожланишига таъсир кўрсатади. 
Фалсафа жамлама-умумлашган шаклда билиш жараёни ва ижтимоий амалиёт 
ривожи йўналишига таъсир этадиган парадигмаларни шакллантиради. Яқин ва Ўрта 
Шарқда фалсафанинг ривожланиши илк ўрта аср мусулмон цивилизациясининг 
тараққиётига рағбатлантирувчи омил бўлди. Уйғониш ва Янги даврлар фалсафасидаги 
инсонпарварлик ва маърифат ғоялари черков ҳукмронлиги ва мутлақлаштиришни 
чеклашга, табақаларнинг мақомини ўзгаришига, фуқаролик жамиятининг шаклланишига 
имкон яратди, немис классик фалсафасининг ғоялари эса қатор фанлар: геология
биология, жамиятшуносликдаги тасаввурларнинг тубдан ўзгаришига олиб келди. Шу 
билан бир қаторда фалсафа тоталитар жамиятларда мафкура, апологетика ва цензуранинг 
қуролига айланиб, тараққиёт ривожини тўхтатиб қўйиши мумкин.
Фан - бу ривожланувчи, ўсувчи билим тизими, инсоннинг атроф-оламни мунтазам 
ўзлаштиришга, ўзини қуршаган воқеликнинг борлиғи ҳақида аниқ ва теран ахборот 
олиши, бундай ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланишига йўналтирилган 
ижтимоий онгнинг алоҳида шаклидир. Фанни илмий тушунча, тамойил, аксиома, илмий 
қонун, назария, фараз, эмпирик илмий факт, услуб, усул ва тадқиқот йўллари тарзидаги 
узлуксиз ривожланиб борувчи билимлар тизими сифатида тор маънода тушуниш керак 
эмас. Уни билимларнинг мазкур тизимларини яратиш ва ривожлантиришга 
йўналтирилган инсоннинг илмий фаолияти, ижодини илмий меҳнат объектлари, 
воситалари ва илмий фаолият шароитлари билан таъминловчи муассаса сифатида кенг 
маънода тушуниш мақсадга мувофиқдир. 
Фалсафа ва аниқ фанлар ўзининг дастлабки қадамлариданоқ бир-бирига чамбарчас 
боғлиқ бўлиб келган. Қадимги жамиятларда диний-мифологик (афсонавий) тасаввурлар, 
фалсафий ғоялар ва эмпирик илмий билимлар бир биридан ажратилмаган, синкрет 
(қоришган ҳолда) ягона, бирини бошқасидан ажратиб бўлмайдиган даражада эди. 
Кейинчалик ривожланиш мобайнида фалсафа ва фан ҳали талайгина умумийликни 
сақлаган ҳолда ўзига хос хусусиятларга эга бўла бошлайди. 
Фан ўзининг етук шаклига саноат революцияси давридан эриша бошлайди, баъзи 
илмий фанлар эса фақат XIX-ХХ асрлардангина шакллана бошлади. Шу сабабли кўпгина 
замонавий илмий ғоялар ўзининг дастлабки шаклида фалсафий қарашлар таъсирида 
ишлаб чиқилган. Бу, масалан, атом, Қуёш тизимининг табиий келиб чиқиши, синергетика 
ва бошқалар тўғрисидаги ғояларга тегишли. 
Фалсафа доирасида илмий билишда қўлланиладиган мантиқий-методологик восита 
ишлаб чиқилди. Арасту, Форобий, Ибн Сино, Бэкон, Декарт, Лейбниц, Хегел кабилар 
мантиқ қонунлари, индуктив, дедуктив, диалектик ва бошқа методларни бевосита ишлаб 
чиққан файласуфлардир. Хусусан, диалектик метод энг илғор замонавий илмий фан-
лардан бири - синергетиканинг кўпгина қоидаларида ўз аксини топди. 


Фалсафа фанга нисбатан муносабатда фақат методологик функцияни бажариб 
қолмайди. У дунёқараш бўлгани ҳолда у ёки бу илмий ғоянинг шаклланиши (ёки 
тўхтатиш)га таъсир кўрсатган. Масалан, Европа ўрта аср даврида фалсафа илоҳиётга 
бўйсунгани ҳолда, ҳар қандай фикрга арасту-христиан талқини нуқтаи назаридан қараб, 
илмий фикрнинг эркин ривожланишини тўсиб қўйган. 
Ўз навбатида фалсафа ҳам аниқ фанларнинг кучли таъсирига учраган ва учрамоқда. 
Агар илгари атроф муҳит тўғрисидаги кўпгина ғоялар, одатда, мушоҳада-спекулятив 
(қуруқ мулоҳазага асосланган) шаклда натурфалсафа асосида вужудга келган бўлса, 
фаннинг ривожланиши давомида эмпирик маълумотлар ва табиий илмий назарий хулоса-
ларнинг тўпланиши туфайли фан мушоҳидавий мулоҳазалар ва қуруқ мулоҳазалардан 
қутулибгина қолмай, балки ўзи ҳам фалсафага таъсир ўтказа бошлади. Фалсафа фан 
доирасида олинган далилларни инобатга олмаслиги мумкин эмас. Бундан ташқари 
фалсафанинг ўзи у ёки бу даврда табиатшуносликнинг у ёки бу идеалларини кўзда тутади. 
Масалан, XVII-XVIII асрларда механиканинг етакчи илмий фан сифатида шаклланиши 
мазкур даврда европа фалсафасининг механистик шаклига сабаб бўлди. Деярли барча, 
ҳаттоки инсон ва жамиятда юз бераётган жараёнлар ҳам механика қонунлари асосида 
шарҳланди. Бугунги кунда фалсафа ўз ғояларини табиат ва жамият тўғрисидаги фанларда 
кечаётган жараёнларсиз ривожлантира олмайди. 
Фалсафа ва фаннинг ўзаро муносабатларидаги яна бир жиҳати фалсафа илмий 
билишдаги турли соҳа ютуқларини мувофиқлаштиради, умумлаштиради ва уларни имкон 
қадар умумлаштирган фалсафий категорияларда акс эттиради. 
Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish