Ҳавода қотувчи оҳак кейинги куйдирилган маҳсулот хусусиятига боғлиқ ҳолда сўндирилмаган (бўлакли ва туйилган) ва сўндирилган гидратли (кукун оҳак ва оҳакли ҳамири)га бўлинади. Сўндирилмаган оҳак айрим ҳолларда қайнама оҳак ҳам деб юритилади. У кальций оксиди CаО, сўндирилган оҳак Cа(ОH)2 дан иборат.
Сўндирилмаган бўлакли оҳак — куйдирилган бўлакли оҳакдир. У асосан таркибида оҳак бўлаклари ва ёнган ёнилғи куллари аралашмаларидан иборат бўлади. Сўндирилмаган тўйинган оҳак - бўлакли оҳакни туйиш билан олинган кукунсимон маҳсулот. Оҳак ҳамири - туйилган ёки бўлакли оҳакни сўндирилган ҳамирсимон маҳсулот. Таркиби Мg(ОH)2 , Cа(ОH)2 – 50-55% ва механик боғланган сув 50-45% дан иборат. Сўндириш пайтида ажралиб чиқаётган оҳак ҳароратига қараб қуйи термик (ҳарорати 700С паст) ва юқори термик (ҳарорати 700С дан юқори) бўлади. Сўндириш тезлигига қараб эса оҳак тез сўнувчан (8 минутгача) секин сўнувчи (25 минутдан кўп) ўртача сўнувчи — 25 минутдан кўп бўлмаганларига бўлинади. Оҳакнинг энг муҳим сифат белгилари: активлик -сўндирилишига мойил бўлган CаО, Мg оксидларнинг фоиз миқдори; сўндирилмаган заррачалар миқдори (ўта куйган, чала куйган), сўниш вақти.
Оҳак калций ва магнийли карбонат тог жинсларидан – бур, оҳактош, доломитлашган ва мергелистли оҳактошни пишириб олинади. Олинган маҳсулот бўлак-бўлак ок ёки кул рангда бўлиб, у сувсиз калций оксиди ва кисман магний оксидидан ташкил топган. Буни сўнмаган оҳак дейилади.
Сўнмаган оҳак. Кондан келтирилган оҳактош, асосан шахтали, кисман айланма ёки доира шаклидаги хумдонларда 950 - 1100оС ҳароратда пиширилади.
Шахтали хумдонлар баландлиги буйлаб куритиш, қиздириш, пишириш ва совутиш булимларига ажратилган. Хумдоннинг баландлиги 20 м, ички диаметри 4 м гача бўлади. Хумдонга солинган 120 т оҳактош 24 соатдан сунг бўлак-бўлак оҳакка айланади.
Шахтали хумдонларнинг афзаллиги шундаки, пишириш жараёнида ажралиб чиккан иссиклик хом ашёни куритиш ва қиздиришга хизмат қилади. Ёкилги урнида кумир ишлатилса, унинг кули маҳсулотнинг сифатини пасайтиради. Суюк ёкилги ёки газ ишлатилса, оҳак сифати ортади.
Хом ашёни СО2 тулик чикиб кетгунча пишириш жараёни давом эттирилади.
Бунда олинган маҳсулот асосан СаО ва MgО дан иборат бўлади. СаО+MgО миқдори қанчалик куп бўлса, шунчалик олинган оҳакнинг сифати яхши бўлади. Оҳак таркибидаги MgО ни миқдорига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
Калцийли – MgО миқдори 5% дан ортмайди,
Магнезиал – 5 -20%, доломитли – 20-40%.
Пишириш вақтида оҳактошда парчаланиш жараёни боради:
СаСО3 =СаО+СО2 ; иссиклик сарфи 3178 кДж/кг СаО.
Назарий жихатдан оҳактошни пишириш жараёнида унинг огирлиги 44% га, хажми эса 10% дан 20% гача камаяди. Амалда эса оҳактошни тулик парчаланишига ҳеч қачон эришиб бўлмайди. Пишириш натижасида хосил бўлган калций оксиди кристалл холатдаги ромбоедрик кўринишига айланади, у энергияга бой ва сув билан тез ва интенсив равишда бирикиш қобилиятига эга бўлиб, сув билан бириккандан кейин хажми кескин ошади.
Пишириш жараёнида пишириш ҳарорати оҳактошни пишириш ҳароратига якинлашганда куб шаклидаги зич калсит хосил бўлади. Бу жуда секинлик билан сунади. Шунинг учун кескин пиширилган оҳак тез сўниш хусусиятини ва сунгандан сунг яхши технологик хоссаларини ёʻқотади.
Сўнмаган туйилган оҳак қуйидаги схема бўйича ишланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |