Дёгот олиниши, хоссалари ишлатилиши
Дёготь қаттиқ ёқилғилар тошкўмир, торф ва ёғочни (ҳавосиз муҳитда юқори ҳароратда) қуруқ ҳайдаш натижасида олинади. Ҳайдаш жараёнида ҳайдалаётган материалнинг кимёвий таркиби тўлиқ ўзгаради, натижада тошкўмир, торфли ва ёғоч деготлар ҳосил бўлади. Тошкўмирли дёгот ёғоч ва торфли дёготлар билан солиштирганда юқори қурилиш хоссаларига эга. Шу сабабли қурилишда асосан тошкўмир дёгот ишлатилади.
Тошкўмир дёготнинг хоссалари унинг таркиби ва структурасига боғлиқ. Дёготнинг асосий механик хоссаларидан бири қовушқоқлик бўлиб, ҳаттоки температуранинг жуда кичик ўзгаришида ҳам пасайиб кетади. Дёготнинг шартли қовушқоқлиги 300дан 500гача диаметри 5 ммдан 10 ммгача бўлган ҳалқадан вақт бўйича секундларда сизиб чиқиши билан характерланади. Дёготнинг қовушқоқлиги стандарт вискозиметрда аниқланади. Дёготлар қовушқоқлик бўйича ушбу маркаларга бўлинади. Д-1, Д-2, Д-3, Д-4, Д-5, Д-6. Баъзан ҳар хил қовушқоқликка эга бўлган дёготлар эритилиб талаб қилинган қовушқоқликдаги дёгот олинади.
Дёготларнинг биологик мустаҳкамлиги юқори бўлиб ранги қора, заҳарли ҳидга эга. Ўт олиш температураси 150-1900 С, ёниш температураси 180-270ОС. Тошкўмир дёготнинг ҳақиқий зичлиги 1,1-1,3 г/см3, газ дёготники 1,0-1,2 г/см3 ни ташкил этади
Нам тошкўмир дегот мураккаб таркибли суюқ қора ёғли тузилишга эга модда ҳисобланади. Тошкўмир дегти нам ҳолда таркибида сув, кўплаб учувчан ва енгил таркибга эга бўлган моддалар мавжудлиги сабабли қурилишда ишлатишга ярамайди. Дегтнинг сифатини ошириш мақсадида унинг таркибидаги сув ҳайдалади, ўрта ва енгил ёғлардан тозаланади. Натижада қурилишга яроқли ҳайдалган (дистилланган) дёгот олинади. Лекин қурилишда кўпинча қумни антрацет мойи ёки қисман ҳайдалган қатрон билан эритиш натижасида олинган таркибли қатрон ишлатилади.
Дёгот битум қандай хоссаларга эга бўлса шундай хоссаларга эга бўлиб, шунингдек, елим, ёпишқоқлик, биомустаҳкамлик ва боғловчи хусусиятларга ҳам эга. Асосий хоссалари металлар, тош, ёғоч ва бошқа материалларнинг сиртига мустаҳкам ёпишиши ҳисобланади. Дёгот битум билан солиштирганда иссиқликка чидамлилиги паст. Бундан ташқари дёгот эскиришга бардошсиз. У эксплуатация жараёнида атмосфера факторлари таъсири остида мўрт бўлиб қолади.
Дёгот ҳам худди битум каби йўл қурилишида, дегтбетон тайёрлашда, томёпма ва гидроизолция материаллар (томёпма толь) тайёрлашда боғловчи сифатида қўлланилади. Бундан ташқари қурилишда тошкўмир ёки ёғоч смоладан ёғоч конструкциларни бўяшда (симёғоч) фойдаланилади. Дёготни ҳайдаш орқали қурилишда ишлатиладиган антрацен мой олинади.
Дёгот фақат тиббиётда эмас балки бошқа соҳаларда, жумладан, қурилишда ҳам қўлланилади. Тиббиёт соҳасида дёготнинг антисепник хусусиятидан фойдаланилган (Вишневский малҳами, дёгт совуни ва ҳ.к) ва аниқ бир касалликларни даволашда ишлатилса, қурилишда асфальт таркибида йўлларни ётқизишда, йўл қопламаларни таъмирлашда ва бошқа кўринишда ишлатилади. Алоҳида таъкидлаш лозимки дёгот қурилишда соф ҳолда ишлатилмайди. Кўпинча у ёки бу қурилиш ашёси таркибида бўлади. Дёготдан ёғоч иншоотларни шимдиришда қайиқ, балиқчилар тўрларини пойафзалларни мойлашда фойдаланилган. Бундай ишлов бериш дёгтнинг антисептик ва гидрофоблик хусусиятларига кўра замбуруғлардан ҳимоя қилган.
Битум ва дёготларнинг умумий камчилиги шундаки улар асосидаги материаллар паст температура оралиғида мустаҳкамлик ва эластикликка эга бўлишади. Мисол учун битумлар 0-10О С ҳароратда мўрт бўлади, 40-60ОС ҳароратда оқа бошлайди.
Таркиби бензол, ксилол, крезол, толуол, гвакол, фенол, смола ва бошқалардан иборат. Спирт ва ишқорларда яхши эрийди. Сувдан енгил бўлганлиги сабабли ёмон эрийди.
Назорат саволлари
Битумли боғловчилар қандай турларга бўлинади?
Битумлар ва дёгтларнинг хоссалари ҳақида сўзлаб беринг.
Нефт битумларининг физик-механик хусусиятларини айтиб беринг.
Битумли боғловчи ва дёгот қаерларда ишлатилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |