Назорат саволлари
Хавоий боғловчи материаллар нима ва улар неча синфга бўлинади?
Гипсли боғловчи моддалар қандай олинади?
Гипсни ишлаб чиқариш неча хил усулда амалга оширилади?
Қурилиш гипсининг хоссалари ҳақида сўзлаб беринг
Гипснинг афзал томонлари ва камчилиги ҳақида сўзлаб беринг
3-мавзу. Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар(гипс)
Р Е Ж А
Гипс ва ангидрит боғловчи моддаларнинг синфланиши.
Гипс ва ангидритни ишлаб чиқариш усуллари.
3. Қурилиш гипсининг хусусиятлари.
Таянч сўз ва атамалар: гипс олиш температураси, майдалик даражаси, қотиш муддати, қўшимчаларни тутиб қолиш, ишлаб чиқариш усуллари, шахтали тегирмон, қуриткич барабан.
Гипснинг хоссаси стандарт талаблари бўйича маркаси Г-2 дан Г-25 гача бўлади. Зичлиги 2,6-2,75 г/см3 оралиғида тебраниб туради. Ҳажмий оғирлиги эркин ҳолда 800-1100кг/м3, зичлантирилганда 1250-1450 кг/м3, сувга талабчанлиги амалда 50 -70% сувни талаб этади, назарда эса гидрататсия учун 18,6% сув бўлгани бас, тутиб қолиш муддати бошланиш 4 минутдан олдин эмас, охири эса 6 минутдан кеч эмас. Гипсни бу хоссаси хом ашёни ҳусусиятига, сақлаш муддатига, сув миқдорига, боғловчини ва сувни ҳароратига, қўшимчаларга боғлиқ. В.Б.Ратинов қўшимчаларни тутиб қолиш муддатига таъсир этиш механизмига қараб тўрт синфга бўлган.
1- синф кимёвий реаксияларга киришмайдиган, боғловчининг эритувчанлигини ўзгартирадиган масалан: NаСl, КСl, NаSО4 ва бошқалар тишлашиш даврини тезлатади.
2 - синф - боғловчи моддалар билан реаксияга киришади ва қийин ёки кам эрийдиган моддалар ҳосил қиладилар. Бу қўшимчаларга натрий фосфат, бор кислотаси киради.
3 - синф кристалл марказлари ҳосил қилувчи моддалар: СаSО4∙2Н2О; СаNSО4∙2Н2О.
4 - синф: сирт актив қўшимчалар: протеин секинлаштиргичдан фойдаланиш мумкин.
Бунда суюқ ҳолатда ҳам, кукун ҳолатда ҳам тишлашиб қолишнинг бошланиши 30 минутдан кейин содир бўлади. Шунингдек ССБ, бура, суяк елими, казеин, актив ва ноактив оҳакдан ҳам секинлаштирувчи восита сифатида фойдаланиш мумкин. Икки молекула сувли гипс ош тузи баъзи бир хлоритлар ва бошқа тузлар тишлашиб қолиши тезлатувчи восита сифатида ишлатилади.
Гипс олиниш температурасига қараб 2 га бўлинади:
-паст температурада пиширилган;
-юқори температурада пиширилган.
Паст температуралиги 110-160°С пишириб олинади.
Бу турдаги гипсга: қурилиш, қолипбоп, юқори мустахкамликка эга гипслар киради.
1).Қурилиш гипси -асосан -модификацияли СаSО4х0,5Н2О дан иборат.
2).Қолипбоп гипс ҳам - СаSО4х0,5Н2О дан иборат фақат таркибида қўшимчалар (примес) бўлмайди, нозик қилиб туйилади.
3). Юқори мустахкамли гипс — усти ёпиқ қозонларда босим остида буғ таъсирида олинади, у асосан СаSО4х0,5Н2Одан иборат, сувни кам талаб қилади.
Юқори температурада пишириб олинган гипс 600-900°Сда олинади, асосан ангидрид СаSО4 дан иборат. (Секин -қотади, сувга чидамлироқ).
Майдалик даражасига қараб 3 га бўлинади:
1 - қўпол майдаланган - элакда қолган қолдиқ 30%
2 - ўртача майдаланган - 15 % дан кўп эмас
3 - нозик майдаланган - 2% дан куп эмас
Гипс қотиш муддатига қараб 3 га бўлинади:
Гипснинг хоссаси стандарт талаблари бўйича маркаси Г-2 дан Г-25 гача бўлади. Зичлиги 2,6-2,75 г/см3 оралиғида тебраниб туради. Ҳажмий оғирлиги эркин ҳолда 800-1100кг/м3 , зичлантирилганда 1250-1450 кг/м3 , сувга талабчанлиги амалда 50 -70% сувни талаб этади
В.Б.Ратинов қўшимчаларни тутиб қолиш муддатига таъсир этиш механизмига қараб гипсни тўрт синфга бўлган.
1-синф кимёвий реакцияларга киришмайдиган, боғловчининг эритувчанлигини ўзгартирадиган масалан: NaCl, КCl, NаSО4 ва бошқалар тишлашиш даврини тезлатади.
2-синф - боғловчи моддалар билан реакцияга киришади ва қийин ёки кам эрийдиган моддалар ҳосил қиладилар. Бу қўшимчаларга натрий фосфат, бор кислотаси киради.
3-синф кристалл марказлари ҳосил қилувчи моддалар: СаSО4∙2Н2О; СаNРО4∙2Н2О.
4-синф: сирт актив қўшимчалар: протеин секинлаштиргичдан фойдаланиш мумкин.
Бунда суюқ ҳолатда ҳам, кукун ҳолатда ҳам тишлашиб қолишнинг бошланиши 30-27 минутдан кейин содир бўлади. Шунингдек ССБ, бура, суяк елими, казеин, актив ва ноактив оҳакдан ҳам секинлаштирувчи восита сифатида фойдаланиш мумкин. Икки молекула сувли гипс ош тузи баъзи бир хлоритлар ва бошқа тузлар тишлашиб қолиши тезлатувчи восита сифатида ишлатилади.
Мустаҳкамлиги бўйича гипс 12та маркага бўлинади. Г-2 дан Г-25 гача. Гипснинг мустаҳкамлиги бевосита сув миқдорига боғлиқ. Масалан, сув гипс нисбатини 0,7 дан 0,4гача камайтирилиб гипс буюмларни мустаҳкамлигини 2,5 -3 маротаба кўпайтирилса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |