Қурилишда боғловчи моддаларни қўллаш
Қурилиш гипсидан турли гипс ва гипс-бетон маҳсулотлари тайёрланади, булар қуруқ сувоқ, девор плиталари ва панеллар, қаватлар орасига қўйиладиган деталлар, архитектура-бинокорлик маҳсулотлари, вентиляция қутилари, термоизолясия плиталари ва бошқалардир.
Қурилиш гипсининг ранги оқ бўлганлиги учун у сунъий мармар ва баъзи хил бўёқ ҳамда бўр тайёрлашда фойдаланилади. Шунингдек, кўзгу ва оптик шишалар ишлаб чиқаришда ҳам гипс ишлатилади. Гипс асбест ва бошқа материаллар билан аралашма ҳолида иссиқликни ўтказмайдиган буюмлар тайёрлашда кенг қўлланилади.
Юқори мустаҳкам гипс жуда муҳим иншоотлар қуришда, шунингдек металлургия саноатида қолиплар тайёрлашда ишлатилади.
Бинокорлик қоришмалари ангдрит цементдан тайёрланган бўлса, 15 мартагача музлаб эриган ҳолда ҳам сезиларли даражада бузилмайди. Уйнинг чоксиз тўшалмаси, линолеум ости тўшалмаси ҳосил қилиш, турли хил сувоқ ва оралиқ қоришмалар, органиқ, анорганиқ тўлдирувчили енгил бетонлар, оғир бетонлар ишлаб чиқариш шунингдек, сунъий мармар тайёрлашда ангидрит цементдан фойдаланилади. Ангидрит цементдан ишланган конструкция ва буюмларни ҳаво намлиги 60-70% дан юқори бўлган ерларда ишлатиб бўлмайди.
Назорат саволлари
1. Боғловчи моддалар деганда нимани тушунасиз?
2.Қадимги усталар боғловчи моддалар сифатида нималар фойдаланишган?
3.Анорганик боғловчиларни ишлатилишига ва хоссаларига кўра қандай турлари мавжуд?
4. Буюм хоссаларини ўзгартиш ва боғловчи матералларни тежаш мақсадида қандай қўшимчалар ишлатилади?
5.Боғловчи моддалар қурилишда қаерларда ишлатилади?
2-мавзу. Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар
Р Е Ж А
1.Гипс боғловчи моддалар.
2. Гипс боғловчи моддалар тури, хом ашёси ва ишлаб чиқариш усуллари.
Таянч сўз ва атамалар: тоғ жинслари, гипстош, дегидратация, айланма хумдон, буғлаш қозони, автоклав, қолипбоп гипс, қурилиш гипси.
Хавоий боғловчи материаллар хавода қотади ва ўз мустахкамлигини фақат хавода ошириб боради. Улар 4 синфга бўлинади:
1 - охак боғловчи материаллар (СаО)
2 - магнезиал б.м. (М г О)
3 - гипс б.м. (Са С О4 *0.5Н2 О)
4 -суюқ шиша
Гипс тоши жинсларини куйдириш натижасида олинган моддалар анъанавий минерал боғловчи ҳисобланиб, инсониятга бир неча минг йиллардан бери маълумдир.
Гипс боғловчи моддалар нафақат сувокчиликда, балки хажмли қурилиш буюмлари олишда ҳам кенг кўламда ишлатилади. Боғловчи модда олишда хом ашё табиий тог жинслари (гипсли тош жинслари, ангидрит), ва хамда таркибида калций сулфат бўлган ишлаб чиқариш чикиндилари (фосфогипс, борогипс, олтингугурт ишлаб чиқаришдаги чикиндилар) хизмат қилади.
Жаҳонда ҳаммаси бўлиб 35-40 млн.т. гипс боғловчи моддалар ишлаб чиқарилади, шундан 90% қурилиш ишларида ишлатилади.
АҚШ, Франция, Англия, Испания энг кўп миқдорда гипс боғловчи моддалар ишлаб чиқарадиган давлатлар ҳисобланади.
Ўзбекистонда гипс боғловчи моддалар ишлаб чиқариш Бухоро ва Фаргона вилоятларида яхши ривожланган. Тошкент, Фаргона, Самарканд вилоятларида ишлаб чиқариш чикиндиларидан фойдаланиб гипс ишлаб чиқариш устида анча ишлар қилинаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |