Назорат саволлари:
1. Биологик таълим мазмуни деганда нимани тушунасиз?
2. Биологик таълимнинг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
3. Биология таълими таркибий қисмларига нималар киради?
4. Ўқувчиларда биологик тушунчаларни шакллантириш қандай амалга оширилади?
5. Ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикрлашни ривожлантириш йўлларини ўрганинг.
2-амалий машғулот
Биология таълими мазмунининг таркибий қисмлари (2 соат )
Ишдан мақсад: Биология дарслигидан ўрин олган мавзулар мазмунидаги умумий, хусусий биологик тушунчаларни аниқлаш. Ўқувчиларда биологик тушунчалар, кўникма ва малакалар ҳамда уларнинг мустақил ва ижодий фикрлашини ривожлантириш йўлларини таҳлил қилиш (5-11-синфлар кесимида).
Бажарилиши лозим:
1. Тингловчилар мактаб биология дарслигидан ўрин олган муайян мавзу мазмунидаги умумий, хусусий биологик тушунчаларни аниқлайдилар (1-жадвалга қаранг).
2. Биологик тушунчаларни ўқувчиларда шакллантириш йўлларини белгилашади (методлар, усуллар) (2-жадвал).
3. Тингловчилар ўзлари танлаган мавзу юзасидан ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикрлаши учун замин яратадиган таҳлилий, танқидий, боғланишли фикрлашини ривожлантирш учун ўқув топшириқларини тузишади.
4. Тингловчилар ўзлари танлаган мавзу юзасидан муаммоли-мунозарали топшириқларни тузадилар (маъруза матнига қаранг).
1-жадвал
тушунчалар
|
номи
|
шакллантириш йўллари
(метод, усул)
|
морфологик
|
|
|
анатомик
|
|
|
физиологик
|
|
|
гигиеник
|
|
|
систематик
|
|
|
экологик
|
|
|
филогенетик
|
|
|
2-жадвал
“Икки қисмли кундалик” методи
Бу метод ўрганилган мавзу бўйича ўқувчиларнинг тушунчаларини шахсий тажриба билан боғлашга имкон беради. Мақсад: ўқувчиларнинг ўрганилаётган мавзуга қизиқишини уйғотиш, оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш, тушунчаларни ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш.
Ўтказиш босқичлари:
1-босқич. Ўқувчиларга мавзу юзасидан матн ўқиш учун таклиф этилади.
2-босқич. Ўқувчиларнинг барчаси матн билан танишганига ишонч хосил қилингач, улардан дафтарга вертикал чизиқ чизиш сўралади. Иккита устун ҳосил бўлади.
3-босқич. Ўқувчиларга дафтарнинг чап устунига мантдаги тушунчалар ва уларнинг таърифини ёзишлари айтилади.
4-босқич. Ўқувчи ўнг томондаги устунга муайян тушунчага ўзининг изоҳини ёзади, яъни ўқилган матндаги тушунчани ўз фикри билан чоғиштириб, умумлаштириб беради.
5-босқич. Топшириқ бажарилгач, ўқувчилар (ўз хоҳишига кўра) биттадан тушунчани ва уларга ёзилган изоҳни ўқишлари таклиф этилади. Тушунчалар ва уларнинг изоҳи ўқилаётганда савол бериш ёки мазкур тушунча юзасидан ўз изоҳини беришга рухсат этилади, бироқ фикрлар такрорланмаслиги сўралади.
Бунда ўқувчилар индивидуал (фаол метод) ёки гуруҳларда (интерфаол метод) ишлашлари мумкин.
“ФСМУ” методи
Методнинг мақсади: мазкур метод ўқувчиларнинг умумий фикрлардан хусусий хулосалар чиқариш, таққослаш, қиёслаш орқали ахборотни ўзлаштириш, хулосалаш, шунингдек, мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Методни амалга ошириш тартиби: ўқувчиларга ўрганилаётган мавзу юзасидан фикр (ғоя, хулоса) айтилади ёки мавзу юзасидан ўз фикр (ғоя, хулоса)сини айтиш таклиф этилади; ўқувчилар қуйидаги жадвални тўлдиришади (бунда “Ф – фикр” (ғоя, хулоса)ни баён этинг; “С – сабаб” шу фикр (ғоя, хулоса)га келганингиз сабабини кўрсатинг; “М – мисол” кўрсатган сабабингизни исботлаб, мисол келтиринг; “У – умумлаштириш” фикрингизни умумлаштиринг. Ўқувчи топшириқни индивидуал бажарса, фаол метод, гуруҳда бажарса, интерфаол метод бўлади):
Масалан:
Ф
|
Пластик алмашинув организм ўсиб-ривожланишининг муҳим шартидир.
|
С
|
Пластик алмашинув жараёнлари натижасида органик бирикмалар молекулалари (оқсиллар, нуклеин кислоталар, липидлар, углеводлар) синтезланади.
|
М
|
Пластик алмашинув жараёнлари натижасида ҳужайранинг барча эскирган қисмлари структурасини янгилаш учун биомолекулалар, ҳужайрада кечадиган биокимёвий жараёнларни тезлаштирувчи ферментлар (оқсиллар), моносахаридлардан полисахаридлар, ёғ кислоталари ва глицериндан ёғ молекулалари синтезланади.
|
У
|
Пластик алмашинув туфайли ҳужайранинг эскирган қисмлари янгиланади, органик молекулалар синтезланиб, ҳужайранинг ўсиш ва ривожланишини таъминлайди.
|
“Инсерт”
“Инсерт” методи ўқув материалидаги асосий ғоя ва фактик материалларни англашига замин яратиш мақсадида қўлланилади. Бунда ўқувчилар ўрганилаётган янги мавзунинг ҳар бир абзацини ўрганиб чиқиб, қуйида келтирилган жадвални муайян символлар ёрдамида махсус белгилар ёрдамида тўлдиришлари тавсия этилади.Ўқувчиларга ўрганиладиган ўқув материаллари ва махсус жадвал тарқатилади. Агар абзацда берилган маълумот шу кунгача ўзлаштирган билимларига мос келса, “v” (биламан), агар маълумотлар тушунарли ва янги бўлса, у ҳолда “+” (маъқуллайман), агар маълумотлар ўқувчилар ўзлаштирган билимларига мос келмаса, у ҳолда 163
“-” (ўрганиш лозим), ўқувчилар ўқув материалларини ўзлаштиришда қийинчилик ҳис этишса, у ҳолда “?” (тушунмадим) белгисини қўядилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |