Суҳбат методи. Бу метод билан инсон психикасининг ўрганишда суҳбатнинг мақсад ва вазифаси белгиланади, унинг объекти ва субъекти танланади, мавзуси, ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар, гуруҳ ва жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётган нарса билан узвий боғлиқ савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбатнинг бош мақсади муайян бир вазият ёки муаммони ҳал қилиш жараёнида инсон психикасидаги ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг тафаккури, ақл-заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, зийраклиги, билим савияси, эътиқоди, дунёқараши, иродаси тўғрисида маълумотлар олинади. Суҳбат чоғида ўзаро изчил саволлар берилади. - Суҳбат методи. Бу метод билан инсон психикасининг ўрганишда суҳбатнинг мақсад ва вазифаси белгиланади, унинг объекти ва субъекти танланади, мавзуси, ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар, гуруҳ ва жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётган нарса билан узвий боғлиқ савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбатнинг бош мақсади муайян бир вазият ёки муаммони ҳал қилиш жараёнида инсон психикасидаги ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг тафаккури, ақл-заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, зийраклиги, билим савияси, эътиқоди, дунёқараши, иродаси тўғрисида маълумотлар олинади. Суҳбат чоғида ўзаро изчил саволлар берилади.
- Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Қайтариқ сўзлар, “ғализ” иборалари, нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарли муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг бир хил шаклда эмаслиги, синалувчида ўзига хос ишлар услуби, ошкоралик етишмаслиги, ийманиш, уялиш атрофлича маълумотлар олишни қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожат қилишга тўғри келади.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи. Инсон хотираси, тафаккур, қобилият ва ҳаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида бу метод ёш даври психологиясида кенг қўлланади. Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, методлар, ёзган шеърларни таҳлил қилиш орқали, бадиий ва адабиий қобилияти, ижодий ҳаёли юзасидан материаллар тўплаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган шахс бевосита иштирок этмайди. Объект билан субъект ўртасида мулоқот ўрганиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан муайян хукм ва хулоса чиқарилади. Ижодий фаолият маҳсулларига кундалик, схема, ихтиро, диограмма, миллий каштачилик, ҳунармандчилик, заргарлик буюмлари, реферат, курс ва диплом ишлари, илмий маъруза, конспект, тақриз, тезис, мақола, кўрсатмали қуроллар, лойиҳа ва ҳакозолар киради. Булар турли ёшдаги жинсдаги одамлар, хар хил касб эгалари томонидан яратилган бўлиши ва шунга кўра шакли, мазмуни, сифати, оригиналлиги, катта-кичиклиги, характери билан бир-биридан кескин тафовут қилиши мумкин. - Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи. Инсон хотираси, тафаккур, қобилият ва ҳаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида бу метод ёш даври психологиясида кенг қўлланади. Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, методлар, ёзган шеърларни таҳлил қилиш орқали, бадиий ва адабиий қобилияти, ижодий ҳаёли юзасидан материаллар тўплаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган шахс бевосита иштирок этмайди. Объект билан субъект ўртасида мулоқот ўрганиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан муайян хукм ва хулоса чиқарилади. Ижодий фаолият маҳсулларига кундалик, схема, ихтиро, диограмма, миллий каштачилик, ҳунармандчилик, заргарлик буюмлари, реферат, курс ва диплом ишлари, илмий маъруза, конспект, тақриз, тезис, мақола, кўрсатмали қуроллар, лойиҳа ва ҳакозолар киради. Булар турли ёшдаги жинсдаги одамлар, хар хил касб эгалари томонидан яратилган бўлиши ва шунга кўра шакли, мазмуни, сифати, оригиналлиги, катта-кичиклиги, характери билан бир-биридан кескин тафовут қилиши мумкин.
- Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали болалар, ўқувчилар, талаблар, конструкторлар, олимлар, ҳунармандлар, ишчилар психик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар тўплаш мумкин. Лекин инсондаги психик ўзгаришлар, камол топиш ва буларнинг кечишини ифодаловчи материаллар йиғиш учун бу методнинг ўзи етмайди. Шунинг учун инсон психикасини ўрганиш мақсадида бошқа методлардан ҳам фойдаланиш маъқул.
Do'stlaringiz bilan baham: |