Тадқиқот методларининг биринчи - ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталган турларни олади. Қиёслаш методидан умумий психология, социал психология (катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш), медицина психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларига қиёслаш), спорт психологияси (спортчиларнинг ҳолати, уқувлилиги ва ишчанлигини ўзаро таққослаш) каби фанларда унумли фойдаланилади. - Тадқиқот методларининг биринчи - ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталган турларни олади. Қиёслаш методидан умумий психология, социал психология (катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш), медицина психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларига қиёслаш), спорт психологияси (спортчиларнинг ҳолати, уқувлилиги ва ишчанлигини ўзаро таққослаш) каби фанларда унумли фойдаланилади.
- а) Ёш даври психологиясида эса қиёслаш методи турли ёшдаги оламларнинг билиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириши, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзаро хослиги кабиларни ўрганишда қўлланади. Психологлардан Л.С.Выгосткий, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев, Д.Б.Элконин, П.Я.Галперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқотлар (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган.
- б) Ёш давр психологиясида қиёслаш методи билан бир даврда лонгитюд (узлуксиз) методи ҳам қўлланилади. Унинг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир неча синалувчилар ўзаро узоқ муддат, ҳатто, ўн йиллаб текширилишидир. Логитюд психологлардан немис Ш.Штерн, француз Р.Заззо, рус психологлари Н.АМенчинская, А.Н.Гвоздев, И.С.Лейтис, В.С.Мухина ва бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар.
- Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Хасан-Хусан, Фотима-Зухра) ёки аралаш жинсли (Ҳасан-Зуҳра, Фотима-Хусан) эгизаклар кузатилган. Шунинг учун қатор тадқиқотларнинг “она кундалиги” (Н.А.Менчинская, В.С. Мухина) деб номланиши бежиз эмас. Узоқ вақт бир шахсни (кичик гуруҳни) кузатиш унда пайдо бўлаётган янги фазилатларнинг ривожланиш динамикасини, хулқ-атворидаги иллатларни (хатти-харакат) ва уларнинг олдини олиш тадбирларини, мураккаб психологик муносабатларни, ички боғланиш қонуниятлари, механизми тўғрисида мукаммал, ишончли, барқарор, маълумотлар тўплаш имконини яратади.
- Комплекс дастур ёрдамида амалга оширилган тадқиқот натижаси илмий аҳамиятга молик бўлиб, инсоншунослик муаммоларини хал қилишда катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |