Назорат саволлари
Шлак деганда нимани тушунасиз ва кимёвий таркиби ҳақида маълумот беринг
Металлургия шлакларини қандай турлари бор?
Домна шлакларини кимёвий таркибини сўзлаб беринг.
Шлакларни гидравлик фаоллик даражаси қандай модул билан ифодаланади
Домна шлакларини неча хил усулда донадорланади?.
18-мавзу Шлак ва шлакли цементлар
Р Е Ж А
1.Шлакопортландцемент, таркиби
Шлакопортландцемент ишлаб чиқариш ва қўллаш сохалари
Таянч сўз ва иборалар: электротермофосфорли шлак, шлак, гипс, клинкер, шлакни қуритиш, туйиш, зичлик, сувга талабчанлик, оловга мустаҳкамлик,
Бу портландцемент клинкерни домна ёки электротермофосфорли шлак ва икки сувли гипс билан биргаликда туйиб олинадиган гидравлик боғловчи моддадир. Шлакопортландцементга шлак масса бўйича 21% дан кам ва 60% дан ортиқ бўлмаган миқдорда қўшилади. 300 маркали шлакопортландцементга шлак масса бўйича 60% дан ортиқ, аммо 80% дан кўп бўлмаган миқдорда қўшилади. Гипсни боғловчи моддаларнинг тутиб қолишини тезлаштириш учун киритилади. Унинг нархи портландцемент нархидан 15 – 20% арзон бўлади. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган цементнинг 25%ини шлакопортландцемент ташкил қилади. Клинкер олишда шлакдан гилли компонент сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай клинкер тайёрлашда шлак аввал 600 – 7000С дан ортиқ бўлмаган ҳароратда қуритилади, 1 – 2% намлик қолгунча, қолган ишлаб чиқариш жараёнлари эса портландцемент заводларида қўлланиладиган жараёнлар каби кечади. Қуритилган шлак, портландцемент клинкери ва гипс ўлчаб шарли тегирмонда туйилади.
9.1-расм. Гил компоненти ўрнига гранулланган шлакни ишлатиб шлакопортландцемент ишлаб чиқариш чизмаси:
1-майдаланиш; 2,12-қуритиш барабани; 3-тегирмон; 4-аралаштириш силоси; 5-винтли озиқлантирувчи; 6-айланма печ; 7-циклон; 8-сепаратор; 9-кўмир майдалаш учун тегирмон; 10-вентилатор; 11-майдалагич; 13-клинкер омбори; 14-трубали тегирмон; 15-цемент силослари; 16-қадоқлаш машинаси.
Туйишни енгиллаштириш учун 1% гача сифатига таъсир этмайдиган махсус қўшимчалар қўшиш тавсия этилади. Тез қотувчи шлакопортландцементни сатҳи юзаси 4000–5000см2/г бўлганга қадар туюлади. Шлакопортландцементни фаоллигини ошириш учун цементда шлакни улушини камайтириш ва майдалик даражасини ошириш керак. Оддий шлакопортландцементда асосий гранулланган шлаклар миқдори 50–60% нордон қўшимчалар 30 – 40% бўлиши керак. Айни вақтларда шлакни 8 – 10% миқдорини нордон кремнийни қўшиш билан (трепел, опока ва ҳ.к.) алмаштириш мумкин. Шлакопортландцементни қотиш жараёнида иккита компонент иштирок этади – клинкер ва гранулланган домна ёки электротермофосфор шлаки. Сув билан таъсирлашувида биринчи навбатда клинкер заррачалари реакцияга киришади. Натижада Са(ОН)2 ажралиб чиқади ва калций гидросиликатлар, кейинчалик шлак Са(ОН)2 ни ютганда, унинг суюқ муҳитда консентрацияси камаяди. Бир вақтда гипс алюминат калций билан реакцияга киришади ва 3СаО Аl2О33СаSО4(30 – 32) Н2О ҳосил қилади реакция давом этганда СSН (II) С2АН8 ларни ҳосил бўлиши кузатилади. Шлакопортландцементни (80–1000С) қотишида янги ҳосил бўлган маҳсулотларни таркиби оддий ҳароратда ҳосил бўлган маҳсулотлардан фарқи йўқ. Фақат автоклавларда (174,5-2000С), тўйинган буғ босими остида (0,8-1,5МПа) гидросиликат, гидрогранатлар ҳосил бўлади.
Зичлиги 2,8 – 3г/см3 оралиқда тебранади. Сочилувчан (кукун) кўринишидаги ҳажмий массаси: 900 – 1200 кг/м3 , зичлашганда эса 1400 – 1700 кг/м3 мустаҳкамлиги бўйича 300, 400, 500 маркалари мавжуд.
Сувга талабчанлиги 27 – 30% тенг, тутиб қолиши муддатлари 45 мин олдин эмас, охири – 10 соатдан кеч эмас. Шлакопортландцементнинг фаоллиги шлакни кимёвий минералогик таркиби, шлак ва клинкерни нисбати билан белгиланади.
Оловга мустаҳкамликни пасайтирмаган ҳолда юқори ҳарорат (600 – 8000С) узоқ вақт таъсирига бардош беради. Юмшоқ, сулфат сувлар таъсирига чидамли совуқка чидамлиги бўйича мустаҳкамлиги 50 – 100 циклларга тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |