- Социогенетик оқим (ижтимоий мухит)
- Таълимнинг барча босқичларида унинг самарадорлигини ошириш ёш психологиясининг қонуниятларига суянмоғи зарур. Болалар жамоаси, оила муҳити, меҳнат жамоаларида шахслараро илиқ муносабатни шакллантириш ёш даври хусусиятларини инобатга олишнинг маҳсули саналади. Хатто кишининг узоқ умр кўриши ва унда ишчанлик қобилиятининг сақланиши, истиқбол режаси ва мақсади билан яшаши ҳам ёш хусусиятларини ҳисобга олиб мулоқотда бўлишнинг мевасидир. Умуман ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида оила, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхонаси ва жамоат ташкилотларида ёш психологиясидан фойдаланиш таълим ва тарбиянинг шахслараро ижобий муносабатлар ўргатишнинг, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг гаровидир.
- Бўлажак ўқитувчилар учун мазкур курс бўйича олинадиган бўлимлар жуда муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, ўқитувчи ижтимоий ҳаётда ўзига юкланган турли вазифа ва ролларни муваффақиятли амалга ошириш учун ёш психологияси маълумотларини қўллаши шарт.
Ёш даврлари психологияси фанининг принциплари - 1. Диалектик материализм таълимотига биноан психика юксак даражада ташкил топган материянинг хусусияти ва ёки миянинг маҳсулидир. Одатда психика ташқи дунёнинг сезги органлари орқали инсоннинг миясига бевосита таъсир этиши асосида вужудга келиб сезги, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, нутқ, ҳаёл каби билиш жараёнларида, шунингдек, шахснинг хусусиятлари ва ҳолатларида, диққат, ҳис-туйғу ва характер хислатларида, қизиқиш ва эҳтиёжларида ўз ифодасини топади.
- 2. Психиканинг негизида миянинг рефлектор фаолияти ётади. Ташқи дунёдан кириб келадиган қўзғатувчиларга ички ёки ташқи биологик органлар жавоб реакциясини билдиради. Бош мия катта ярим шарларида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари психик ходисаларнинг физиологик асослари ҳисобланади ва улар ташқи таъсирнинг натижасида ҳосил бўлади. Бош мия пўстлоғида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари И.П.Павловнинг нерв жараёнларининг иррадиацияси ҳамда ўзаро индукцияси қонунлари замирида рўй беради. Бу қонунлар турли йўсиндаги муваққат боғланишлар, ассотсиациялар қандай юз бераётганини, қандай шарт-шароитларда тормозланишини (қўзғалишини), муваққат боғланишларнинг йўқолаётгани ёки пайдо бўлаётганини тушунтириш имконини беради.
- Психофизиологик қонуниятларга биноан миянинг функцияси муваққат нерв боғланишларининг бирлашиш меҳанизми ҳамда анализаторлар фаолияти механзмлари таъсирида ҳосил бўлади. Юқоридаги таълимотга кўра ҳар иккала механизм ҳайвонларнинг ташқи оламга муносабатини акс эттиради. Шунинг учун психик фаолият воқеликни акс эттиришда, олий нерв фаолиятининг ташқи оламини тимсоллар сифатида ифодалашидан иборат.
- 3. Психикани тадқиқ этиш инсоннинг бутун (онтогенезидаги) онгли фаолиятини – унинг ҳам назарий, ҳам амалий ҳаёт фаолиятини ўрганишдир. Одам зотининг онглилиги унинг турли-туман фаолиятида (ўйин, меҳнат, ўқишда), хатти-харакатларида намоён бўлади. Инсон шахси ҳар хил шакл ва мазмунга эга бўлган назарий ҳамда амалий фаолиятларда таркиб топа боради. Бунда муҳит, ирсий белгилари, тарбия асосий омиллар ҳисобланади.
- Инсон ўзи яшаб турган даврни, моддий турмушни акс эттиради, ижтимоий-сиёсий муҳит таъсири остида билимларини ўзлаштириб боради, ижтимоийлашади, тарихан ўзгаради. Онтегензда унинг ҳис-туйғулари, харакатери, қобилияти, тафаккури, эхтиёжлари, эътиқодлари, уни фаолликка даъват қилувчи харакат мотивлари, истаклари, тилаклари, хоҳишлари позицияси ҳам аста-секин ўзгариб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |