1-мавзу. Биологиянинг XXI аср долзарб масалалари режа


Сув ҳавзалари эвтрофикацияси



Download 279,71 Kb.
bet15/19
Sana21.02.2022
Hajmi279,71 Kb.
#62949
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2 5469965636882924171

Сув ҳавзалари эвтрофикацияси. Эвтрофикация (гр. eutrophia – мўл озуқа) – сувда биоген озуқа моддаларининг кўпайишидан келиб чиқадиган ҳодиса бўлиб, сувга фитопланктон ўсишини тезлаштирувчи биоген моддаларнинг тушиши оқибатида фитопланктонлар ва уларни истеъмол қилувчи консументлар кўпайиб кетади. Шунга мувофиқ равишда кислородга талаб ҳам ортаборади ва оқибатда кислород етишмай, сувдаги аэроб муҳит ўрнини секин-аста анаэроб муҳит эгаллайди. Эвтрофикациянинг бошланишида фитопланктонлар кўпайиб, сувни «кўкартиради», кейинчалик кислороднинг етишмаслиги гидробионтларни бирин-кетин ҳалок қилади ва ўлимтикларнинг парчаланишидан сув ҳидланади. Эвтрофикация ҳодисаси кўпинча суви оқмас ҳавзаларга биоген моддаларга бой бўлган оқова сувларнинг қуйилишидан келиб чиқади.
Экотизимларнинг географик тарқалиш қонуниятлари. Шимолдан жанубга томон борган сари Ер юзига етиб келадиган Қуёш энергияси кўпаяди. Бу эса, ўз навбатида, жанубга борган сари турлар сонининг кўпайишига, қуруқлик экотизимлари биологик маҳсулдорлигининг ошишига ва биомассанинг тўпланишига олиб келади. Демак, экотизимлар ҳаётида бош омил Қуёш энергияси бўлиб, унинг кўпайиши билан табиатда биокимёвий жараёнлар тезлашади. Экотизимларнинг шаклланиши ва турлараро алоқаларнинг умумий қоидасига кўра барча ҳолларда ҳам биоценоздаги организмлар сони Қуёш энергиясини ўзлаштириш имконияти даражасига мос бўлади.
Табиий шароитда экотизимлар сони унча кўп эмас. Тропик ўлкалар биоценозларида ўзаро ўхшашлик мавжуд. Бу ерда турли хилдаги ўсимликлар қоплами юзлаб чақиримга чўзилади. Аммо тундрада, чўл ва саҳроларда организмлар тури камбағал бўлади. Сувлик экотизимларида ҳам турлар сони шимолдан тропикага томон кўпайиб боради, аммо экотизимлар маҳсулдорлиги совуқ сувларда юқори бўлади, катта миқдордаги океан маҳсулотларини айнан Арктикада ва Антарктидада жойлашган океанлар берадилар. Бунинг асосий сабаби совуқ сувнинг кислородга бой бўлишидир.


4.3. АНТРОПИК ОМИЛЛАРНИНГ ЭКОТИЗИМЛАРГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШГА ДОИР ЗАМОНАВИЙ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИ

Саноат корхоналари чиқиндилари антропоген омиллардан бири сифатида биосферанинг ифлосланишига сабаб бўлади. Саноат чиқиндилари организмларга тўғридан-тўғри таъсир этишидан олдин ўсимлик ва ҳайвонлар ўртасида тарихан шаклланган трофик алоқаларни бузади ҳамда биологик объектларга кучли зарар етказади.


Э.И.Хотько ва унинг ҳаммуаллифларининг кузатишича, саноат чиқиндилари таъсирида ўрмон зооценози тур таркиби, ҳашаротларнинг озуқа занжиридаги ўрни ва аҳамияти турли йўналишда ўзгариши мумкин. Жумладан, муаллифларнинг таъкидлашича, саноатлашган минтақадаги қарағай ўрмонлари энтомофаунасида кўпоёқлилар (Myriapoda) ва айниқса, иккижуфт оёқлилар (Diplopoda)нинг улуши доимо юқори, аксинча чертмакчи қўнғизлар (Elateridae) зоомассаси сезиларли паст даражада эканлиги билан ажралиб туради [. Шунингдек, уларнинг талқинига кўра, саноат чиқиндилари таркибидаги олтингурут, азот оксидлари ҳамда фтор бирикмалари энтомофаунага хавфли таъсир этиши мумкин.
Францияда атмосфера ҳавоси олтингугурт оксиди ва фтор бирикмалари билан ифлосланган шароитда фақатгина қарағай зараркунандаларидан Rhyacionia buoliana Den капалаги кўплаб учраган, бу ҳолат айни шароитда шираларнинг кўплаб кўпайишига ҳам сабаб бўлган.
Атроф-муҳитнинг техноген ифлосланиши цикадалар популяцияларига кучли таъсир этганлиги А.Б.Савинов кузатишларида ҳам қайд этилган.
Атроф-муҳитнинг техноген ифлосланиши шароитида айрим турларнинг озиқланиши фаоллашиши ва зарари сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин. Бу ҳолат Exoteleia dodecella L. капалаги мисолида ўз ифодасини топган, яъни техноген ифлосланиш шароитида унинг қуртлари назорат ҳудудларидагига нисбатан қарағайга жиддий зарар келтирган.
Сибирь минтақасида олиб борилган кузатиш натижаларига кўра ўртача даражада ифлосланган ҳудудларда филлофаглар 40%га камайган, кучли ифлосланиш шароитида эса бу кўрсаткич 77% га қадар кўтарилган. Капалакларнинг Argyresthia brockella Hb. туригина айни шароитга мослаша олган. Умумий фауна камбағаллашса-да, оқ қайин галлицаси Messa nana Kl., узунбурун қўнғизлар, кселофагларнинг кўплаб кўпайганлиги қайд этилган .
Аксарият тадқиқотчилар биосферанинг ифлосланиш даражасини кучайиши билан турларнинг популяция зичлиги пасайиб, ареали қисқариб, охир оқибатда автохтон турларни бутунлай қирилиб кетишига алоҳида урғу берган.
Атроф-муҳит техноген ифлосланишининг яшил олма шираси (Aphis pomi) морфоэкологик ўзгарувчанлигига таъсирини К.Ҳ.Ғаниев ўрганган. Муаллиф томонидан яшил олма шираси морфологик белгиларининг вариабеллиги ва вариация коэффициентларининг мавсумий ва экотопик хилма-хиллигида 5 йўналишдаги ўзгаришлар бўлишлиги, морфологик ўзгарувчанликнинг асосий ҳамда бош йўналишлари аниқланиб, назарий асослаб берилган.
Техноген ифлосланишнинг ширалар нафас олиш жараёнига таъсир этиши И.И.Зокиров томонидан тадқиқ этилган. Муаллиф тадқиқотларида турли экотизимлар озуқа занжирида ва энергия оқимида шираларнинг ўрни, энергия сарфи кўрсаткичлари, биоиндикация ва нафас коэффициентлари асосида атроф-муҳит экологик ҳолатини баҳолаш бўйича изланиш натижалари ўрин олган.
М.У.Мансурхўжаеванинг (1999) тадқиқот натижаларига кўра, Тошкент шаҳрининг серқатнов кўчаларидаги чиқинди газлар улушининг юқорилиги афидофаунага кучли таъсир этган. Жумладан, йўл четлари ва марказий қисми бўйлаб экилган дарахт ва буталарда бир неча тур (Aphis spiraephaga, A.spiraephila, A.craccivora, Brachycaudus spirae) шираларгина топилган. Бу шираларни ноқулай шароитга мослашиши миқдор зичлигининг ўзгариши, тана рангининг қуюқлашиши, ялтироқлигининг ортиб бориши, озуқа ўсимлиги баргларининг кучли деформацияланишида ўз ифодасини топган.
Бу борада ФарДУ зоология кафераси тадқиқотчиси б.ф.н. Ш.Тошматова афидофауна ва афидокомплекслар антропоген трансформациясининг моҳияти, асосий йўналишлари ҳамда хусусиятларини Оҳангарон воҳаси афидофаунасини батафсил тадқиқ этиш асосида изоҳлаб берган.
Тадқиқотчининг таъкидлашича, Оҳангарон воҳаси Ғарбий Тёншоннинг ажралмас қисми сифатида ширалар фаунасининг турларга бойлиги ҳамда ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Оҳангарон воҳаси афидофаунаси таркибида кенг тарқалган турлар билан бир қаторда тарихий – эволюцион шаклланиши айни минтақа фауногенези билан бевосита боғланган эндемик ва автохтон турлар учрайди. Лекин ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб кузатилаётган ва ҳозирда жадал давом этаётган антропоген омиллар таъсири жараёни минтақа фаунаси ва флорасига кучли таъсир кўрсатмоқда. Натижада ширалар фаунасидаги эндемик ва автохтон турлар улушининг кескин камайиши, аксинча, ёппасига учровчи турлар ареалларининг кенгайиб бориши кузатилмоқда.
Тадқиқотчи ширалар фаунаси ва экологиясининг трансформацияси қуйидаги 4 йўналишда намоён бўлишини таъкидлайди:

  1. Антропоген босим таъсирида афидофаунанинг ўзгариши;

  2. Афидокомплексларнинг ўзгариши ва қайта шаклланиши;

  3. Антропоген босим таъсирида шираларнинг морфометрик кўрсаткичлари, яшаш тарзи, биоэкологияси ва миқдор зичлигининг ўзгариши;

  4. Ширалар ва бошқа ҳашаротлар ўртасидаги биотик муносабатларнинг бузилиши, пайҳонланиш ва чўлланиш кўрсаткичлари.




Download 279,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish