Абдуллажонов А. Автоматизированная информационно - обрабатывающая система мониторинга загрязнения подземных вод стоками промпредприятий// Научный вестник ФерГУ. 1996. №1. С. 105-108.
Азимов И. Оҳангарон ҳавзаси яйлов минтақаси ўсимлик жамоаларининг ҳозирги динамик ҳолати // Биология ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари: Республика илмий-амалий конференцияси матераллари, 2009. – 122-123 б.
Аҳмедов М.Ҳ., Зокиров И. Lachninae ширалари миқдор зичлигининг ўзгариши ва мавсумийлик ўртасидаги боғлиқликнинг регрессион таҳлили// ФарДУ. Илмий хабарлар. №2. 2008. –Б. 33-39.
ГЛОССАРИЙ
Индустриал (антропоген) саҳро – саноат чиқиндилари таъсирида ўсимликлар қоплами ҳалок бўлишидан корхона атрофида учрайдиган яланғоч ер майдони. Бундай майдонлар, одатда, рангли металлургия корхоналари яқинида учрайди.
Пестицидлар (лот.рestis - юқумли касал + caedere - ўлдирмоқ) – қишлоқ хўжалик экинлари ва маҳсулотларини касалликлар ва зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишда фодаланиладиган кимёвий заҳарларнинг умумий номи. Пестицидларга ҳашаротларни ўлдирувчи инсектицидлар, каналарни қирувчи акарицидлар, замбуруғларга қарши фунгицидлар, шунингдек ўсимликнинг ўсиш ва ривожланишини тартибга солувчи ауксинлар, гибериллинлар ва ретардантлар, баргни тўкувчи дефолиантлар, ўсимлик танасини қуритувчи десикантлар, ўсимликнинг гули ва гултугунларини тўкувчи дефлорантлар ва бошқалар киради.
Тупроқ эрозияси – тупроқ устки қатламининг емирилиши, унинг сув билан ювилиб кетиши (сув эрозияси) ёки шамол билан кўчиб кетиши (шамол эрозияси).
Тупроқнинг ботқоқланиши– тупроқ сувни йўқотишга қараганда кўп қабул қилишидан унинг структураси ўзгариши. Бу ҳодиса ер ости сувлари яқин жойлашган ва ёғин-сочинлар кўп бўлиб турадиган сернам зоналарда учрайди.
Тупроқнинг бирламчи шўрланиши –тупроққа сув ва чанг билан келиб қўшиладиган тузлар миқдорининг уларни ўсимликлар ўзлаштириши имкониятидан ортиб кетиши. Бу ҳодиса кўпроқ қуруқ иқлимли чўл зоналарида учрайди.
Тупроқнинг иккиламчи шўрланиши – тупроқ намлигининг буғланиши жараёнида туз моддаларининг ер бетида тўпланиб қолиши (инфильтрация ҳодисаси). Бу ҳодиса ер ости сизот сувлари ер сиртига яқин жойлашган мелиоратив ҳолати ёмон бўлган майдонларда учрайди.
Тупроқнинг чўлланиши – ўсимликлар қопламининг кескин камбағал-лашиб, тупроқнинг янчилиши ва пайхон қилинишдан унинг донадорлиги йўқолиб, ялонгоч кўчманчи қумлар пайдо бўлиши. Бу ҳодиса қуруқ иқлимли ҳудудларга хос.
Диоксин – таркибида хлор ва фтор сақловчи ароматик углеводородлардан ҳосил бўладиган ўта кучли заҳарли модда.
Ингредиент (лот. ingredientis – кирувчи) – бирор аралашманинг таркибига кирувчи кимёвий модда. Муҳитда бундай модда концентрациясининг ошиб кетиши унинг кимёвий ифлосланишига олиб келади.
Канцероген (лот. cancer – рак + гр. genos – келиб чиқиш) – организмда саратон касаллигини келтириб чиқарувчи моддалар (мас., автотраспорт ташламаларидаги бюанз-а-пирен, қўрғошин буғи).
Мутаген (лот. mutatio – ўзгариш + гр. genos…) – мутация касаллигини келтириб чиқарувчи модда.
Мутация – организмнинг морфологик, физиологик ва этологик (гр. ethos – хулқ-атвор) ирсий ўзгаришлари.
Радиацион нурланиш (лот. radiare – нурланиш)– радиоактив элементлар ядросининг парчаланишида ҳосил бўладиган альфа-, бета- ва гамма нурланишлар.
Тератоген (гр. teratos – бадбашара + гр. genos…) – ирсий ўзгаришлар ёки муҳитнинг ташқи омиллари таъсирида пушт ривожланишининг бузилишидан келиб чиқадиган мажруҳлик.
Фавқулодда вазият – кўп сонли организмларни тўсатдан ҳалокатга дучор қилувчи ва моддий бойликларга жиддий зиён етказувчи тасодифий ҳолатлар. Улар келиб чиқиш хусусиятига кўра табиий ёки техноген бўлиши мумкин.
Шовқин – ҳаво муҳитининг тўлқинли ифлосланиши (физикавий ифлосланиш тури).
Эндорфин – муҳит бирор омилининг оптимал даражадаги ижобий таъсири натижасида организмдан ажраладиган хурсандлик гормони. У барча тирик организмларга тегишли. Биологик хилма-хиллик – биосферада мавжуд бўлган барча тирик организмларнинг хилма-хиллиги. У миллионлаб турдаги ўсимликлар, ҳайвонлар, замбуруғ ва микроорганизмлардан иборат. Биологик хилма-хилликнинг уч тури мавжуд: генетик хилма-хиллик, турлар хилма-хиллиги ва экотизимлар хилма-хиллиги.
Биогеоценоз (гр. biote...+ ge – Ер + koinos…) – биоценоз ва у жойлашган ўрнининг биргаликдаги мажмуаси яъни биоценоз + биотоп. Атамани фанга 1940 йил рус ўрмоншунос олими И.Н. Сукачев киритган.
Биоценоз (гр. biote – ҳаёт, koinos – умумий) – яхлит бир майдонни эгаллаган ўзаро таъсирдаги барча турдаги организмлар гуруҳи. Атамани фанга 1877 й. немис олими Карл Август Мёбиус киритган. Биоценоз таркибига ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар киради.
Биотоп (гр. biote...+ topos – жой) – биоценознинг жойлашган ўрни. Биосферанинг каттаю-кичик барча жойлари биотоп ҳисобланади.
Гала – бир турга кирувчи баъзи ҳайвонларнинг биологик жиҳатдан бирор фойдали ҳаракат (озуқа топиш, душмандан ҳимояланиш ва бошқ.) ни амалга ошириш учун вақтинчалик бирлашиши.
Оила – ота-оналар жуфти маълум муддатга ёки бир умрга, болалари эса улар билан вояга етгунича бирга бўлиши.
Популяция (лот.populus – халқ, аҳоли) – бир турга мансуб, узоқ муддат давомида бир майдонни эгаллаб яшайдиган ўзаро таъсирдаги организмлар гуруҳи. Атамани фанга 1903 йилда дания биологи Людвиг Иогансен киритган.