Гипс ва ангидритни ишлаб чиқариш усуллари
Ишлаб чиқариш жараёни асосан гипсни ун ҳолига келтириш ва гипстошни сувсизлаштиришдан иборат. Гипс тошни сувсизлантириш пишириш қозонларида, айланма, шахта печларида, буғлатгич асбобларида ва бошқа ускуналарда амалга оширилади. Шахта печларга гипстоши 70-300мм ўлчамда узатилади, айланма печларга 10-35 мм ўлчамда, буғлатувчи асбобларга гипстош 400 мм бўлган бўлакларда берилади. Гипстош лунжли, конусли, болғали майдалағичларда майдаланади ва шахта, аеробил шарли тегирмонида ун ҳолатига келтирилади. Куйдирилган моддани асосан шарли ва зарбали тегирмонда майдаланади. Куритилган гипс осон майдаланади ва кам электр қувват сарфланади. Қурилиш гипсни ишлаб чиқариш асосий усуллари уч гуруҳга бўлинади:
1. Хом-ашё олдиндан қуритилади, майдаланади, кукун ҳолатигача, сўнг гипс пишириш қозонларида сувсизлантирилади.
2. Қуритиш, майдалаш, куйдириш жараёнларини бирлаштириб ишлаб чиқариш.
3. Гипстошини ҳар ҳил ўлчамдаги заррачаларини шахта, айланма ва бошқа печарда куйдириш.
Гипс тошни керагича қуритиб олиб, гипс олиш технологик схемасида гипс тош одатда битта апаратниниг ўзида ҳам қуритилади, ҳам туйилади.
3.1.-расм. Хом ашёни қуритиб гипс олиш схемаси
1- пластинкали таминлагич; 2- жағли майдалагич; 3- болғачали майдалагич; 4- элеватор; 5- иссиқ газлар теғирмонга кирадиган найча; 6- бункер; 7- сиклондан филтерга борадиган газ трубаси; 8-рейкали затвор; 9- товоқсимон таминлагич; 10- шахта тегирмон; 11- сиклон; 12- ҳаво трубаси; 13- сиклонлар батареяси; 14- тўйилган гипс бункери; 15- элеватор; 16- энгли филтр; 17- шнек; 18- элеватор; 19- бункер; 20- шнек; 21- шнек; 22- гипс қайнатиш қозони; 23- этилтириш бункери; 24- буфер омбори; 25- қозон ўтхонаси; 26- шнек; 27- кўмир бункери; 28- элеватор; 29-транспортёр; 30- шнек.
3.2.-расм. Шахта тегирмон
Бир йўла туйиб куйдириш усулида туювчи агрикатга майдаланган гипс тош солиб бир йўла ўтхонанинг аралаштириш камерасидан 750-8000 гача температурадаги газ-ҳаво аралашмаси юборилади. Тегирмонда материал қурийди, майдаланади ва сувсизланади.
3.3-расм. Шахта тегирмондан фойдаланиб ва бир йўла туйиб - куйдириб гипс тайёрлаш схемаси
Айланма печлардан фойдаланганда гипс тоши дастлаб майдаланади, куйдирилади ва тегирмонда туйилади.
3.4- расм Қуриткич барабан
Бу усулда омбордан узатилаётган гипс тош жағли майдалагичда 40-50 мм ўлчамда парчаланади. Тош бўлакларининг йириклиги 15 мм келадиган қилиб туйилади ва элеватор орқали бункерга ва таминлагич орқали печга узатилади.
Шахта печларда кўпинча жуда катта температурада куйдирадиган гипсли боғловчилар (ангидрид, эстрих-гипс) ишлаб чиқарилади. Температура 800-900 га этади.
Босим остидаги буғ ёрдамида гипс ишлаб чиқаришда гипснинг алфа- модификацияси икки молекула сувли гипсдан суюқ холда сув ажралиб чиққандагина ҳосил бўлади. Бунга гипсни жуда катта температурадаги тўйинган буғ билан ишлаш орқали эришилади.
3.5- расм Буғлагич аппарат
25-30 мм ўлчамларида майдаланган гипс тош бўлакларини буғлагичга солинади ва аввал 60-70 температурада 30 дақиқа куйдирилади. Майда гипс тошлар тўйинган буғ билан ишланади ва 1 соат давомида босим 1,2 -1,3 атм ( температураси 123-1240) га этказилади. Ҳар 15 дақиқада ҳосил бўлган конденсат чиқариб юборилади. Шу босимда 5-7 соат ишланилади. Сўнг гипс қуритилади. Бунинг учун буғлагичдан буғ ўрнига температураси 150-1650ли ўтхона газлари 4-5 соатгача юбориб турилади. Димлаш цикл даври 12 соатни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |