1-мавзу. Биологиянинг XXI аср долзарб масалалари режа


Ўзини-ўзи назорат қилиш учун саволлар



Download 279,71 Kb.
bet7/19
Sana21.02.2022
Hajmi279,71 Kb.
#62949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
2 5469965636882924171

Ўзини-ўзи назорат қилиш учун саволлар:

1. Тириклик эволюциясининг иллатлари сифатида нималар қаралмоқда?


2. Тирик табиатнинг ривожланиши хақидаги дастлабки ғояларни қаер олимлари айтиб ўтишган?
3. Ҳайвон ва ўсимликлар ўртасидаги оралиқ формаларнинг мавжудлигини биринчилардан бўлиб тахмин қилган олим ким?
4. Дарвин талимотини башоратчиси деб ном олган олим ким?


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Азимов И., Норбобоева Г. Оҳангарон ҳавзаси ўсимлик жамоаларининг минтақалар бўйича тарқалиши // ТашДПУ. 2006. С. -24-28.


2. Амфибия ва рептилиялар. -Тошкент: Фан. 1969.

  1. Аҳмедов М., Мансурхўжаева М. Иқлимлаштирилган дарахт ва буталар ширалари аниқлагичи. - Тошкент, 1998. - 59 б.

  2. Аҳмедов М.Ҳ., Орипов Ж., Зокиров И.Фарғона водийсининг муҳофазага олинган ҳайвонлари (услубий кўрсатма). –Фарғона, 2008. – 39 б.

  1. Абдуллажонов А. Автоматизированная информационно - обрабатывающая система мониторинга загрязнения подземных вод стоками промпредприятий// Научный вестник ФерГУ. 1996. №1. С. 105-108.

3-МАВЗУ. АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ МУАММОЛАРИ. ТАБИИЙ БИОГЕОЦЕНОЗЛАР – ЭКОТИЗИМЛАРНИНГ ДЕГРАДАЦИЯСИ.


РЕЖА:
1. АТРОФ МУХИТНИ ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ ОМИЛЛАР. АТРОФ МУХИТНИ ИФЛОСЛАНИШИ ОҚИБАТИДА ҚУРУҚЛИК ВА СУВ ЭКОТИЗИМИДА ЮЗАГА КЕЛГАН АСОСИЙ МУАММОЛАР.
2. ГЛОБАЛ, РЕГИОНАЛ ВА МАҲАЛЛИЙ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР, УЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ. ТАБИИЙ БИОГЕОЦЕНОЗЛАР – ЭКОТИЗИМЛАР ДЕГРАДАЦИЯСИ МУАММОЛАРИ.
3. ЎЗБЕКИСТОНДА АТРОФ МУХИТ МУҲОФАЗАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ.


Таянч иборалар: атроф мухитни ифлослантирувчи омиллар, қуруқлик ва сув экотизими, глобал, регионал ва маҳаллий экологик муаммолар, атроф мухит муҳофазаси, табиий биогеоценозлар, экотизимлар деградацияси.


3.1. АТРОФ МУХИТНИ ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ ОМИЛЛАР. АТРОФ МУХИТНИ ИФЛОСЛАНИШИ ОҚИБАТИДА ҚУРУҚЛИК ВА СУВ ЭКОТИЗИМИДА ЮЗАГА КЕЛГАН АСОСИЙ МУАММОЛАР.

Инсоният томонидан амалга оширилаётган тадбирлар ҳеч қачон биосферанинг ўз-ўзини тиклаш қобилияти ўрнини босолмайди. Фақатгина табиий ҳолда сақланиб қолган биота биосферанинг барқарор мувозанатини тиклаб туриши мумкин. Инсониятнинг бош вазифаси атроф-муҳит ифлосланишларининг олдини олишгина эмас, балки табиий биотани сақлаб қолиш бўлиши керак.


Табиий муҳит ҳолатининг инсон таъсирида ўзгариши, жонли ва жонсиз компонентларга кучли антропоген таъсир экологик муаммоларни келтириб чиқаради. Инсон хўжалик фаолиятининг табиат қонунларига мос келмаслиги, биосферанинг инсонга акс таъсири экологик муаммолар келиб чиқишининг асосий сабабчиси ҳисобланади.
Табиий ресурслардан нотўғри фойдаланиш, атроф муҳитнинг ифлосланиши, экосистемаларга меъёридан ортиқча босим оқибатида экологик муаммоларнинг кескинлашуви, маҳаллий, миллий, регионал ва глобал экологик халокатга олиб келиши муқаррардир. Экологик халокат деганда экосистемаларнинг қайта тикланмайдиган даражада бузилиши натижасида ўта салбий иқтисодий оқибатларга ёки аҳолининг оммавий нобуд бўлишига олиб келадиган вазият тушунилади. Мўйноқ туманида маҳаллий экологик фалокат, бир неча давлатлар ҳудудини эгаллайдиган Чернобиль АЭС фалокати, Оролбўйи муаммоси регионал экологик халокатга яққол мисол бўлади.
Атмосферада «Озон туйнуклари»нинг ҳосил бўлиши, иқлимнинг ўзгариши, чўллашиш, биологик хилма-хилликнинг камайиши ва бошқалар глобал экологик муаммолар ҳисобланади.
Саноат корхоналари чиқиндиларининг ҳавога чиқариб ташланишидан ҳосил бўладиган кислотали ёмғирлар ўсимликларга ва тирик организмларга катта зарар келтирмоқда. Атроф муҳитнинг ифлосланиши маҳаллий, регионал тусда бўлибгина қолмай, балки глобал кўлам ҳам касб этмоқда.
Дунё океанининг ифлосланиши ўз навбатида, унинг атмосфера ҳавоси билан газ алмашинувига таъсир этади. «Иссиқхона газлари» -карбонат ангидрид(СО2), метан(СН4), азот чала оксиди(N2О) ва бошқаларнинг кўплаб чиқарилиши иқлим ўзгаришига олиб келади.
Инсон сўнгги 100—150 йил давомида биосферани шунчалар ўзгартириб юбордики, натижада унинг миллион йиллар давомида таркиб топган барқарор мувозанатига раҳна солинди, ноёб наботот ва жониворлар турлари камайиб кетди.
Ҳозирда энергетиканинг шиддат билан ўсиши натижасида бутун ер курраси атрофидаги ҳаво ҳарорати маълум даражада кўтарилиши кузатилмоқда. Бу эса абадий музликларни эрий бошлашига олиб келиши мумкин.
Атроф—муҳитнинг, жумладан атмосфер ҳавоси, сув, тупроқларнинг кўпдан—кўп саноат корхоналари, автотранспорт воситалари, турли кимёвий моддалар билан ифлосланиши аҳоли саломатлигига катта зарар келтирмоқда.
Ер юзида шаҳарларнинг ўсиши ва ривожланиши, аҳолиси салмоғининг ортиши-урбанизация жараёни атроф-муҳит ифлосланишининг кучайишига сабаб бўлмоқда.
Шаҳарлар аҳолиси салмоғи дунё бўйича 40% дан ортиқни ташкил қилади ва ҳиссаси катта тезликда ортмоқда. Германияда аҳолининг 90%, АҚШда 80%, Японияда 76% дан ортиғи шаҳарларда яшайди. Миллионер шаҳарларнинг сони тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эга. Сўнгги йилларда инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида флора ва фаунага салбий таъсир кучайди. Ўзбекистонда мавжуд 4500 га яқин ўсимлик турларининг 10-12 фоизи муҳофазаталаб.
Тоғ ўрмонлари 311 минг. га, ёки ўрмонларнинг 11% ини ташкил этади. Шундан арча ўрмонлари 204 минг. га ёки 7% ни ташкил қилади.
Чўл ўрмонлар майдони 2,4 млн га ёки бутун ўрмонлар ҳудудининг 87%ни ташкил этади. Асосан саксовул ва буталардан иборат.
Дарё қайирларининг ўрмонлари-тўқайлар атиги 25 минг гектарда сақланиб қолган ва умумий ўрмонлар ҳудудининг 1% дан камроғини ташкил қилади. Водий сунъий ўрмонлари 12 минг га ни ташкил қилади(ўрмонларнинг 0,4%). Энг қимматли тоғ ўрмонларининг майдони ўнлаб марта қисқариб кетган. Тўқайлар кўплаб кесиб ташланган. Ҳозирда ўрмонларни қайта тиклаш ишлари талабга тўла жавоб бермайди.
Ўзбекистонда доривор ва озуқабоп ўсимликларнинг турлари ҳам кўплаб учрайди ва уларнинг аксарияти ҳозирги вақтда муҳофаза талаб қилади. Ҳар йили республикада юзлаб тонна доривор ва озуқа ўсимликлари тайёрланади
Ўзбекистонда яйловлар 23 млн. гектарни, ёҳуд мавжуд майдонларнинг ярмини ташкил этади. Чорва молларини ҳаддан ташқари боқилганлиги натижасида 70% яйлов яроқсиз аҳволга тушиб қолган. Тоғ яйловларидан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ўсимликларнинг нобуд бўлиши, ерларнинг бузилиши, эрозия, сел тошқинларининг кўпайишига олиб келмоқда.



Download 279,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish