1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а


Қурилишбоп гипс ишлаб чиқариш



Download 4,31 Mb.
bet7/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ

Қурилишбоп гипс ишлаб чиқариш. Қурилишбоп гипс деб, табиий гипс тошини 110-1800С да иссиқлик воситасида ишлаб ҳосил қилинадиган, ҳавода қотадиган боғловчи моддага айтилади. Тош иссиқлик воситасида ишлангандан кейин ёки ундан олдин майда кукун тарзида майдаланади. Бунда икки молекула сувли гипснинг қуйидаги реаксия CаSО4*2H2О=CаSО4*0,5H2О + 1,5H2О бўйича дегидратацияланиши анча тез содир бўлади. Шундай қилиб, қурилишбоп гипс асосан ярим молекула сувли гипсдан иборат.
Қурилишбоп гипс бир аппаратда гипс тошни бир йўла майдалаб ва пишириб ҳам тайёрланиши мумкин. Гипс тоши қозон, қуритиш барабани, айланма ўчоқ, шахта тегирмон ва бошқаларда иссиқ таъсир эттириб ишланади. Қурилишбоп гипс ишлаб чиқаришнинг оддий ва кенг тарқалган усули олдиндан майдаланган гипс тошни қозонларда пиширишдан иборат.
Қозонлар тўхтаб-тўхтаб ва узлуксиз ишлаши мумкин. Тўхтаб-тўхтаб ишлайдиган қозон ҳажми 3 дан 15 м гача бўлган, ичига ғишт териб қопланган пўлат силиндрдан иборат (2.1-расм). Қозон ичига тўртта ўт қувури ва куракли тик вал аралаштиргич жойланган, ҳамда қозон тагида ўтхона мавжуд. Аланга қозон тубини иситгандан кейин ҳалқасимон қувурга киради ва қозоннинг пастки, ўрта ва юқоридаги қисмини иситиб, пастки ва юқори қувурлар орқали ўтади.
Донадор гипс тошлар майдаланади, қуритилади ва тегирмонда туйилади. Сўнгра кукун юклаш қопқоғи орқали қозонга солинади, бу ерда икки молекула сувли гипс 1-3 соат давомида сувсизлантирилади ва ярим молекула сувли гипсга айланади. Пишириш жараёнида гипс узлуксиз тез аралаштирилади ва бир меъёрда қиздирилади, бу эса юқори сифатли бир жинсли маҳсулот олишни таъминлайди. Пишириш тугагандан сўнг гипс қозоннинг пастки қисмидаги тушириш тешиги орқали етилтириш бункерига келади ва бу ерда 20-40 минут давомида сақлаб турилади. Материалнинг иссиқлиги ҳисобига қўшгидратнинг қолган доналари сувини юқотади.
Қуритиш барабанида (айланма ўчоқнинг) гипс тошни пиширишда қиздирилган тутун газлари ва секин харакатланаётган майда гипс тоши бевосита бир-бирига тегади. Пиширилгандан кейин гипс шарли тегирмонда туйилади.
Гипс-тош 140-1700С температурада кўп миқдорда сувни йўқотиб, ярим сувли, тез қотувчан (CаSО4 0,5H2О) гипсга тез айланади. Бундай боғловчи баъзан алебастр деб ҳам аталади.
Шундай қилиб, қурилиш гипси ҳосил қилиш юзасидан белгиланган техникавий вазифа икки малекула сувли гипсни ярим малекула сувли гисга айлантиришдан иборат экан. Табиий калций фосфатларни (апатит ва фосфоритлар) фосфат кислота консентрланган фосфор ўғитларга гидрохимиявий усулда айлантириш натижасида олинган маҳсулот фосфогипс – гипс саноати учун йирик хом-ашё манбаи ҳисобланади.
Температура ва қизиш шароитига боғлиқ ҳолда сувли ва сувсиз калций сулфатнинг турли модификатсияларини ҳосил қилиш мумкин, улар кристалларининг зичлиги, шакли ва ўлчамлари гидротатсия иссиқлиги, иссиқлик сиғими, оптик ва бошқа хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади.
Калций сулфат модификатсиясини, уларнинг барқарор мавжудлик шароитларини, бирининг иккинчисига айланишини текширишга бир қанча тадқиотлар бағишланган (Ле.Шателе, Вант Гофф, А.А.Байков, Д.С.Белянкин, П.П.Будников, Келли, Суттард ва Андерсон, Флеркс ва б.). Бироқ ҳозирга қадар унинг сувли ва сувсиз модификатсиясини сони, уларнинг структуралари ҳамда физик-химиявий хоссалари хусусида ягона фикр йўқ.



Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish