3.3. ЎЗБЕКИСТОНДА АТРОФ МУХИТ МУҲОФАЗАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ўзбекистон республикаси майдонининг 64 % (28,7 млн. га) ни қумли чўл эгаллашини ҳисобга олсак, ихота дарахтзорларининг шамол эрозиясидан ва чўлдан эсадиган гармселдан сақлашдаги аҳамияти янада равшан бўлади. Аммо шунга қарамай, ихотазорлар республикамиздаги суғориладиган ерларнинг атиги 1% ни ташкил қилади, холос. Чўлда ерларни ўзлаштириш авж олган йилларда 200 гектар майдонни эгаллаган Ёзёвон ихотазорлари, Бухоро воҳасининг муҳофаза камари ҳисобланган кўп қаторли саксовулзордан иборат Шофиркон «яшил қалқони» ва шунга ўхшаш кўпгина ихотазорлар йўқ қилиб юборилди. Бунга ўхшаш ноўрин ишлар талайгина бўлиб, улар ўтмишдаги совет даврининг аччиқ сабоқларидир.
Кўпчилик мамлакатларда экинларнинг ҳосилдорлик даражаси кимёвий заҳарларнинг қўлланилишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Экинзорларга пестицид ва гербицидларнинг киритилиши уларнинг ҳосилдорлигини кескин оширади. Аммо, бу моддаларнинг меъёрдан ортиқ ишлатилиши экинлар маҳсулотини истеъмол қилувчи ҳайвонлар ва инсон соғлиги учун зарарлидир. Ривожланган мамлакатларда етиштириладиган деҳқончилик маҳсулотларига «экологик тоза» деган махсус белгининг қўйилиши бежиз эмас. АҚШ, Англия ва Францияда экологик тоза маҳсулотлар фермерларнинг кимёвий заҳарлар ишлатилмайдиган алоҳида майдонларида етиштирилган бўлиб, улар ўзининг таъми яхшилиги ва нархи баландлиги, яъни қадрланиши билан бошқаларидан ажралиб туради.
Ўзини-ўзи назорат қилиш учун саволлар:
1. Одам биологияси ва экологиясини ўрганган биринчи тадқиқотчи ким?
2. “Одам танасининг тузилиши ҳақида” асари муаллифи?
3. Ҳайвонларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлмаслиги кимни тажрибалари асосида исботланди?
4. “Мавжудодлар нарвони”ни эволюцион жиҳатдан асослаб берган олимнинг номи?
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
Аҳмедов М., Мансурхўжаева М. Иқлимлаштирилган дарахт ва буталар ширалари аниқлагичи. - Тошкент, 1998. - 59 б.
Аҳмедов М.Ҳ., Орипов Ж., Зокиров И.Фарғона водийсининг муҳофазага олинган ҳайвонлари (услубий кўрсатма). –Фарғона, 2008. – 39 б.
Абдуллажонов А. Автоматизированная информационно - обрабатывающая система мониторинга загрязнения подземных вод стоками промпредприятий// Научный вестник ФерГУ. 1996. №1. С. 105-108.
Азимов И. Оҳангарон ҳавзаси яйлов минтақаси ўсимлик жамоаларининг ҳозирги динамик ҳолати // Биология ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари: Республика илмий-амалий конференцияси матераллари, 2009. – 122-123 б.
Аҳмедов М.Ҳ., Зокиров И. Lachninae ширалари миқдор зичлигининг ўзгариши ва мавсумийлик ўртасидаги боғлиқликнинг регрессион таҳлили// ФарДУ. Илмий хабарлар. №2. 2008. –Б. 33-39.
Do'stlaringiz bilan baham: |