1-мавзу: Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили


Расмда тасвирланган юрак қисмлари ва уларга мос келадиган рақамларни ёзинг



Download 2,56 Mb.
bet11/46
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#145238
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
1 мавзу назарий.Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили (2)

Расмда тасвирланган юрак қисмлари ва уларга мос келадиган рақамларни ёзинг



Юрак қисмлари

рақам

функцияси

ўнг бўлмача







ўнг қоринча







чап бўлмача







чап қоринча







aoрта







юқори ковак вена







пастки ковак вена







ўпка ратерияси







ўпка венаси







Қуйида берилган органоидларнинг номи ва вазифаси билан жуфтлаб кўрсатинг.





Ҳужайра органоиди тасвири




Ҳужайра органоиди номи






Ҳужайра органоидининг функцияси



I



1

Лизосома

А

Ҳужайранинг бўлинишида иштирок этади

II



2

Гольжи аппарати

В

Лизосома ва мембранани ҳосил қилади

III



3

Мембрана

G

Углевод ва липидлар синтезида иштирок этади

IV



4

Cиллиқ эндоплазматик тўр

D

Moддаларни парчалайди

V



5

Центриола

J

Оқсил синтезлайди

VI



6

Митохондрия

Z

АТФни синтезлайди

VII



7

Донадор эндоплазматик тўр

К

Ярим ўтказ

Жавоби: I -3-К; II –4- G; III-5-А; IV-6-Z; V-2-B; VI-7-J; VII-1-D


Тўқималар хилларини аниқланг. Жадвалдаги ҳар бир расм тагидаги қаторга уларга мос келадиган рақамларни танланг, тўқималарнинг жойлашиши ва функцияларини ёзинг.

  1. силлиқ толали мускул; 2) кўндаланг тарғил мускул; 3) цилиндрсимон эпителий; 4) нейрон; 5) юрак мускули; 6) суяк; 7) яссси эпителий

















2



















Суяк-ларга бири-кади



















Танани ҳаракат га кел-тиради



















Нуқталар ўрнига мос атамаларларни қўйинг.
1) Хромосомалар сонининг гаплоид тўпламга нисбатан карра ортишига … дейилади.
2)Ген, хромосоманинг ўзгариши – бу… . 3) Белгиларнинг хилма-хиллик даражаси ёки ўзгарувчанлик чегаралари … … дейилади.
4) Ташқи муҳит таъсирида юзага чиқадиган, ирсийланмайдиган ўзгарувчанлик - бу … … .
5) Гаметаларда содир бўладиган мутациялар … … дейилади.
6) Жинсий аъзолардан бошқа тана аъзоларида юзага чиқадиган мутациялар ... ... дейилади.
7) Донли ва ем-хашакбоп ўсимлик - буғдой билан жавдар дурагайи ... бир-биридан узоқ турларни дурагайлаш йўли билан олинган.
8) Инсон учун зарур бўлган маҳсулотларни ҳужайралардан ёки улар ёрдамида олиш технологияси ... дейилади.
Атамалар:
1) полиплоидия; 2) мутация; 3) реакция нормаси; 4) модификацион ўзгарувчанлик; 5) генератив мутациялар; 6) соматик мутациялар; 7) третикале; 8) биотехнология.
Генотипик ва фенотипик ўзгарувчанликка келтирилган мисоллар рақамини жадвалнинг ўнг томонига ёзинг.
1) сигирлар сутидаги ёғ миқдори озуқа миқдорига боғлиқ ҳолда ўзгариши;
2) нилуфар гулининг сув остидаги ва сув устидаги баргларининг турлича бўлиши;
3) Ҳимолай қуёнларида ҳарорат таъсирида жун рангининг ўзгариши;
4) сув ёнғоғининг сув остидаги патсимон қирқилган барглари;
5) одамда бармоқлар сониннинг бештадан ортиқ бўлиши
6) терида пигментнинг бўлмаслиги;
7) қоннинг ивимаслиги (гемофилия);
8) фенилкетонурия.
Жавоби:

Ўзгарувчанлик хиллари

жавоб рақамлар

фенотипик

1; 2; 3; 4.

генотипик

5; 6; 7; 8.


Расмда кўрсатилган илдиз тизимлари ва илдиз хилларини аниқланг.


а) попук илдиз б) қўшимча илдиз; в) ўқ илдиз;
г) асосий илдиз; д) ён илдиз е) ҳаво илдиз
Жавоби: ...
3-амалий машғулот
Биология фанини ўқитишда фаол ва интерфаол методларни қўллаш (4 соат)
Ишдан мақсад: Тингловчиларнинг биология фанини ўқитишнинг фаол ва интерфаол методларидан самарали фойдаланиш, муаммоли-изланиш методлари, мантиқий методлар, мустақил ишлаш методлари, назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методларини қўллаш кўникмаларини ривожлантириш.
Бажарилиши лозим:
1. Тингловчиларнинг назарий машғулот материалларига асосланиб, биология фанини ўқитиш методларини таснифлаши ва кластерда ифодалаши.
2. Муаммоли-изланиш, мантиқий, мустақил ишлаш, назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методларига оид ўқув топшириқларини тузиш.
3. Интерфаол методларга оид ўқув топшириқларини тузиш.
4. Бажарилган ишлар юзасидан тақдимот тайёрлаш ва тақдим этиш. “Умумий тушунчаларни аниқлаш”
Умумлаштирувчи сўз билан мантиқий боғлиқ бўлган сўзларни аниқланг ва тагига чизинг.
1. Қирқбўғим (уруғ, илдизпоя, кўп йиллик ўт, бута, спора, архегоний, уруғкуртак, эндосперм, антеридий, зигота, спора берувчи бошоқ, сорус).
2. Мицелий (бактерия, замбуруғ, гифа, гоммоз, вертицилл, пеницилл, қўзиқорин, кокк, ачитқи, меватана, вилт, лишайник).
3. Тубан ўсимлик (сувўти, таллом, ризоид, илдиз, хлорелла, фунария, хроматофор, микоз, поя, зооспора).
4. Ачиш (сут кислота, шакар, қатиқ, сирка кислота, азот бирикмалари, силос, кокк).
5. Зуҳрасоч (антеридий, қирққулоқ, қирқбўғим, гаметофит, уруғкуртак, сорус, қуббамева).
Тегишли бўлмаган тушунчани рўйхатдан ўчир”
Берилган сўз ва атамалар орасидан бошқаларига тегишли бўлмаган ортиқча сўзни топинг ва тагига чизинг.
1. Ламинария, илдиз, таллом, хроматофор, ризоид, тубан ўсимлик.
2. Қирққулоқ, илдизпоя, илдизмева, спора, сорус, архегоний.
3. Уруғчи, чангчи, гултож, гулкоса, эндосперм, уруғкуртак.
4. Сабзи, турп, редиска, картошка, лавлаги, шолғом.
5. Кунгабоқар, ғўза, ўрик, бодом, ёнғоқ, маккажўхори.
Хатони тузат”
Ўқувчиларга варақда дарсликдаги матнлардан бир парча берилади. Матнда бир нечта хатоликлар бор. Ўқувчи шу хатоларни тузатиши лозим. Бундай машқлар ўқувчиларни дарсликда берилган мавзуларни диққат билан ўқишга, тушунишга ўргатади. Масалан:
“Ҳаётнинг организм даражаси Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг бирламчи асоси сифатида ўрганилиши, шунингдек, тирикликнинг кейинги даражалари бўлган молекула, ҳужайра, орган, тўқима, популяция ва тур, биогеоценоз, биосфера билан ўзаро алоқадорлик ва узвий ликни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳаётни организм даражасида ўрганишнинг моҳияти тирик организм ҳужайраларида учрайдиган ноорганик моддалар молекулалари,яъни: углеводлар, оқсиллар, нуклеин кислоталар, липидларнинг тузилиши ва уларнинг биологик аҳамиятини аниқлаш саналади.”
Сарлавҳа”
Ўқувчиларга варақда дарсликдаги бирорта матндан бир парча берилади. Матнни ўқувчилар диққат билан ўқиб чиқиб, ундаги бош ғояни ажратиб кўрсатади, матнга сарлавҳа қўйишади. Масалан:
“Организм доимо ўзгариб турадиган муҳит шароитларида яшайди. Ташқи муҳит омиллари таъсирининг ўзгаришига қарамай, тирик организмлар ўзининг морфологик, анатомик, физиологик хусусиятларини, кимёвий таркибини ва ички муҳитини нисбатан доимий сақлай олиш хусусиятига эга. Буни таъминлашда организм иммунитетини юзага чиқарувчи тизимлар, регенерaция муҳим аҳамиятга эга. Регенерaция деб, организмларнинг ҳаёт фаолияти давомида ёки бирон таъсир натижасида яшаш муддати тугаган ёки шикастланган ҳужайралар, тўқималар ёки аъзоларнинг қайта тикланишига айтилади.”
Учталик рақам тузинг”
Ўқувчилар ҳар бир устундан бир-бирига боғлиқ тушунчаларни аниқлашади

1. амёба





3. полип





7. споралилар



2. аурелия





4. чивин





8. циста





3. безгак паразити





5. қисқарувчи вакуол





9. “куртакчалар”





Жавоби:168; 249; 357.


Ҳа” ёки “йўқ”
Ҳашаротлар синфи
1) танаси бош, кўкрак, қорин бўлимларига бўлинган.
2) нафас олиш аъзолари трахея ва ўпка халтачалари.
3) бешиктебратар, чигиртканинг оғиз аппарати кемирувчи типда тузилган.
4) ҳашаротларнинг қон айланиш системаси –очиқ, қони кислород ташийди.
5) айириш аъзоси дарё қисқичбақасинига ўхшаш тузилган .
6) кўзлари дарё қисқичбақасинига ўхшаш тузилган.
7) танасининг кўкрак бўлими учта бўғимдан иборат .
8) яшил бронза қўнғизининг биринчи кўкрак бўғимида бир жуфт пардасимон қанотлари жойлашган.
9) яшил бронза қўнғизининг устки қаттиқ қанотлари учишда иштирок этади
10) яшил бронза қўнғизи – айрим жинсли.

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

ҳа

йўқ

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа



Rasmga izoh yozing.

1_________________________________________________________________
2_________________________________________________________________
3_________________________________________________________________ 4_______________________________________________________________
5_________________________________________________________________
6_________________________________________________________________
7_________________________________________________________________
8_________________________________________________________________
9_________________________________________________________________
10________________________________________________________________


Изоҳлашга доир топшириқлар
Нуқталар ўрнига тегишли атамаларни ёзинг ва расмларни изоҳланг.







Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish