1
Таровиҳ намози хақида.
Жамлади:
Абу Мухаммад
Олинган манбалар:
@islomnuri
@VorisMedia
@JannatTaqvodorlarniki1
Хижрий : 1441
Мелодий : 2020
2
Таровиҳ нима?
Ҳидоят пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
ва саллам муборак рамазон ойида машруъ қилган
ибодатлардан бири таровиҳ намозидир. Таровиҳ
намози суннати муаккададир. «Таровиҳ» - «тин олиш,
дам олиш» деган маъноларни билдиради. Бунга сабаб
– одамлар ҳар тўрт ракъатдан сўнг[1] ўртада дам
олишарди, чунки намоз жуда узун ўқиларди.
[1] Яъни, ҳар икки саломдан сўнг. Чунки, таровиҳ ва таҳажжуд
намози икки ракъат – икки ракъат ўқилади. Айрим илмсиз масжид
имомлари бу борада хатога йўл қўйиб, таровиҳ ёки таҳажжуд
намозларида икки ракъатдан кейин салом бермайдилар. Бундай
қилиш суннатга хилоф қилиш бўлади. Уламолар таровиҳ ё
таҳажжудда икки ракъатда салом бермай, учинчи ракъатга туриб
кетган одам бамдод намозида учинчи ракъатга туриб кетган билан
бир хил, деганлар, яъни унинг намози ботил бўлади. Шайх
Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг ундай қилувчиларга рад
қилувчи ва хатоларини баён қилиб берувчи жавоблари мавжуд.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Таровиҳ - Рамазонда жамоат бўлиб адо этиладиган
қиёмул-лайл – тунги намоздир. Унинг вақти хуфтондан
то тонг отиш пайтигачадир. Пайғамбар соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Рамазондаги қиёмул-лайлга тарғиб
қилиб, шундай деганлар: «Ким Рамазонда иймон
3
билан, савоб умидида (тунги намозда) қоим бўлса,
унинг ўтган гуноҳлари кечирилади»» (Муттафақун
алайҳ).
(Рўза ва таровиҳ ҳақидаги фасллар).
Рамазондаги тунги намозни «таровиҳ» деб
номланишидаги ҳикмати хакида Шайх Ибн Жибрийн
раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ибн Маҳмуд «Рўза китоби»да
айтишича, бу намоз таровиҳ (дам олиш) деб
номланишига сабаб, улар (саҳобалар) қиёмда узоқ
туришганидан асоларига суяниб қолишгани ва тонг
отишига яқин намоздан чиқишгани учун ҳар тўрт
ракъатдан кейин дам олишарди.»
(Мин фатава аимматил-ислам: 504-с).
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳам шу маънода сўз айтган.
(Итҳафу аҳлил-ийман бидуруси рамазон: 48-с).
Таровиҳ намози.
Уламолар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг: «Кимки Рамазон нафл намозларини унинг
фазилатига ишонган ва савобидан умид этган ҳолда
ўқиса, унинг илгари қилган гуноҳлари кечирилади»,-
4
деган сўзларига асосланиб, Рамазон ойида нафл намоз
ўқиш бошқа ойларга нисбатан кўпроқ тарғиб этилганига
иттифоқ қилганлар. Яна улар Рамазондаги бу нафл
намозлар Умар ибн Хаттоб жамоат ҳолатига келтирган
таровиҳ намози билан адо этилишида ҳам якдил
бўлганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазон ойидан
кейинги фазилатли рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи
рўзасидир. Фарз намозларидан кейинги фазилатли
намоз тунда ўқилган намоздир»– дедилар» (Абу Довуд
2431; Термизий 440; Насоий 1613. Аллома Албоний бу
ҳадисни саҳиҳ деган).
Таровиҳ ва қиём (тунги намоз) ўртасидаги фарқ
Шайх
Ибн
Боз
раҳимаҳуллоҳ
айтади:
«Рамазондаги (тунги) намознинг ҳаммаси қиём
дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
айтганларидек: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб
умидида (тунги намозда) қоим бўлса, унинг ўтган
гуноҳлари кечирилади» (Муттафақун алайҳ). Агар имом
билан биргаликда қодир бўлганича намозда турса,
шуни ҳам қиём дейилади. Лекин, охирги ўн кунликда
5
узунроқ намоз ўқиш мустаҳаб саналади. Чунки, бу
тунларни намоз, қироат, дуо билан бедор ўтказиш
машруъдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
охирги ўн кунликда тунларни умуман бедор
ўтказардилар. Шунинг учун уларда Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек, узунроқ
намоз ўқиш машруъдир.»
(Ал-жавабус-саҳиҳ: 23-с).
Сўнг , бу таровиҳ намозини уйда ўқиш афзалми ёки
масжидда жамоат ҳолда ўқиш афзалми деган масалада
турли фикрлар билдирилган.
Жумҳур уламолар сўзлари, Абу Ҳанифа, Шофиий,
Аҳмад ва баъзи Моликийлар мазҳабига кўра, таровиҳ
намозини Умар ибн Хаттоб ва бошқа саҳобалар амалга
оширганларидек ва мусулмонлар давомли равишда
қилиб келганларидек жамоат ҳолда ўқиш афзал
саналади. Чунки у Ислом динимизнинг зоҳирий
шиорларидан бири бўлиб, ҳайит намозига ўхшаб
кетади. Имом Таҳовий у ҳақда жиддий фикр юритиб,
ҳатто: «Таровиҳ намозини жамоатда ўқиш фарзи
кифоядир»,- деган эканлар.
Пайғамбар
соллаллоҳу
алайҳи
ва
саллам
асҳоблари билан бир неча кеча масжидда ўқиганлар,
6
кейин уларга фарз қилиниб қолишидан қўрқиб, улар
билан ўқишдан четланганлар. «Саҳиҳайн»да Оиша
розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича : Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кеча масжидда намоз
ўқидилар, одамлар ҳам у зотга иқтидо қилиб намоз
ўқидилар. Иккинчи кеча ҳам намоз ўқидилар, одамлар
кўпайиб кетди. Учинчи ё тўртинчи кечада ҳам одамлар
йиғилдилар, бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам улар олдига чиқмадилар. Тонг отгач: «Мен
сизларнинг
қилган
ишларингизни
кўрдим.
Олдиларингизга чиқишдан мени ман қилган нарса
шуки, мен сизларга (бу намоз) фарз қилиниб
қолишидан қўрқдим», дедилар (Бухорий (1129),
Муслим (761) ривоятлари). Бу рамазон ойида бўлган
эди. У зотдан кейин саҳобалари жамоат бўлиб
ўқидилар, умматлари ҳам шуни қабул қилиб олдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки,
имом намоздан тугатгунига қадар у билан бирга
намозда турса, унга тун бўйи намоз ўқиб чиққандек
савоб ёзилади», деганлар (Термизий (806), Насоий
(1605), Абу Довуд (1375), Ибн Можа (1327) Абу Зар
розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
7
Яна у зот: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб
умидида (тунги намозда) қоим бўлса, унинг ўтган
гуноҳлари кечирилади», деганлар (Бухорий (2009),
Муслим (759) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
ривоятлари).
Саид ибн Жубайр айтади: "Юз оят қироат қилиб
ёлғиз намоз ўқишимдан кўра, "Ғошия" сурасини
ўқийдиган имом орқасида (кўпчилик билан таровеҳ)
ўқишим менга суюклироқ".
("Тамҳид", 8/118)
Таровиҳ намозининг ракаатларига келсак:
Таровиҳ
намозининг
ракаатларини
аниқ
чегаралаб берадиган бирор очиқ-ойдин ҳужжат - оят
ёки ҳадис собит бўлмаган.
Имом Шавконий айтганларки: «Бу бобда собит
бўлган ҳадисларнинг ҳаммаси Рамазонда таровиҳ
намози ўқиш машруълиги ҳамда бу намозни жамоат
ёки якка ҳолда ўқиш мумкинлигига далолат қилади.
Аммо таровиҳ намози ракаатларини муайян адад
билан чеклаб қўйиш ёки унга махсус суралар
8
тиловатини хослаб қўйиш тўғрисида эса бирон бир
ҳадис собит бўлмаган».
Шунинг учун ҳам салаф уламолари Рамазонда
ўқиладиган таровиҳ намози ракаатларини белгилашда
турли фикр билдирганлар:
Муҳаммад ибн Наср Довуд ибн Қайсдан шундай
ривоят қилганлар: У зот айтдилар: «Мен одамларнинг
Ибн Усмон ва Умар ибн Абдулазиз амирликлари
вақтида (Мадинада) 36 ракаат нафл ва уч ракаат витр
ўқиганларини кўрдим».
Имом Молик айтганларки: «Таровиҳ намози
бизларда (Мадинада) 39 ракаат ўқилса, Маккада 23
ракаат бўлиб қарор топди. Буларнинг ҳеч бирида ҳараж
йўқдир».
Термизий айтадилар: «Ракаатлар адади хақида
айтилган энг кўп миқдор таровиҳ намозини 1 ракаат
витр билан 41 ракаат қилиб ўқишдир».
Абу Ҳанифа, Шофеъий, Аҳмад, Молик (бир
ривоятда) ва Довуд Аз-Зоҳирийлар (бошқа ривоятда)
таровиҳ намозини витрдан ташқари 20 ракаат ўқишни
ихтиёр қилганлар. Имом Молик бунда «Муватто»да
келтирган Язид ибн Румон сўзларига асосланганлар:
«Одамлар Умар замонларида Рамазон ойида 23 ракаат
ўқишар эди».
9
Ҳанафий мазҳаби олимларидан Имом Сарахсий
айтади: “Таровиҳ намози бизда йигирма (20)
ракъатдир”. “Мабсут”, 2-жилд, 145-бет.
Ҳанбалийлардан Ибн Қудома Ал-Мақдисий: “Абу
Абдуллоҳнинг (яъни, Имом Аҳмаднинг) наздида
таровиҳ йигирма (20) ракъат. Суфён Саврий, Абу
Ҳанифа, Шофиий шундай дейишган. Моликка кўра эса
ўттиз олти (36) ракъатдир”, деган. “Ал-Муғний”, 1-
жилд, 457-бет.
Шофиийлардан
Имом
Нававийнинг
гапи:
“Таровиҳ намози олимларнинг ижмоси билан суннат.
Бизнинг мазҳабимизга кўра, у йигирма (20) ракъат ва
ўнта (10) саломдан иборат. Таровиҳни якка ҳолда ҳам,
жамоат билан ҳам ўқиш жоиз”. “Ал-Мажмуъ”, 4-жилд,
31-бет.
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Истаса, Аҳмад ва Шофеъий мазҳабида машҳур
бўлганидек 20 ракъат ўқиши мумкин. Истаса, Молик
мазҳабида бўлганидек 36 ракъат ўқиши мумкин.
Истаса, 11 ёки 13 ракъат ўқиши мумкин. Қай бирин
қилса ҳам яхши бўлаверади. Ракъатларини кўпайтириш
ё озайтириши қиёмнинг узун-қисқалигига қараб
бўлади» (Ал-фатавал-кубро: 5/342).
10
Ҳофиз ибн Ҳажар айтадилар: «Ҳолатлар турлича
бўлганлигини ҳисобга олинса, ушбу ривоятларни бир-
бирига мувофиқлаштириш мумкин бўлади. Эҳтимол,
ракаатларнинг адади қироатнинг узун ёки енгил
бўлишига боғлиқдир». Яъни, қироат узун бўлганда
ракаатлар сони камаяди. Ёки аксинча, қироат қисқа
бўлса, ракаатлар сони кўпаяди.
Юқоридаги сўзни Довудий ва бошқалар ҳам
қатъий айтганлар. Аммо Оиша разияллоҳу анҳонинг
Бухорий ва бошқа ҳадис китобларидаги «У зот
Рамазонда ҳам, бошқа ойларда ҳам (тунги намозни) 11
ракаатдан
оширмас
эдилар»,-
деган
сўзлари
афзалликка йўйилади.
Лекин бу афзаллик Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
ва салламнинг ўқиган намозларининг кайфиятига риоя
қилиниш билангина ҳосил бўлади. Бу кайфият шуки, у
зот намозни узун қироат билан ўқир эдилар. Оиша
разияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: «Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда ҳам, бошқа
ойларда ҳам тунги намозни 11 ракаатдан оширмас
эдилар. Аввал 4 ракаат ўқир эдилар. Сиз унинг
гўзаллигию узунлиги ҳақида сўрамай қўя қолинг. Сўнг
яна 4 ракаат ўқир эдилар. Сиз буларнинг ҳам гўзалигию
11
узунлиги ҳақида сўрамай қўя қолинг. Сўнг 3 ракаат ўқир
эдилар».[1]
[1] Бухорий ва Муслим ривояти.
Лекин қироат қисқартирилганда, узун қиёмдан
ҳосил бўладиган ажр ўрнини тўлдириш учун ракаатлар
сонини кўпайтириш афзал ҳисобланади. Ушбу ҳолат
якка ҳолда ёки жамоатга имом бўлган ҳолда намоз
ўқувчи учундир. Аммо имомга иқтидо қилиб намоз
ўқилган пайтда имом билан бирга намоз охиригача
бирга бўлиш мустаҳаб саналади. Бунга далил беш буюк
муҳаддиснинг Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан
ривоят қилган ҳадисларидирки, унда Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки,
тугатгунига қадар у (имом) билан бирга намоз ўқиса,
унга тун бўйи намоз ўқиб чиққандек савоб ёзилади».
Хозирги кунимиздаги хатолардан баъзилари:
Масжид имомларидан кўплари таровиҳни жуда
шошилиб ўқишади, рукуъ ва сужудда хотиржам
туришмайди. Ваҳоланки, хотиржам туриш намоз
рукнларидан. Намозда Аллоҳ ҳузурида ҳузури қалб
билан
туриш,
Аллоҳнинг
каломи
тиловатидан
таъсирланиш матлубдир. Шошилиб ўқилганда бу нарса
12
ҳосил бўлмайди. Қироатни узайтириб, хотиржамлик
билан ўқилган 10 ракъат намоз , шошиб ўқилган 20
ракъатдан афзал. Чунки, намознинг мағзи ва руҳи
қалбнинг Аллоҳ азза ва жаллага боғланишидир. Айрим
оз нарсалар борки, кўп нарсадан яхши бўлади. Ундан
ташқари, дона-дона қилиб қироат қилиш тез ўқигандан
афзалдир. Мубоҳ бўлган тезлик – биронта ҳам ҳарф
тушиб қолмайдиган даражадаги тезлик бўлиб, агар
тезлик сабабли биронта ҳарф тушиб қолса, бу нарса
жоиз бўлмайди ва бундан қайтарилади. Орқадаги
намозхонлар фойдаланадиган даражада дона-дона
қироат қилса, шу яхшидир.
Аллоҳ таоло Қуръоннинг маъносини фаҳмламай
ўқийдиган кишиларни айблаган: «Уларнинг ичида
китобдан бехабар, фақат хом хаёлларнигина биладиган
омийлари ҳам бор» (Бақара: 78).
Яъни, тушунмасдан ўқийдиган омийлар бор.
Қуръон нозил қилинишидан мурод – уни тиловат
қилибгина қўйиш эмас, унинг маъноларини тушуниш ва
уларга амал қилишдир.
Айрим масжид имомлари таровиҳни машруъ
бўлганидек кўринишда ўқимайдилар, Қуръонни тўғри
адо қилишга халал етказадиган даражада қироатни
жуда тез қиладилар, қиёмда, рукуъ ва сужудда
хотиржам турмайдилар. Хотиржам туриш намоз
13
рукнларидан
саналади.
Бунинг
устига
намоз
ракъатларининг ҳам энг озини танлайдилар. Шу билан
ҳам ракъатларни озайтириш, ҳам намозни ўта енгил
ўқиш, ҳам қироатни яхши қилмаслик орасини
жамлайдилар. Бу эса ибодатни ўйинчоққа айлантириш
бўлиб қолади. Ундай кишилар Аллоҳдан тақво
қилишлари, намозларини чиройли ўқишлари, ўзларини
ва ортларидаги намозхонларни таровиҳни машруъ
равишда адо этишдан маҳрум қилмасликлари вожиб
бўлади. Ва баъзилари овозкучайтиргич орқали
овозларини масжид ташқарисига чиқариб, қўшни
масжидлар аҳлига халақит берадилар, бу ҳам жоиз
эмас.
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Одамлар нафл намози ўқиётганда , Қуръон ўқиган
одам овозини уларга халақит берадиган даражада
кўтариши яхши эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва
саллам асҳоблари масжидда намоз ўқишаётганда улар
олдига чиқиб келдилар ва: «Эй одамлар! Ҳар бирингиз
Раббига муножот қилмоқда, қироатда овозларингизни
бир-бирингизникидан
кўтариб
юборманглар!»,
дедилар (Мажмуъул-фатово: 23/61-64).
14
Таровиҳни 11 ёки 13 ракаатдан зиёда ўқиш
бидъатдир, деган сўз қабул қилинмайди, у бир қанча
ҳужжатлар билан рад этилади:
Биринчидан: Нафл ибодатлардаги асл қоида
уларни исталган миқдорда адо этиш мумкинлигидир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан содир
бўлган феълнинг ёлғиз ўзи нафлни муайян ададга
чекламайди. Балки ундаги адад ва сифатга риоя
қилинганда афзалликка далолат қилади.
Иккинчидан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва
саллам тунги нафл намозлар ҳақида сўралганларида:
(таровиҳ ҳам тунги нафл намозлар сирасига киради)
«Тунги намоз икки ракаат-икки ракаатдан ўқилади.
Агар тонг отиб қолишидан қўрқсанг, бир ракаат витр
ўқиб ол!»- деганлар. (Сунан соҳиблари ривоят
қилишган). Агар тундаги нафл ибодатнинг ошиб кетиши
мумкин бўлмаган бирор чегараси бўлганда эди,
Пайғамбар алайхис-салом уни албатта баён қилган
бўлардилар. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва
саллам
учун
эҳтиёж
вақтида
баён
қилишни
кечиктиришлари жоиз эмас.
15
Учинчидан: Таровиҳни 11 ракаатдан зиёда ўқиш
саҳоба ва тобеинлардан иборат салаф уламолари
томонларидан инкор этилмасдан амалда давом этиб
келган. Бу нарса нафл намозларнинг ракаатларини
зиёда қилиш ҳеч бир гуноҳсиз жоиз эканига
уламоларнинг иттифоқ қилганликларини кўрсатади.
Зеро, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам
умматлари ҳеч қачон бидъат ва залолат устида жам
бўлмайдилар.
Тўртинчидан: Зиёда қилишни бидъат дейиш
умматнинг энг яхши кишилари бўлган салафларни, улар
орасидаги тўрт мазҳаб имомларини бидъатчи деб
айблашга олиб келади. Ҳолбуки, бу айблов шубҳасиз
мункар, ёлғон ва очиқ бўҳтон сўздир.
Бешинчидан: Зиёда қилишни ножоиз дейиш
ибодат эшикларидан бирини ёпиб қўяди. Зеро, инсон
гоҳо ўзида ибодатга кучли рағбат ва интилиш сезади.
Лекин агар ибодатни зиёда қилиш ножоиз дейилса, у
ибодатларни кўнгилдагидек адо қила олмай қолади. Бу
эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
кўрсатмаларига хилофдир. Чунки у зот Ибн Умарнинг
ибодатга бўлган интилишларини кўргач, унга кунора
16
рўза тутишга рухсат берганлар, ваҳоланки, ўзлари кўп
ҳолларда бундай қилмаганлар. Валлоҳу аълам.
Витр намози ва уни жамоат билан уқишлик:
Абдуллоҳ
ибн
Умар
разияллоҳу
анҳумо
айтди:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тундаги намозларингизнинг охирини тоқ – витр
қилингиз!»– дедилар» (Имом Бухорий 998; Имом
Муслим 1791; Абу Довуд 1440; Имом Аҳмад 4710).
Оиша
разияллоҳу
анҳо
айтди: «Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳуфтон намозини ўқиб
бўлгач бамдодгача бўлган оралиқда ўн бир ракаат
намоз ўқир эдилар. Ҳар икки ракаатдан сўнгра салом
бериб, бир ракаат билан (уларнинг сонини) тоқ қилар
эдилар» (Имом Муслим 1752; Насоий 685).
Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимки имом намозни тугатгунига қадар у билан бирга
(таровеҳ намозида) турса, унга қиёмул лайл (таҳажжуд
намози ажри) ёзилади", дедилар".
17
("Саҳиҳул жомеъ", 2417)
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтади: "Кимки
таровиҳ намозини ўқигач, имоми билан бирга витрни
ҳам ўқиса, унга қиёмул лайл (таҳажжуд намози) ажри
хосил бўлади".
("Лиқоуш шаҳрил мафтуҳ")
Ибн Абдил Бар роҳимаҳуллоҳ айтади: "Аҳмад ибн
Ҳанбал одамлар билан бирга таровеҳ намозининг
ҳаммасини ўқир эди, яъни икки ракатдан охиригача
ўқиб, сўнг улар билан бирга витрни ўқир эди".
Интизор кўзларга бағишлаб сурур,
Шаҳри Рамазонда балқиди ҳилол.
Муборак бу кунлар, қутлуғ бу тунлар!
Азиз диндошларим, Эй аҳли ҳалол.
Do'stlaringiz bilan baham: |