1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet33/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

10-мавзу. Энг янги даврда халқаро муносабатлар ва дипломатия.


Режа: 1. Биринчи жаҳон уруши якунлари ва Версаль шартномаси.
2. Вашинтон конференцияси.
3. “Тўққиз давлат шартномаси”нинг вужудга келиши ва Хитой.
Таянч иборалар: Версаль шартномаси, “ошкора дипломатия”, миллатлар лигаси, Вашинтон конференцияси, Дайрен конференцияси, туртлар битими, бешлар битими, тўққизлар битими, “очиқ эшиклар” сиёсати.
Биринчи жаҳон уруши якунлари ва Версаль шартномаси. Биринчи жаҳон урушидан сўнг дунёда юзага келган кучлар нисбати урушнинг охирида шаклланган халқаро муносабатлар тизимининг зиддиятларини акс эттирарди.
Буюк давлатлар қаторида жиддий силжишлар рўй берди. Бир томондан, жаҳон даражасидаги буюк давлат - Германиянинг тор - мор этилиши бўлса, иккинчи томондан, дунёда етакчилик қилишга фаол даъвогар сифатида АҚШ нинг халқаро майдонга чиқиши шундай силжишларнинг энг сезиларлиси эди.
Буюк Британия, Франция ва Япония билан бўлган рақобатда ғолиб чиқиш учун АҚШ умумжаҳон кредитори мавқеидан фойдаланишга интилди.
Буюк Британия урушдан сўнг буюк давлат мақомини сақлаб қолди. гарчанд АҚШ томонидан иккинчи ўринга суриб чиқарилаётган бўлса ҳам. Германия энди унинг денгиздаги ва жаҳон бозорларидаги рақиби эмасди. Яқин Шарқда Англия Усмонийлар империяси "меросининг" талайгина қисмини назорат қиларди.
Франциянинг мавқеи ҳам етарлича кучли эди. Бош вазир Клемансо деярли икки миллионлик армияга таянарди. Ушбу армияни маршал Фош демобилизация қилишга шошилмасди. Франция хавфсизлигини таъминлаш заруриятини пеш қилиб, Клемансо дипломатияси Германияни реванш олиш имкониятидан маҳрум қилишни ва Европада Франциянинг устиворлигини ўраатишни кўзлаганди. Италия, Япония ва бошқа мамлакатлар ҳам ўз манфаатларига эга эди. Гарчанд дастлабкилари "буюк давлатлар" қаторига кирган бўлса ҳам, уларнинг таъсири катта эмасди ва фақатгина локал масалаларни ҳал этишда сезиларди.
Урушдан кейинги халқаро муносабатларнинг тизими асосан Париж тинчлик конференцияси ( 18 январ 1919 й. - 28 июн 1919 й.) ва Вашингтон конференцияси ( 12 ноябр 1921 й. - 6 феврал 1922 й.) қарорларига суянарди.
Париж конференциясининг ишида 27 мамлакат вакиллари иштрок этди. Конференция "ошкора дипломатия" мисоли деб эълон килинарди. Парижга мингдан ортиқ делегатлар этиб келди. Факат Германия ва Совет Россияси вакиллари йўқ эди.
Конференция ни тайёрлаш ва унинг бошланиши даврида АҚШ президенти В. Вилссонинг "14 банди" ҳақида кўп гапириларди. "Яширин дипломатиядан" воз кечиш ва "адолатли тинчлик" ни ўматиш тўғрисидаги баёнатларга қарамай конференция нинг асосий қарорлари буюк давлатларнинг, биринчи галда Буюк Британия, АҚШ ва Франциянинг, ошкор этилмаган муросага келишлари натижаси сифатида намоён булди.
Халқаро ташкилот ҳақидаги масала муҳокама биринчилар қаторида қилинди. Миллатлар Лигасини барпо этиш тўғрисидаги резолюсия қабул қилинди. Шундай ташкилотнинг зарурлиги тўғрисидаги масала Биринчи жаҳон урушидан олдин ҳам қўйилганди. Уруш даврида эса унинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан турли гуруҳлар ва ҳатто Англия, АҚШ ва Францияда ҳукумат даражасидаги комиссиялар шуғулланарди. Миллатлар Лигасини барпо этиш лойиҳасини АҚШ президенти Вудро Вилсон ҳам ўзи билан бирга Парижга олиб келди.
Париж конференцияси Миллатлар Лигасининг Низомини тайёрлаш мақсадида Вилсон бошчилигида махсус комиссияни ташкил этди. Ушбу ҳужжат негизида инглизлар ва америкаликларнинг қўшма лойиҳаси ётарди.
13 февралга келиб Миллатлар Лигасининг Низоми тайёр бўлди ва ертаси куни Вильсон томонидан конференция га тақдим этилди. Низом 26 банддан иборат бўлиб, унда Лига аъзоларининг вазифалари ва мажбуриятлари, ташкилотнинг ишлаш тамойиллари, тузилиши белгилаб берилди. Лиганинг бош ташкилотлари умумий йиғин - Ассамблея ва Кенгаш эди. Қарорлар бир овоздан қабул қилинарди.
Лига аъзолари халқаро муносабатларни тўла ошкораиикда тутиб туриш, халқаро ҳуқуқ мезонларига амал қилиш, ташкилотга кирган барча аъзоларнинг ҳудудий яхлитлигини ва мавжуд сиёсий мустақиллигини ҳурмат қилиш ва сақлаш мажбуриятларини олишди.
Мустамлакачиликни сақлаб қолиш кўзда тутилганди. Уни ниқоблаш мақсадида мандат тизими барпо этилди.
Урушдан кейинги вазиятни тартибга солишга оид кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Лекин барибир асосий масала - Германиянинг тақдири масаласи эди. Ушбу мамлакат вакиллари Парижга фақатгина тинчлик шартномасини имзолаш учун чақиртирилди.
1919 йилнинг 28 июнида Версал саройида Германия вакиллари урушдан кейинги тинчлик тартибларини ўрнатишга доир асосий ҳужжатни - тинчлик шартномасини имзолашди. Кейинчалик Германиянинг иттифоқчилари - Болгария, Туркия ва Австро-Венгрия тарқаб кетганлиги сабабли, Австрия ва Венгрия билан алоҳида - алоҳида тинчлик шартномалари имзоланди. Ҳар бир шартнома Миллатлар Лигасининг Низоми билан бошианарди. Германия мустамлакаиарини бўлиб олиш (васийлик номи билан маълум боиган) "ўзларини ўзи бошқаришга қодир эмас" халқларга ёрдам беришга қаратилган "сивилизатсиянинг муқаддас миссияси" сифатида эълон қилинарди.
Умуман олганда, Версал шартномасига кўра, Германия ўз ҳудудининг катта қисмини йўқотди. Германия Полша, Чехославакия, Люксембургнинг мустақиллигини тан олди; Австриянинг мустақиилигини "қатъий ҳурмат" қилиш мажбуриятини ҳам олди. Рейн дарёсининг чап соҳили бўйлаб, 50 км ичкарисидаги Германиянинг ҳудуди ҳарбийсизлаштирилди.
Германия мустамлакалари Франция, Япония, Белгия, Португалия, Буюк Британия ва унинг доминионлари ўртасида бўлиб (мандатлар шаклида) олинди.
Версал шартномасида Германиянинг қуролсизлаштирилиши кўзда тутилганди. Бундан ташқари, Германия жаҳон урушининг бошланиши ва у етказган зиён учун айбдор деб эълон қилинди. Шу тариқа иттифоқчилар кўрган "барча талафот ва зарарлар" ни қоплаш йўлида Германияда репарацион тўловларни олиш учун ҳуқуқий асос яратилди. Германиянинг шартномани тўла бажаришини таъминловчи кафолат сифатида иттифоқчи қўшинлари томонидан 5 йилдан 15 йилгача бўлган муддат давомида Рейн дарёсидан ғарбда жойлашган ҳудудларни оккупация қилиниши назарда тутилганди.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish