1-мавзу. Биологиянинг XXI аср долзарб масалалари режа



Download 279,71 Kb.
bet14/19
Sana21.02.2022
Hajmi279,71 Kb.
#62949
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2 5469965636882924171

Сувлик экотизимлари. Сувлик экотизимларидаги организмларнинг тури ва сони сувнинг шўрлиги, ҳарорати, озуқа моддаларининг мўллиги ва сувга қуёш нурининг сингиш чуқурлигига боғлиқ. Сувлик экотизимлари қуруқлик экотизимларидан қуйидаги асосий хусусиятлари билан фарқ қилади:
биринчидан, қуруқликдаги ўсимликлар биоген озуқани илдизлари орқали тупроқдан сўриб олади; сувлик ўсимликлари эса бундай имкониятга эга эмас, бунинг устига сувнинг қуёш нури ўтадиган қатламида биоген озуқа моддалари, айниқса фосфатлар кам бўлади;
• иккинчидан қуруқлик экотизимларида консументлар (ҳайвонлар) учун асосий озуқа манбаи продуцентлар (ўсимликлар) ҳисобланади ва шунинг учун ҳам ҳайвонларнинг ерда тарқалиши ўсимликлар турига боғлиқ бўлади. Денгиз муҳитида эса консументлар (ҳайвонлар) билан продуцентлар (фитопланктон) нинг тарқалиши ўзаро боғлиқликда бўлмай, кўпчилик ҳайвонлар сувнинг сиртқи юпқа қаватидаги ўсимликлардан пастда яшайди ва сув тубидаги ўсимлик қолдиқлари билан озиқланади. Бундай шароитда асосий ўринни редуцентлар фаолияти эгаллайди, яъни улар бу қолдиқларни парчалаб, автотроф ўсимликларга озуқа тайёрлаб беради.
Сувда яшовчи организмлар яшаш жойига ва ҳаёт тарзига кўра қуйидаги экологик гуруҳларга бирлаштирилади: планктон (гр. plankton – дайди) – сув оқими ёрдамида пассив ҳаракатланувчилар. Улар ўсимлик (фитопланктон – сув ўтлари) ёки ҳайвон (зоопланктон – қисқичбақалар, медузалар ва бошқ.) организмлари бўлиши мумкин; нектон (гр. nektos – сузувчи) актив сузувчилар (балиқлар, кицимонлар ва бошқ.); бентос (гр. benthos – чуқурлик) сув тубида яшовчи организмлар. Улар ҳам ўсимлик (фитобентос – сув туби грунтига ёпишиб ўсувчи сув ўтлари ва юқори ўсимликлар) ва ҳайвон (зообентос – баъзи қисқичбақасмонлар, моллюскалар, денгиз юлдузлари ва бошқ.) организмлари бўлиши мумкин. Зообентослар ўзларининг яшаш жойига кўра эпифауна (гр. epi – сиртида) яъни сув ости грунти сиртида яшовчилар ҳамда инфауна (инглиз. in – ичида) яъни сув ости грунти мағзида яшовчилар каби экотизимларни ҳосил қилади.
Сувлик экотизимлари сувлик майдонлар хусусиятига кўра Дунё океани экотизимлари, оқар сувлар экотизимлари ҳамда оқмас сувлар экотизимларига бўлинади. Дунё океани экотизимлари ўз навбатида қирғоқ олди зонаси, эстуарийлар (дарёларнинг қуйилиш жойлари), маржон қоялари ҳамда очиқ океан экотизимларидан иборат Булар орасида энг юқори биомаҳсулдорлик эстуарийлар ва қирғоқ олди зонасида кузатилади. Бу жойларнинг суви илиқ ва озуқага бой бўлганлиги учун ҳам улар океан (денгиз)лар умумий майдонининг 10% ни ташкил этгани ҳолда улардаги ўсимлик ва ҳайвонларнинг умумий массаси сув экотизимлари умумий биомассасининг 90% ни ташкил қилади. Энг паст биомаҳсулдорлик очиқ океан экотизимларида кузатилади (океан биомаҳсулотларининг атиги 10%), аммо улар майдон жиҳатдан йириклиги учун дунёда яратиладиган биологик маҳсулотларнинг асосий қисми айнан шу экотизимлар ҳиссасига тўғри келади.
Оқар сувлар экотизимларига дарё, каналлар оқимларининг экотизимлари киради. Бу оқимларнинг турли қатламларида ўсимлик ва ҳайвон организмлари учун ҳаёт шароитлари бир-биридан кескин фарқ қилмайди. Сувнинг оқиб аралашиб туришидан унинг сиртида ва тубида ҳарорат ҳамда кислородга тўйинганлик қарийб бир хил сақланади. Оқар сувлар оқмас сувларга нисбатан озуқага камбағал бўлади ва шунинг учун ҳам оқар сувларда яшовчи организмлар одатда эвритроф яъни турли озуқаларни истеъмол қилувчи (ҳаммахўр) бўладилар.
Оқмас сувлар экотизимларига кўллар, ҳовузлар, сув омборлари ва ботқоқликлар киради. Оқмас сув ҳавзаларида баъзан эвтрофикация ҳодисаси кузатилади.

Download 279,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish