2.3. ОРГАНИЗМЛАР ЎЗГАРУВЧАНЛИГИНИ ЎРГАНИШГА ДОИР ЗАМОНАВИЙ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИ, ЙЎНАЛИШГА ОИД МУАММОЛАР
Ўсимликларнинг уруғлари, замбуруғлар, сув ўтлари, лишайниклар, шунингдек бактерияларнинг споралари ўнлаб, баъзи даврларда юзлаб йиллар давомида ҳаётий белгилари сезилмай тураверади. Шароит мос келиб қолса тириклик белгиси намоён бўлиб қолади. Тинч ҳолатдаги спораларни ўлик деб бўлмайди. Тириклик белгиси ўсиш ва кўпайишдан иборат дейилади. Лекин вулқонлар, музликлар, кристаллар ҳам ўсади. Айрим гибридлар, жумладан хачирлар кўпайишга қодир эмаслар, уларни ўлик деб бўлмайди. Эволюция назарияси бўйича тириклик билан ўлик ўртасида чегара ҳали аниқланмаган. Эволюциянинг маълум поғонасида ўлик материя тирик ҳолатга айланган....
Аниқланишича Мак Клинток тасвирлаган хромосома бўйлаб кўчиб юрувчи ёки «сакровчи» генетик бўлак биргаликда функция бажарувчи кўп генлар бирикмасидан иборат бўлиб маккажўхори сўтасида донларни антоциан (қизил) пигментини синтезини таъминлайди. Ана шу генлар бирикмасидаги генлардан бирортаси нофаол бўлса донда антоциан ранг кузатилмайди.
«Сакровчи» генетик элементлар кейинчалик кўпчилик эукариот ва прокариот организмларда ҳам аниқланди. Ҳанузгача мазкур генетик элементлар организм учун фойдали функцияга эгами деган масала ҳал этилмаган. Баъзи олимлар «сакровчи» генетик элементлар «худбин ДНК» бўлиб, фақат ўз-ўзини кўпайтириш функциясини бажаради, организм учун ҳеч қандай фойда келтирмайди деган фикрни қувватлайдилар. Бунга қарама-қарши ўлароқ «сакровчи» генетик элементлар хромосомада ҳар хил мутацияларни ҳосил этиш қобилиятига эга бўлиб, хромосомаларнинг ички тузилишини ўзгаришига олиб келишади деган мулоҳазалар бор.
Геном мутацияси генотипнинг барча системасини қамраб олади. У полиплоидия гетероплодияга ажралади. Полиплоидия деганда хромосома тўпламини карра ортиши, гетероплодия атамаси остида эса хромосома сонини ортиши ёки камайиши тушунилади. Дастлаб 1889 йилда И.И.Герасимов спирогира сув ўтига юқори ҳарорат билан таъсир этиб ядро моддасини икки ҳисса кўпайишига эришган. Полиплоидия атамасини биринчи бўлиб фанга 1916 йилда Г.Винклер киритган. У юнонча poly-кўп маротаба ва plooseidos-тур деган маънони англатади. Полиплоидия доимо олимлар диққат марказида бўлган. Чунки 1909 йили Р.Гейц Г.де Фризнинг мутацион назарияси учун асос бўлган энотера ўсимлиги мутант бўлиб, табиий тетраплоид (2п=24) эканлигини маълум қилди. Полиплоидияларга қизиқиш ХХ асрнинг 40 йилларида бирмунча ортди. Бунга асосий сабаб америка тадқиқотчиларидан Блексли ва Эйвери ўсимлик уруғларини колхицин алколоиди билан таъсир қилиш натижасида кўплаб полиплоид формаларни олдилар. Аниқланишича колхицин алколоиди ҳужайралар бўлинаётганда бўлиниш урчуғини ҳосил этмайди ва оқибатда митознинг метафазасида хромосомалар икки қутбга тарқалмай она ҳужайра марказида қоладилар.
Полиплоидия табиатда кенг тарқалган ҳодисадир. Эукариот организмлардан замбуруғларда, сувўтларда, гулли ўсимликларда полиплоид формалар кўп учрайди. Инфузорияларнинг макронуклеуси ҳам юқори даражада полиплоид ҳисобланади. Ҳайвонлар орасида полиплоид организмлар ниҳоятда кам тарқалган. Лекин айрим ихтисослашган органлар, чунончи, сут эмизувчи ҳайвонлар жигар, ичак тўқимаси, сўлак бези полиплоид эканлиги аниқланган
Do'stlaringiz bilan baham: |