1-Мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли Режа: Фалсафа шаклланишининг асосий босқичлари. Дунёқарашнинг тарихий шакллари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana22.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#96764
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу.

дунёқарашнинг тарихийлик тамойили жамиятнинг ўтмиши 
дунёқарашлар тарихидан иборатлигини ва узлуксиз ривожланишини ифодалайди. 
3.Фалсафий дунёқарашнинг мантиқий изчиллиги тамойили ҳар қандай дунёқараш 
шакли ва даражасининг мантиқий бирикмалар орқали ифодаланиши билан изоҳланади. 
Агар мантиқий изчиллик бузилса, дунёқарашнинг ташқи оламни холис, илмий, аниқ-
равшан ва изчил акс эттиришига путур етади. 
4.Фалсафий дунёқарашнинг универсаллиги бошқа дунёқараш шаклларининг 
мазмунинини ташкил қилиши билан сифатланади. Яъни ҳар қандай дунёқараш шакли 
ўзига хос фалсафий хусусиятга эга.
5.Фалсафий дунёқараш мақсадга мувофиқ бўлиб, инсон манфаатларига мос келади. 
Чунки, инсон муайян мақсад, орзу-умидлар билан яшайди, уларни ўз дунёқарашида акс 
эттиради. 
6.Фалсафий дунёқарашнинг ғоявийлик тамойили унинг асосида муайян ғоя ётгани 
билан ифодаланади. Хусусан, бугунги ўзбек миллий фалсафий дунёқараши миллий 
мустақиллик, ўзликни англаш, миллатимиз келажагини белгилайдиган истиқлол ғоясига 
таяниши билан характерлидир. Фалсафий дунёқараш шу ғояни эътиқодга айлантириш ва 
унинг амалга ошиши учун ҳизмат қилади. 
7.Фалсафий дунёқарашнинг энг муҳим тамойилларидан бири назария ва амалиёт 
бирлигидир. Дунёқарашнинг назария сифатида мавжудлиги ижтимоий амалиёт 
тажрибаларини ижодий умумлаштириб, истиқбол режаларини белгилашда қўл келиши 
билан изоҳланади. Шунингдек, дунёқарашнинг амалиётга жорий этилиш жараёнида 
унинг усул ва воситалари муҳим аҳамиятга эгадир. 
Фалсафий дунёқарашнинг тамойиллари унинг вазифаларини белгилаб беради. Бу 
вазифалар жамиятнинг умумбашарий руҳдаги мақсад-муддаоларидан, манфаатларидан 
келиб чиқади ҳамда бошқа дунёқараш шакллари учун услубий аҳамият касб этади. 
Дунёқараш, аввало, инсоний муносабатлар ифодасидир, Шу нуқтаи назардан, у 
инсонннинг борлиққа муносабатида, дастлаб унинг баҳоси тарзида кўзга ташланади. Бу 
фалсафий дунёқарашнинг баҳолаш вазифасини англатади. Яъни, инсон, ўз эҳтиёж ва 
манфаатларидан келиб чиқиб, нарса ҳодисларни яхши-ёмон, фойдали-зарарли, савоб-
гуноҳ, орият-беномуслик каби қарама-қарши мезонларга ажратади. 
 
Дунёқараш инсон фаолиятини ахлоқий меъёр, диний қадрият, ҳуқуқий ҳужжат ва 
сиёсий механизмлар каби усул-воситалар орқали бошқариш вазифасини ҳам адо этади. 
Бунда фалсафий дунёқарашнинг ўзича нисбатан мустақил бўлган ҳар бир йўналиши ўзига 
хос бошқариш усулига эга бўлади. Масалан, инсонни эзгуликка йўналтириш учун ахлоқ 
унинг ақл-зковатига; дин –иймон эътиқодига; ҳуқуқ -қонунларга, жазо идораларига; 
сиёсат давлат функцияларига таянади ва ўзига хос таъсир йўналишига эга бўлади. 
Фалсафий дунёқарашнинг инсон фаолиятини назорат қилиш вазифаси ҳам бор. 
Бунда дунёқарашнинг жамоатчилик фикри тарзидаги кўриниши назарда тутилади. 
Масалан ўзбек халқининг тарихий ривожланиши ва маънавий ҳаёт тарзида маҳалла 
ижтимоий назоратнинг муҳим институти тарзида фаолият кўрсатган. 
Фалсафий 
дунёқарашнинг 
бирлаштириш(коммуникатив) 
вазифаси 
турли 
дунёқараш йўналишларини миллий ва умуминсоний ғоялар атрофида уйғунлаштириш 
билан характерланади. Турли манфаатлар билан боғлиқ бўлгани боис дунёқарашлар 


ўртасида муайян зиддиятлар рўй бериши табиийдир. Бундай шароитда фалсафий 
дунёқараш уларни муросага келтиришга хизмат қилади.
Фалсафий дунёқараш, ўз моҳиятига кўра, ижтимоий-тарихий тажрибани 
умумлаштириш, жамият истиқболини кўрсатиш имкониятига эга бўлганлиги учун ҳам 
ҳалқни муайян ғоя атрофида бирлаштиради. Бу ҳол мўғул босқинчиларига қарши кураш 
даврида яққол намоён бўлган. 
Дунёқараш турли таълим –тарбия воситаларининг мақсадга мувофиқ ҳолдаги 
фаолияти натижасида вужудга келади. Бинобарин, фалсафий дунёқарашнинг тарбиявий 
вазифасини бошқа вазифаларининг асоси сифатида қараш керак. Бу -кишиларда кенг ва 
теран фикрлаш қобилиятини вужудга келтириш асосида бағрикенглик, муроса, ҳар 
қандай зиддиятларни маданий йўл билан ҳал қилиш, келажакка умид ва ишонч руҳини 
шакллантиришдан иборатдир. 
Фалсафанинг турли томон ва вазифаларини аниқлаш негизида унинг предмети 
соҳасини ҳам белгилаш мумкин. 
Фалсафанинг мавзу соҳаси «дунё-инсон» тизими ҳисобланади: а) «дунё» тизими, б) 
«инсон» тизими ва а) улар ўртасидаги ўзаро муносабат тизими. Бу тизимларнинг ўзи турли 
даражада тасаввур этилган. «Дунё» тушунчасида бир бутун дунё, унинг таркибий 
қисмлари (мегадунё, макродунё, микродунё; анорганик дунё, органик дунё, ижтимоий 
дунё ва ҳоказолар), улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва ўзаро муносабат тушунилади. 
«Инсон» тушунчасида алоҳида олинган шахс, турли даражадаги ижтимоий жамоалар, бир 
бутун жамият тушунилади. 
Фалсафани «дунё» ва «инсон» тизимидаги ҳамма нарса ва «инсон»ни «дунё»га 
бўлган ҳар қандай муносабати қизиқтиравермайди. Фалсафа энг аввало умумийликка, 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish