1-мавзу: Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили



Download 2,56 Mb.
bet8/46
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#145238
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46
Bog'liq
1 мавзу назарий.Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили (2)

Органлар системаси

Оқ планария

Ёмғир чувалчанги

Чучук сув шиллиғи

Дарё қисқичбақаси

Тана бўшлиғи













Овқат ҳазм қилиш













Қон айланиш













Нафас олиш













Айириш













Нерв системаси













Сезги органлари













Кўпайиш













Ўқувчилар дарсликда берилган ўқув ахборотини таҳлил қилади, органлар системаси ҳақидаги фактларни танлайди, уларни аввалги объектлар билан таққослаб, хулоса чиқаради. Демак, дарё қичқичбақасининг ички тузилишини таҳлил қилиб, аввал ўрганилган оқ планария, ёмғир чувалчанги, чучук сув шиллиғи билан таққослаб ўрганади. Ўқув материалининг бу тарзда ўрганилиши ўқувчиларда таҳлилий фикр юритиш кўникмаларининг таркиб топишига замин тайёрлайди.


Боғланишли (ассоциатив) фикр юритиш - аввал ўрганилган билимлар, фактлар орасидаги боғланишларни аниқлаш, таниш объект ва ҳодисаларнинг янги хусусиятлари ва сифатларини топиш. Боғланишли фикр юритиш ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини кутилмаган, ноодатий вазиятларда қўллаб, янги билим ва кўнималарни ўзлаштиришларига замин тайёрлайди.
Ўқитувчи «Органик олам эволюциясининг йўналишлари» мавзусини ўқитишда ўқувчиларнинг ботаника ва зоология ўқув фанларидан ўзлаштирган билимларини фаоллаштириш мақсадида уларга ўқув топшириқлари билан бирга қуйидаги жадвални тўлдиришларини тавсия этади.
1-топшириқ. Қирққулоқлар, очиқ уруғлилар ва ёпиқ уруғлиларнинг тузилишини таққосланг. Уларнинг тузилишидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқланг



Таққосланадиган жиҳатлар

Қирққулоқлар

Очиқ уруғлилар

Ёпиқ уруғлилар

Ҳаётий шакли










Илдизи










Пояси










Барги










Кўпайиш органлари










Кўпайиш жараёнининг ташқи муҳит омилларига боғлиқлиги










2. Ёпиқ уруғлиларнинг ўсимликлар оламида ҳукмронлиги сабабини аниқланг.


2-топшириқ. Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар ва қушларнинг тузилишини таққосланг. Улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқланг.

Таққосланадиган жиҳатлар

Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар

Судралиб юрувчилар

Қушлар

Тана қоплами










Ҳазм қилиши










Қон айланиши










Юраги










Нафас олиши










Айириши










Нерв системаси










Сезги органлари










Кўпайиши










2. Қушларнинг ҳайвонот оламида ҳукмронлиги сабабини аниқланг.


Ўқувчилар топшириқларни бажариб бўлганларидан сўнг, ўқитувчи биологик прогресс, ароморфоз, идиоадаптaция, умумий дегенерaция ҳақида маълумот беради ва ўқувчилардан мисол келтиришларини сўрайди. Ўқувчилар ўзлари тўлдирган жадвалдан фойдаланиб, ёпиқ уруғлилар ва қушлардаги ароморфозларни аниқлашади. Шу тарзда ўқувчиларда боғланишли фикр юритиш кўникмалари шакллантирилади ва ривожлантирилади.
Мустақил фикр юритиш (муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, фаразларни илгари суриш, аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятларда қўллаб, янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, ўз фикрини далиллаш). Мустақил фикр юритиш шахс ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли биологияни ўқитишнинг барча шаклларида, ўқувчиларда мустақил фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришга аҳамият бериш зарур.
Мустақил фикр юритиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш;
фаразларни илгари суриш;
аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятларда қўллаб, янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш;
ўз фикрини далиллаш;
жавобнинг тўғрилигини текшириб кўриш.
Ўқувчиларда мустақил фикр юритишни ривожлантириш учун ўқитувчи ҳар бир мавзуни ўрганишда муаммоли вазиятларни вужудга келтириши ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини муаммоли вазиятларни ҳал қилишга йўллаши лозим. Масалан, «Лоладошлар оиласи» мавзусини ўрганишда муаммоли вазият вужудга келтирилиб, ўқувчиларнинг икки уруғпаллалилар синфи оилаларини ўрганишда ўзлаштирган билимларини янги кутилмаган вазиятларда қўллашга имкон яратиши лозим. Жумладан, ўқувчиларга қуйидаги ўқув топшириқларини бажариш тавсия этилади.
Топшириқнинг дидактик мақсади:
Бир уруғ паллали ўсимликлар, лоладошлар оиласининг ўзига хос хусусиятлари, оиланинг ёввойи ва маданий вакилларининг аҳамиятини ўрганиш.





Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган материаллар юзасидан ўқув топшириқлари

Топшириқни бажариш бўйича кўрсатмалар


1

Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб, қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топшириқларни бажаринг.

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг.

  1. 1

2

Бир уруғ паллали ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқланг.




  1. 2

3

Лоладошлар оиласининг ўзига хос хусусиятларини аниқланг.




  1. 3

4

Лоладошлар оиласи вакилларининг гул тузилиши ва




  1. 4

5

Бир уруғ паллали ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқланг.




  1. 5

6

Лоланинг тузилишини наъматакнинг тузилиши билан таққосланг ва қуйидаги жадвални тўлдиринг.

Ўқувчилар билан ўткази-ладиган савол-жавобда фаол иштирок этинг




Таққосланадиган жиҳатлар

Лола

Наъматак

Ҳаётий шакли







Илдизи, пояси, барги







Гул формуласи







Гулқўрғони







Чангланиш тури







Меваси







Мантиқий фикр юритиш муаммони ҳал этишнинг ички ва ташқи мантиқини ҳисобга олган ҳолда мантиқан далиллаш, усулларнинг мантиқан кетма-кетлигини аниқлашдир. Мантиқий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:


I. Муаммоли вазиятни англаш, уни ҳал этиш йўлларини аниқлаш.
II. Муаммони ҳал этишнинг ички ва ташқи мантиқини ҳисобга олган ҳолда мантиқан далиллаш.
III. Муаммони ҳал этиш усулларининг мантиқан кетма-кетлигини аниқлаш.
IV. Ўз жавобларининг тўғрилигини даллиллаш ва жавобнинг тўғрилигини текшириб кўриш.
Тизимли фикр юритиш ўрганилган объектни қисмларга ажратиш, унинг яхлитлигини, ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва тавсифлаш кўникмасидир. Тизимли фикр юритиш ўқувчиларнинг ўрганилаётган объектни қисмларга ажратиш, унинг яхлитлиги, ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва тавсифлаш кўникмаларини ривожлантиришга асосланади. Ўқитувчи ўқувчиларда тизимли фикр юритишни ривожлантириш учун муайян мавзуларда ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиши ва тегишли
ўқув топшириқларини танлаши ёки зарур ҳолларда тузиши лозим. Жумладан, 9-синфда “Эндоплазматик тўр, рибосома, Голжи мажмуаси, лизосома, митохондрия, ҳужайра маркази” мавзусида ўқувчиларга қуйидаги ўқув топшириғини тавсия этиши мақсадга мувофиқ.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish