Назорат саволлари
Оҳак-шлакли боғловчи моддалар ҳақида гапириб беринг.
Оҳак – шлакли боғловчини ишлаб чиқариш жараёни ҳақида тушунча беринг
Оҳак-шлакли боғловчи моддаларнинг хоссалари ва қўлланиши ҳақида сўзлаб беринг.
Шлак ишқорли бетонлар қандай олинади?
Гипс-цемент-пуццолан боғловчи материаллар ҳақида тушунча беринг
6.Сульфат шлакли цемент таркиби нималардан иборат?
20-мавзу Шлак ва шлакли цементлар
Р Е Ж А
1.Гилтупроқли цемент, таркиби, хоссалари, ишлаб чиқариш ва қўлланиши.
2.Гипсоцементпуццолан боғловчи моддалар, таркиби, хоссаси, ишлаб чиқариш ва қўлланиши.
Таянч сўз ва атамалар: оҳактош, боксит, кальций алюминатлар,куйдириш, айланма печлар, сифат, мустаҳкамлик,
Гилтупроқли цемент охактош 73-75% ва бокситлардан 20-25% ташкил топган тез қотувчи гидравлик боғловчи модда бўлиб, уларнинг аралашмаси тобланиши ёки эриш ҳароратигача қиздириб, сўнг майдалаб тўйиш йўли билан олинади. Асосий оксидлар миқдори қўйидаги оралиқларда ўзгаради: Al2О3 – 30-50%, СаО – 35-45%, SiO2 5-10%, Fе2О3 5-15%.
Минералогик таркиби асосан тез қотувчи юқори мустаҳкамликка эга бўлган боғловчилик хоссасини берувчи паст асосли кальций алюминатлари СаО·Al2О3, СаО2·Al2О3 дан иборат.
Хом ашёдаги SiO2 миқдори 4 – 5% дан ошмаслиги лозим, чунки унинг миқдори бундан ошиб кетса қийин эрувчи модда – геленит юзага келади. Гилтупроқли цемент ишлаб чиқариш учун тоза оҳактош ва бокситлар қўлланади. Бокситларни кимёвий таркиби қуйидагилардан ташкил топган: Al2О3 – 40-75, Fе2О3 5-30, SiO2 2-15, ТiО2 – 3,5. Бокситларни сифатини асосий кўрсаткичи фоиз ҳисобидаги Al2О3, SiO2 нисбати бўлиб ва бу коэффициент 5 – 6 дан паст бўлмаслиги ва қанча катта бўлса, боғловчини сифати шунча юқори бўлади. Шунингдек, SiO2, MgO нинг миқдори 1,2-2% дан ошмаслиги лозим. Куйдириш куйдириладиган ёки эригунча айланма печларда 1800-20000С олиб борилади. Цемент сифатига совутиш жараёни катта таъсир кўрсатади. Тез совутилганда моддани тузилиши шишасимон бўлади ва паст сифатли модда олинади. Секин совутишда кальций алюминатлар яхши кристалланган ва юқори боғловчи хусусиятларига эга бўлади, яъни тўғри танланган режада юқори сифатли боғловчи модда олиниши мумкин. Совутилган мода майдалаш икки босқичда олиб борилади: биринчида – лунжли, иккинчида – конусли майдалагичлар ишлатилади. Олинган маҳсулот клинкердан магнит сепараторда ферросилиций ажратади. Туйиш трубали тегирмонда №008 элакда қолдиғи 10% дан кўп бўлмаган миқдоргача туюлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |