1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а


Ҳавои қурилиш оҳагини ишлаб чиқариш технологияси



Download 4,31 Mb.
bet18/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ

Ҳавои қурилиш оҳагини ишлаб чиқариш технологияси
Шахтали печлар баландлиги бўйлаб қуритиш, қиздириш, пишириш ва совутиш бўлимларига ажратилган. Хумдоннинг баландлиги 20 м, ички диаметри 4 мгача. Хумдонга солинган 120 т. оҳактош 24 соатдан сўнг бўлак кўринишидаги оҳакка айланади. Ёнилғи харажати куйдирилган оҳакнинг 15-17 %ни ташкил этади.


6.1-расм. Хомашё билан ёнилғи барабанига солинадиган шахта печ: 1-шахта; 2-солиш механизми; 3-люклар; 4- олиш механизми; 5- ҳаво узатувчи; 6 – тутун газларни чиқариб ташлаш; 7- оҳакни омборга узатиш
Ҳавода қотувчи оҳак ишлаб чиқаришда таркибида асосан CаСО3 бўлган ҳамма табиий моддалардан фойдаланиш мумкин. Оҳакни назарий таркиби 56% CаО ва 44% СО2 дан иборат. Кўпинча зич оҳактош ва бўр ишлатилади. Оҳактошлар кўпчилик ҳудудларда учраганлиги учун боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Оҳак ишлаб чиқариш технолик жараёни қуйидаги асосий қайта ишловлардан хом ашё қазиш ва уни тайёрлаш, майдалаш ёки сўндиришдан иборат.
Ҳавода қотувчи оҳак карбонатли тоғ жинсларини 900-12000С да куйдириш йўли билан СО2 ни мумкин қадар тўлиқ ажралиб чиқиши CаСО - CаО - СО2 реакцияси асосида ва кейинчалик бўлакли оҳакни қайта ишлаш билан ҳосил қилинади. Оҳактошни шахта печларида (бўлаклар ўлчами 8-20 см) ва айланма печларда (5-40 см) шунингдек «қайнама» қатламли қурилмаларда куйдирилади. CаСО3нинг термик парчаланиши 9000С да бошланади, хом ашё хоссалари (зичлиги - бўлаклар ўлчамлари) ҳамда печ конструкциясига боғлиқ ҳолда завод корхоналарида куйдириш ҳарорати 1100 – 1200 С га тенг.
Куйдириш натижасида ҳосил бўлган оҳак (қайнама) ҳажми назарий жиҳатдан олинган оҳактошдан 2 маротаба кам. Ҳақиқатдан ҳам у ҳаммаси бўлиб 10 -12%га камаяди, бу ҳосил бўлган қайнама ўта ғоваклигини кўрсатади.
Кўпинча оҳактош шахта печларида куйдирилади, чунки улардан фойдаланиш осон, ёқилги кам сарфланади. Ишлаб чиқаришнинг муайянлиги, унумдорлигининг юқорилиги билан фазилатланади. Ҳар қандай: қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатидаги ёнилғида ишлаши мумкин.
Шахта печига юқоридан оҳактош қават-қават қилиб ва қисқа алангали қаттиқ ёқилғи солинади. Печ бўй бараварига шартли уч зонага бўлинади: иситиш, куйдириш, совутиш. Печнинг пастки қисмида совутиш зонасига куйдирилган оҳак тўқилади. Пастдан берилган ҳаво оҳак бўлакларининг иссиғи ҳисобига қизийди ва тепага кўтарилиб куйдириш зонасига учрайди. Ушбу зонанинг ҳарорати 12000С га боради. Бу ерда ёнилғи ёниши натижасида калций карбонат парчаланиб CаО ва СО2 ҳосил бўлади. Иссиқ газлар вентилатор орқали юқорига сурилиб модда ва ёнилғининг юқори қаватлари иситилади. Иситиш зонасида оҳактош қуритилади ва таркибидаги органик аралашмалар куяди. Тайёр бўлган маҳсулотлар сақланадиган омборга жўнатилади.

Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish