1-Мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли Режа: Фалсафа шаклланишининг асосий босқичлари. Дунёқарашнинг тарихий шакллари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana22.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#96764
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу.

 
 В.П.Кахановский фан тараққиётининг уч асосий босқичига эътиборини қаратади: 
1.Классик фан(ХУП-Х1Х асрлар) . У объектив фикрлаш тарзи орқали, дунёнинг 
субъект томонидан ўрганилиши шартисиз, дунё ҳақида объектив-ҳақиқий билимлар 
олишни назарда тутади. Бу даврга қатъий белгиланган, йўналтирилган изчил(чизиқли) 
ривожланиш мос келади: ўтмиш ҳозирги даврни белгилайди, ҳозирги давр эса ўз 
навбатида келажакни белгилайди. Дунёнинг ривожланиш жараёнларини олдиндан 
мўлжаллаш ва башорат қилиш мумкин. Дунёнинг мумтоз (классик) манзараси 
объектларни ўз ҳолича мавжуд нарсалар сифатида тавсифлайди. 
2.Ноклассик фан(Х1Х аср охири - ХХ асрнинг биринчи ярми). У классик фан 
объективизмини инкор қилувчи, объект билимлари билан субъект фаолиятининг 
воситалари ва операциялари хусусияти ўртасидаги алоқани англаб етувчи релявистик ва 
квант назариясининг ишлаб чиқилиши билан боғлиқдир. Фанда ноклассик фикрлаш 
тарзига ўтилиши табиатшуносликдаги янги кашфиётлар, айниқса, А.Эйнштейн ишлаб 
чиққан нисбийлик назарияси, шунингдек буюк физиклар –Н.Бор, Л. де Бройль ва 
бошқалар томонидан ишлаб чиқилган квант механикаси таъсирида амалга оширилди. 
3.Постноклассик (ХХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ1 аср боши) У объект ҳақида 
олинувчи билимлар хусусияти фақат билувчи субъект фаолияти воситалари ва 
операцияларига эмас, балки унинг қадриятлари ва мақсадларига ҳам боғлиқлигини 
ҳисобга олади. Тараққиёт муайян томонга қараб кетиши учун унга озгина таъсир 
кўрсатишнинг кифоялиги постноклассик ривожланишнинг муҳим жиҳатидир. Мазкур 
ёндашувни И.Пригожин ва унинг мактаби ишлаб чиққан. 
Фан тараққиёти ютуқлари ҳозирги кунда уни инсон цивилизациясининг олий 
қадрияти сифатида эълон қилинишига олиб келди. Сциентизм (лотинча - scienta билим, 
фан)йўналиши фанни маданий дунёқараш намунаси, «соф қадриятли, нейтрал катта фан» 
сифатидаги мафкура деб талқин қилади. Сциентизм табиий-илмий ва техник фанлар 
методларига таянади.
Сциентизм вакиллари илмий-техник инқилобнинг ютуқлари, турмуш ва маданий 
ҳаётнинг модернизацияси, фаннинг чексиз имкониятларини тан оладилар, шунингдек, у 
айнан инсоният ҳаётидаги барча жиддий муаммоларни ечиш имкониятига эга, деб 
ҳисоблайдилар. Сциентистлар тасаввурича фан олий қадриятдир, шунинг учун ишонч 
билан техникавий тараққиётнинг янги намуналарини якдиллик билан қабул қиладилар. 


Сциентистлар фан ютуқларини олқишлаб, билимни энг олий маданий қадрият деб 
биладилар. Улар фан жамиятдаги асосий ишлаб чиқарувчи кучдир, у ижтимоий 
қадриятларни яратади ва чексиз билиш имкониятига эга, деб таъкидлайдилар ва умуман
жамиятни илмийлаштиришга интиладилар. Фақат фан туфайлигина ҳаёт ташкиллашган, 
бошқарувли ва омадли бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Сциетизм билан бир вақтда пайдо бўлган антисциентизм унга қарама-қарши 
фикрларни илгари суради. Бу йўналиш вакиллари илмий-техник инқилобнинг фақат 
салбий оқибатларини кўрадилар, фаннинг имкониятларига пессимистик муносабатда 
бўлиб, ундаги экспансияни чеклашга, фаолиятнинг анъанавий қадриятлари, услубларига 
қайтишни талаб қиладилар. Инсоният фан тараққиётида қанчалик ютуқ ва марраларга 
эришмасин жиддий хавф рўпарасида турибди, деб ҳисоблайдилар. Демак, уларнинг 
талқинича, фан ўз ютуқларини барча одамлар ва умуман, инсоният учун фойдали, дея 
олмайди.
Антисциентистлар, фан инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олади ва уни 
маънавиятсиз қилиб қўяди, деб таъкидлайдилар. Технократизм руҳи ҳаётдаги 
ҳақиқийликни, олий туйғуларни ва чиройли муносабатларни инкор қилади. Қандайдир 
сунъий олам пайдо бўлиб, у ишлаб чиқариш соҳаси ва нарсаларга доимий эҳтиёжни 
қондириш зарурияти билан қўшилиб кетади. Фақат эҳтиётсизлар ва соддаларгина фанга 
«ягона қутқарувчи» сифатида ёндашадилар. Антисциентизм вакили Г Маркузенинг 
фикрича инсондаги табиийлик, сўнгра индивидуаллик босилади, ундаги барча ажойиб 
сифатлар фақат ягона технократик параметрларда намоён бўлади. Антисциентизм фан 
тараққиётини чеклаш ва секинлаштиришни талаб қилади.
Бироқ ҳар иккала қарама-қарши ёндашувлар ҳозирги замондаги мураккаб 
жараёнларни бир ёқлама акс эттиради. Баъзида бу ёндашувлар очиқ характерда, баъзан эса 
яширинча намоён ҳам бўлади. Албатта, озиқ-овқатларда кимёвий синтезларнинг 
ишлатилиши, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги жиддий муаммолар, илмий 
ютуқлардан фойдаланишни ижтимоий назорат қилиш зарурлиги ҳақида фикр юритишга 
мажбур қилади. Бироқ, ҳаёт талабларининг ортиши ва бу жараёнда аҳоли барча 
қатламларининг иштирок этаётганлиги сциентизмнинг устуворлигидан далолат беради. 
Сциентизм ва антисциентизм орасидаги дилемма ижтимоий ва маданий 
тараққиётдаги азалий муаммодир. У ижтимоий тараққиётнинг зиддиятли характерини акс 
эттиради, унда илмий-техник тараққиёт реалликка айланади, унинг салбий оқибатлари эса 
нафақат маданиятдаги, балки маънавият соҳасидаги олий ютуқлар билан 
тенглаштирилади. Шунинг учун, ҳозирги замон интеллектуалларининг вазифаси ниҳоятда 
мураккабдир.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish