Илмий тадқиқот методларининг иккинчи гурух эмперик методлардан иборат бўлиб, бу гуруҳда кузатиш (ўзини-ўзи кузатиш), эксперимент (табиий, лаборатория), тест, анкета, сўров, социометрия, суҳбат қилиш, таржимаи ҳол (шахсий гувоҳнома, хужжат, турмуш фаолияти воқеаларини таҳлил қилиш) кабилар киради ва улар синаш, текшириш, диагноз (аниқлаш) ва прогноз (олдиндан белгилаш) вазифаларини бажаради. Инсонда туғилганидан умрининг охиригача содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ ва обективроқ тадқиқ қилиш учун эмпирик методлардан навбати билан фойдаланиш яхши натижа беради. - Илмий тадқиқот методларининг иккинчи гурух эмперик методлардан иборат бўлиб, бу гуруҳда кузатиш (ўзини-ўзи кузатиш), эксперимент (табиий, лаборатория), тест, анкета, сўров, социометрия, суҳбат қилиш, таржимаи ҳол (шахсий гувоҳнома, хужжат, турмуш фаолияти воқеаларини таҳлил қилиш) кабилар киради ва улар синаш, текшириш, диагноз (аниқлаш) ва прогноз (олдиндан белгилаш) вазифаларини бажаради. Инсонда туғилганидан умрининг охиригача содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ ва обективроқ тадқиқ қилиш учун эмпирик методлардан навбати билан фойдаланиш яхши натижа беради.
- Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик (сифат) таҳлил турларига бўлинади. Психологик-педагогик тадқиқотда кўпинча қуйидаги статистик методлардан фойдаланилади.
- Тўпланган миқдорларни ишлаб чиқишда махсус формулаларни қўллаш ёрдамида фаолият амалга оширилади.
Илмий тадқиқот методларининг тўртинчи шархлаш гуруҳи генетик, ва доналаш методларидан иборатдир. Генетик метод билан тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар яхлит ҳолда мақсадга мувофиқ йўсинда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади – синалвчида вужудга келаётган янги шахс фазилатларининг ривожланиши ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур фазилат хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, баёнларга қўшимча шарҳлар бериш имконияти туғилади. - Илмий тадқиқот методларининг тўртинчи шархлаш гуруҳи генетик, ва доналаш методларидан иборатдир. Генетик метод билан тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар яхлит ҳолда мақсадга мувофиқ йўсинда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади – синалвчида вужудга келаётган янги шахс фазилатларининг ривожланиши ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур фазилат хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, баёнларга қўшимча шарҳлар бериш имконияти туғилади.
- Генетик методга асосланиб ўзгаришлар билан ривожланиш босқичининг бевосита боғлиқлигининг илдизи аниқланади. Танлаш методи билан тадқиқот объектига кирган шахс психикасининг барча ўзгаришлар, ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади.
- Тўртинчи босқич – шахсларда ҳар бир факт, аломат, кўрсаткич, хисса психологик жихатдан сўз-мантиқ орқали таҳлил қилинади. Барча илмий-амалий мулоҳазалар исботланади, ҳеч бир шубҳага, эътирозларга ўрин қолмайди ва шу босқичда тадқиқот якунланади, зарур хулосалар чиқарилади, амалий тавсиялар берилади, ўрганилиши зарур муаммоларнинг аҳамияти ва истиқболи уқтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |