1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet34/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Вашинтон конференцияси. Британ империясидаги келишмовчиликлардан Америка ҳукумати фойдаланди. 1921-йил 10-июлда АҚШ давлат котиби Юз бўлажак конференция ни эълон қилди. Конференция га АҚШ, Англия, Япония, Франция , Италия, Белгия, Голландия, Португалия ва Хитой давлатлари таклиф этилиши режалаштирилган эди. Германия таклиф этилмаган эди. Совет давлати ҳам Вашингтон конференция сига таклиф этилмади. Совет давлати ҳукумати расмий эътироз билдирди. 1921-йил 19-июлдаги Ташқи Ишлар Халқ Комиссарлигининг нотасида Совет ҳукумати уни конференциядан четлашишларига қарши эканлигини билдирди.
Шунингдек, Ташқи Ишлар Халқ Комиссарлиги конференцияга Япония ва РСФСР ўртасида 1920-йилда пайдо бўлган Узоқ Шарқ Республикаси ҳам қатнашмаслигига қарши эди.
1921-йил 11-августда барча давлатларга расмий таклифномалар жўнатилди. Америка матбуоти барча саволлар билан бир қаторда Японияни Сибирга интервенсияси кўриб чиқилиши айтиб ўтилди.
Дайрен конференцияси. Америка Япониянинг Шарқий Сибирдаги ҳаракатини шубҳа билан кузатарди. 1920-йилнинг апрел ойи бошларида у ерда барча чет эл қуролли кучларини эвакуватсия қилиш режалаштирилганди. Бироқ Япония бошқача қарор қилди. Америка десантлари Владивостокдан чиқиб кетиши билан, 5-апрел куни кечаси Япония қўққисдан Римориядаги рус горнизонларига ҳужум қилиб, у ерларни босиб олди. 1921-йилнинг июл бошларида УШРга Эббот бошчилигидаги Америка миссияси йўл олди. Тез орада Читада ҳам норасмий Америка дипломатик вакили пайдо бўлди.
Япония Шарқий Сибирдаги хатти-ҳаракатлари учун Вашингтон конференциясида очиқ айбланишдан қўрқиб, рақибларидан ўтиб кетишга қарор қилди. Смитни Читага келганлигидан ҳавотирга тушиб, Япония кечаси УШР вакилига иккала давлатлар ўртасида яхши алоқалар ўрнатишни таклиф этди. Шу билан бу келишув сир бўлиб қолиши шартини қўйди.
1921-йил 26-августда Дайренда музокаралар бошланди. Э.Н.Петров бошчилигидаги УШР делегацияси Япониядан дарҳол япон аскарларини эвокуация қилишни талаб қилди. Узоқ музокаралар бошланди.
1921-йилнинг октабр ойида япон делегацияси УШР вакилларига ултиматум кўринишидаги талабни қўйишди. У 17 пункт ва яширин 3 пунктдан иборат эди. Уни қабул қилиш УШР Япон давлатидан иқтисодий ва сиёсий қарамликкка тушиб қолиш дегани эди. 15-пунктда Японияга Шимолий Саҳалинни 15 йилга арендага бериб туриш талаб этилганди.
Яширин пунктларда Япон ҳукумати Узоқ Шарқдан ўзининг қуролли кучларини ўзи хоҳлаган пайтда олиши кўрсатилганди. УШР делегатлари бундай талабларни қабул қилишдан бош тортди. Бироқ, Япония Вашингтон конференция сида УШР билан уларнинг ўзларининг айби билан алоқаларни яхшилай олмаётганлигини баҳона қилишини хоҳламасдан, УШР музокараларни давом эттирди. Вашингтон конференция си очилганда Дайрен конференция си давом этаётган эди.
Вашингтон конференциясидаги келишмовчиликлар. 1921-йил 12-ноябрда денгиз қуролли кучлари масаласида Вашингтон конференция си очилди. Вашингтон йиғилишлари очиқ ва оммавий деб эълон қилинди. Делегатларни ҳар бир чиқиши шу заҳоти газетада чоп этиларди. АҚШ ни делегати сифатида Юз иштирок этди. АҚШ конференцияда Юз давлат секретарлиги томонидан делегация этиб намойиш қилинган. ҳамда конференция раиси этиб танланган.
Инглиз делегацияси Балфур томонидан бошқарилган. Доминионлар ва Ҳиндистон мустақил вакилликка эга бўлишган, шунинг учун ҳам конференцияда 14 давлат мавжуд бўлган.
Франция делегациясини премер-министр Бриан бошқарган. Анжуманнинг биринчи мажлисидаёқ можаро юз берди. Брианнинг жойи стол марказидан бўлмади, марказий жойлар америкаликлар ва инглизлар томонидан банд этилганди. Шунинг учун столнинг четроғида ўтиришига тўғри келди. Мажлиснинг охирида инглиз элчисини узоқроққа ўтказиб ўрнига Брианни ўтказишди. Француз делегатлари ҳайратда қолишди, улар ушбу можарода Франция обрўсини пасайишини ҳаққоний кўришди. Юз биринчи аратор бўлиб чиқди. У анжуманда Америка вакиллиги номидан юқори қудратли ҳарбий кемалар қурилишини тўхтатиш, тизимдан эски кемаларни маълум миқдорини чиқариб ташлаш ва уларнинг чизиқли кемаларига маълум бир тоннаж ташкил қилиш таклифини киритди.
Юз келишув имзолангандан сўнг, 10 йил давомида чизиқли кемалар қурмасликни, қурилса ҳам бузилганлар ўрнигагина қурилишини, Англиянинг йирик флоти учун 500 минг, Америка учун 500 минг, Япония учун 300 минг умумий тоннаж белгилаш таклифини киритди. Ҳар бир янги линкор ( кема ) 35 минг тоннаждан ошмаслиги керак. Енгил кемалар тоннажи Англия ва Америка учун 450 мингдан, Япония учун 270 минг белгиланди. Ва ниҳоят сув ости кемалари учун тоннаж Америка ва Англия учун 90 мингдан, Япония учун 40 минг деб аниқланди. Америкаликларнинг таклифини асосий мақсади равшан эди. Америка Англиянинг ҳарбий денгиз қудратидан ўзиб кетиш мақсадида бошқа денгиз давлатларини флотини тоннажини кўтаришга киришди.
Юзнинг талабига кўра, Англия 3 ой давомида келишувга биноан чизиқли кема қурилишини тўхтатиши, тизимда 19 тани чиқариб, 22 тасини олиб қолиши керак эди. Америка қурилишни тўхтатиб, тизимдан 30 та кемани чиқариб, 18 тасини қолдириши керак эди, Япония эса 8 та кема қурилишини рад этиб, 7 та янги линкорни 10 та эски кемани йўқ қилиши ва йирик кемалар сонини 10 тага етказиши керак эди.
Юзнинг бу чиқиши сенсация бўлди. Гувоҳларнинг бирини айтишича, Юз Англиянинг “Қирол Георг В”га ўхшаган кемалар қурилишини тўхтатиши керак деган пайтда инглиз адмирали Битти ўзини йўқотиб қўйди.
15-ноябрда навбатдаги мажлисда Балфур Англия Юз талаб ва таклифларига розилигини билдирди. Мажлис якунида Балфур Лойд Жоржнинг Юзга мақтовларини эшиттирди. Инглиз вакиллиги Америка лойиҳасини қўллаб қувватлашга қарор қилганини тушуниш қийин эмас эди. Буюк Британия жаҳон уруши вақтида давлатдан улкан ҳаражат талаб қилиб, улкан ҳарбий флот қурди. Буюк Британияни катта-катта қарздорлигини бажонидил флотдаги шахс ва кемалар таркибини қисқартирди. Бундан ташқари, Англия флотини таркибида мустаҳкам жангари кемалар бўлишига интилди.
Балфурнинг ортида Япон вакили барон Като чиқди. У ҳам, Япония денгиз кучини қисқартиришни, таклифга розилигини билдирди. Франция вакили Бриан ҳам розилигини билдирди, лекин Франция ни кўпроқ қуруқлик армияси чекланиши ҳақидаги масалалар қизиқтиришини қўшиб қўйди. Вашингтон анжуманидаги давлатлар орасида бирдамлик бордек туюларди. Япон делегацияси АҚШ, Англия ва Япония 5:5:3 улуши ўрнига 10:10:70 ни таклиф қилди. Америка таҳдид қила бошлади, агар Япония шунга қаноат қиладиган бўлса, ҳар бир япониялик учун 4 тадан кема қуриши мумкин эди. Ўшанда Япония Америка Тинч океанида ҳарбий денгиз базасини қурмаслиги шарти билан Америка урушига розилигини билдирди. Юз келажакда Гавая ороллари билан муносабатларни мустаҳкамлиги борасида ҳеч қандай ишонч билдирмаслигини айтиб ўтди. Узоқ давом этган келишувлар бошланди.
Мажлис ишларини очиқ ойдинлиги тантанали эълон қилинишини ёпиқ йиғилишда 3 та давлат - АҚШ, Англия, Япония қарор қилди. Ҳаттоки, Франция бехабар эди. Франция фаол иштирокига қарамай 10 та зирх ташувчи қуриш ҳуқуқи билан қолди, уларни ҳар бирига 35 минг тоннаж эди. Италия ҳам ўзига худди шундай тоннаж талаб қилди.
Юз Франция учун 175 минг тоннаж талаб қилди. Бу баҳслардан сўнг Франция анжуманни тўхтатишни сўради. Бундай муҳокамалардан сўнг Юзнинг лойиҳаси қуйидагича тус олди:
АҚШ – 525 минг тоннаж
Англия – 525 минг тоннаж
Япония – 315 минг тоннаж
Франция – 175 минг тоннаж
Италия – 175 минг тоннаж.
Саволни муҳокамаси бу билан тугамади. У комиссияларни йиғилишида ҳам сирли йиғилишларда ҳам давом этди. Англия Юзнинг таклифига кўнганлигига сабаб, Америка Франция билан келишиб олишларидан қўрқди. Лекин Юзнинг таклифини қабул қилгандан сўнг Англиянинг аҳамияти камайди. Буюк Британия АҚШ билан қуролли кучларини тенглигини тан олиши керак эди. Бироқ Франция армияси кучли эди. Шунинг учун Англия ўзининг армиясини фақатгина Франция қуролли кучларини қисқартирсагина, қуролсизлантиришини айтди. Америка Франциянинг армияси қисқаришини хоҳламас эди. Чунки бунда Англиянинг Европада аҳамияти кучаяр эди. Лекин Американинг қуролли кучларини қисқартиришидан мақсад, АҚШ Япония армиясини кучсизланишини хоҳларди.
Бриан шундай дейди: “Франция учун бунданда ортиқ шармандалик бўлмайди. Агарда тинчлик учун курашадиган бирон-бир давлат бўлса ҳам, у ҳам бўлса Франция дейди”. У армияни қисқартиришдан бош тортди. У армия уларга Полша ва Ғарбий Европани болшевиклардан ҳимоя қилиш учун керак деди.
Япон армиясини қисқаришини Като ҳам хоҳламади. Бундай позицияни Белгия ва Италия ҳам эгаллади.
1921-йил 13-декабрда Вашингтон конференциясида биринчи битим имзоланди. Бу 4 давлат келишуви эди. Келишув ўн йилга имзоланди. Келишув Америка дипломатияси ютуғини билдирарди. Битим имзолангандан сўнг, 1911-йилги Япония-Англия битимига якун ясади.
1922-йил 6-февралда қўшимча келишув имзоланди. Битимда шундай дейилган, Карафуто, Фазмозу, Пескадор оролларига Япония мандат олди.
Шундан келиб чиқиб, 4 давлат келишуви СССР ва Хитойни ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
1922-йил 4-февралда Англия, АҚШ, Франция, Япония, Нидерландия ва 6-феврал Португалияга тантанали ҳабар қилди. Бунда шундай дейилган, бу давлатларга 4 давлат томонидан ҳурмат билан қаралиши ва ёрдам берилиши айтилган.
Узоқ Шарқ Республикасининг Вашингтондаги делегацияси. Узоқ Шарқ делегациясининг Вашингтон конференция сига келиши давлатларни кутилмаган вазиятга олиб келди. Делегацияга норасмий равишда НКВД вакили Язиков бошчилик қилди.
Делегация келиши биланоқ меморандум чоп эттирди. Меморандумда делегация Америка билан дипломатик алоқалар ўрнатишни ва япон интервентларини қуролли кучларини эвакуватсия қилиш мақсадида Вашингтон конференция сида иштирок этишни хоҳлаётганини ёзади. АҚШ УШР Японияга қарши қўллашга қарши эмасди. Аммо, шу билан биргаликда АҚШ УШР бошқалар билан тенглаштиргиси келмасди. 22-декабр куни Юз УШР делегациясини қабул қилди. Делегация конференция да иштирок этишни талаб қилди. Юз уларга “Сибир масаласида” ёрдам беришга ваъда берди, бироқ, конференция да иштирок этишига қаршилик қилди. Айниқса делегацияни иштирокига япон ва Французлар қаршилик қилди. Японлар Владивостокда билогвардейслардан гуруҳ тузиб, уларни конференция га УШР делегациясига қарши юборди.
Японияни бу манёврга жавобан УШР делегацияси 1922-йилнинг январ ойида бир қанча ошкор этувчи муҳим ҳужжатларни чоп этди. Бу материаллар ичида Япония ва Франция ўртасида УШРда Японияга буткул қарам давлат тузиш тўғрисидаги келишув бор эди. Яна унда Япониянинг 1921-йил 2-сентабрдаги Франция билан яширин келишувини тасдиқловчи нотаси бор эди. Шунингдек, 1921-йил 12-мартдаги Франция , Япония ва Оқ гвардиячилар ўртасидаги келишув ҳам чоп этилди. Бу келишувда Япония ва Франция ҳукумати Врангелнинг армиясини УШР га ташлаши ва уларга УШР ҳукуматини четлаштиришга ёрдам бериши айтилганди. Япония компенсатсия сифатида Узоқ Шарқда буткул ҳукмронликни қўлга киритиши керак эди.
УШР делегациясини бундай ошкора сенсатсияга олиб келди. АҚШ катта-катта газеталари бу ҳужжатларни қайта-қайта чоп эта бошлади. Америкада бу фактларни текширишни талаб қилишди. Франция ва Япония бу документлар соҳта эканини таъкидлашарди. Бироқ, сенатор Бор бу ҳужжатлар ҳақиқий эканини таъкидлади.
23-январ куни “Сибир муаммоси” конференция нинг Узоқ Шарқ комиссия йиғилишига тақдим этилди. Биринчи бўлиб Япон делегати Сидеҳара чиқиш қилди. Сидеҳара дайрен келишувлари Японияни Узоқ Шарқда ҳеч қандай устунликка ҳаракат қилиши керак эмаслигини таъкидлади. Шу қатори комиссия қўлида Япониянинг УШРга қаратилган 17 талаби бор эди. Сидеҳара ўз чиқишида Япония Россияни чегара даҳлсизлигига ҳурмат билан қарашини айтиб ўтди. У яна Япония Россия ҳудудидан ўз аскарларини олиб чиқишга ваъда берди. Бироқ, япон делегати буни қанча вақт давомида қилишини айтмади.
Шу куниёқ УШР делегати жавоб декларатсиясини чоп эттирди. Делегация Япония 1921-йилни ўзидаёқ шундай ваъда бергани ва уларни биронтасини ҳам бажармаганини айтди.
Кейинги куни 24-январда Узоқ Шарқ комиссиясида Юз чиқиш қилди. АҚШ ўзининг 1921-йил 31-майда ўзининг нотасини эълон қилди. Юз таъкидладики, АҚШ ҳозир ҳам Японияни қўллаб – қувватлашини айтиб ўтди. Француз делегатининг чиқишидан сўнг комиссия протоколга Япония ва АҚШ декларатсиясини киритишни ва уни конференция пленумида овоза қилишга қарор қилди.
“Сибир муаммоси” шу билан тугади. Бироқ, УШР делегацияси ўзининг ҳужжатлари билан империалистик давлатларни режаларини ошкор этди. Бу давлатлар ўртасида келишмовчиликларга олиб келди.
Беш давлат келишуви. Конференция нинг кейинги ишлари фақатгина Англия ва Франция ўртасидаги келишмовчиликларни кучайтирди.
Узоқ музокаралардан сўнг бешта давлат - АҚШ, Англия, Япония, Франция ва Италия денгиз қуролли кучларини қисқартириш тўғрисида келишув имзолади. Келишувга қараганда кўрсатилган давлатлар ўртасида 5:5:3:1,75:1,75 ўлчамида флот белгиланган.
Сўнгги ҳисоб бўйича Англия умумий миқдорда 558950 т га 20 та кемага эга бўлиши керак. АҚШ 525850 га 18 кема, Япония 301320 га 10 кема, Франция 221170 га 10 кема, Италия 182800 га 10 кема.
Вашингтон конференция си крейсер ва ер ости флотига ҳеч қандай чегара қўймаган.
Келишувда айтилишича, ҳар бир давлат уруш пайтида келишувни тўхтатиб туриши мумкин. 1923-йил 17-августдаги АҚШ томонидан тасдиқланган Вашингтон келишуви фақатгина денгиз кучларини тақсимлаш тўғрисида эди.
Келишув давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларга нуқта қўймади. Аксинча у давлатлар ўртасидаги кейинги келишмовчиликларга сабаб бўлди.

Тўққиз давлат шартномаси”нинг вужудга келиши ва Хитой. АҚШ давлати Тинч океан ва Узоқ Шарқда ўз позитсияларини мустаҳкамлашга, Англия ва Япониянинг ҳарбий-денгиз флотидаги вақтинча устунлигини йўқотиш ва зўр бериб қуролланиш учун вақтдан ютиш мақсадида денгиз қуролларини «чеклаш»га, Париж сулҳ конференция сининг Узоқ Шарққа доир қарорларини қайта кўриб чиқишга, Париж конференция сидаги мағлубият учун қасос олишга киришди.


1921 йил мартида ҳокимият тепасига келган президент Гардинг бошчилигидаги республикачилар ҳукумати Париж конференция сининг Узоқ Шарққа доир қарорларини қайта кўриб чиқишни ўзининг асосий вазифаларидан бири қилиб қўйди.
АҚШ Англиянинг денгиздаги ҳукмронлигини йўқотишга, Англия-Япония иттифоқини тугатишга, Япониянинг Хитойда кучайган позитсиясига путур етказишга ҳамда Хитойда «очиқ эшиклар ва тенг имкониятлар» принсипига риоя қилиш баҳонаси билан Хитойнинг АҚШ томонидан асоратга солиниши учун шароит яратишга зўр бериб интилди.
АҚШ ўзининг иқтисодий ва молиявий қувватига таяниб, ўзидан бошқа капиталистик давлатларнинг Узоқ Шарқ раёнидаги зиддиятларидан фойдаланди. АҚШнинг ташаббуси билан янги халқаро конференция - Вашингтон конференция си чақирилди. Бу конференция 1921 йил 12 ноябрдан 1922 йил 6 февралгача давом этди. Конференция да 9 давлат: АҚШ, Англия, Франция , Италия, Белгия, Голландия, Португалия, Япония ва Хитой қатнашди. Бу конференция да АҚШ асосий рол ўйнади.
Конференция нинг асосий хужжатларидан бири-АҚШ, Англия, Франция ва Япониянинг 1921 йил 13 декабрда қабул қилган «Тўрт давлат шартномаси»дир. Бу шартномада мазкур давлатларнинг Тинч океандаги оролларининг дахлсизлиги кўрсатилди. Улар бу оролларга бошқа биронта давлат хавф солган тақдирда ўзаро маслаҳатлашиш тўғрисида келишиб олдилар. Бу шартномада 1902 йилда тузилган Англия-Япония иттифоқи тугатилди, у ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди. Натижада АҚШ Англияни Япониядан ажратиб, катта дипломатик ютуққа эришди.
Конференция нинг асосий ютуқларидан яна бири-АҚШ, Англия, Япония, Франция ва Италиянинг 1922 йил 6 февралда қабул қилган «денгиз қуролларини чеклаш тўғрисида шартнома» деган «Беш давлат шартномаси»дир. Бу шартномага мувофиқ, АҚШ Англия флотининг ўз флоти билан тенг даражада бўлишига, Япония флотининг АҚШникидан ортиқ бўлмаслигига, Англия билан Япониянинг ўзларининг Тинч океандаги оролларида ҳарбий-денгиз базалари қурмаслик мажбуриятини олишига эришди.
Конференция нинг хужжатларидан яна бири 1922 йил 6 февралда қабул қилинган Хитойга нисбатан сиёсат тўғрисидаги «Тўққиз давлат шартномаси»дир. Бу шартномага мувофиқ, мазкур давлатлар Хитойнинг суверенитетини, мустақиллиги ва территориал дахлсизлигини таниш «мажбурияти»ни олдилар. Улар Хитойда «тенг имкониятлар» принсипига риоя қилиб, Хитойда алоҳида имтиёзлар ва ҳуқуқларга эришиш учун уринмаслик ва таъсир доиралари вужудга келтирмаслик «мажбурияти»ни олдилар. Япония Шандундан, Англия Вей Хайвейдан воз кечди. Бу шартнома Хитойда АҚШ ҳукмрон доираларининг «очиқ эшиклар» ва «тенг имкониятлар» деб аталган доктринасини мустаҳкамлади. Америка империалистларининг Хитойга суқилиб киришлари учун қўшимча имкониятлар вужудга келди.
Вашингтон конференция сида қабул қилинган шартномалар «Вашингтон системаси» деб аталди. Вашингтон системаси Версал системасининг давоми бўлди.
Версал-Вашингтон системаси мамлакатлар ўртасида мустаҳкам тинчлик муносабатлари ўрнатмади. Тинч океанда кучлар нисбатини тенглаштириш тартиби мутлақо беқарор эди.
Капиталистик дунёда Совет Россиясига нисбатан икки хил тенденсия вужудга келган эди: биринчи тенденсия Совет Россияси билан иқтисодий алоқа ўрнатиш тенденсияси эди. Бу тенденсиядаги давлатларнинг кўпчилиги Совет режимининг айниб кетишига ва кейин уни тақсимлаб олишга умид боғлар эди. Бу тенденсия вакиллари (Англияда Ллойд-Жорж, Франция да эррио, АҚШда сенаторлар Бора, Уилер ва Гудрич)лар эди. Иккинчи тенденсия қулай имконият топиб, Совет Россиясига қарши яна қуролли интервенсия қилиш тенденсияси эди. Бу тенденсия вақти-вақти билан ошкора кўриниб турди. АҚШ президенти Гардинг, давлат секретари Юз, Англияда Черчилл, Керзон, Франция да Клемансо, Пуанкаре, Германияда Людендорф ва бошқалар бу тенденсияни зўр бериб қўллаб-қувватладилар. Капиталистик дунёда биринчи тенденсия иккинчи тенденсияга нисбатан устун чиқди.
Демак, шуни айта олишимиз мумкинки, Вашингтон конференция си Хитой масаласига катта аҳамият берди. Хитой ҳудудидаги собиқ немис ерларини Японияга берилганлиги сабаб, Версал келишувини имзолашдан бош тортди. Конференция да Хитойга қарашли ерларни қайтариш масаласи кўрилди. Охир-оқибат Япония баъзи ерларни (Синдао ва Шандун) Хитойга қайтаришга мажбур бўлди.
1922-йил 6-февралда Вашингтон конференция си иштирокчилари Хитой сиёсати тўғрисида келишув имзолашди. Беш давлат келишувида Хитой даҳлсизлигини ва “Очиқ эшиклар” сиёсатини сақлаш айтилди.
Расмий равишда Япониянинг Хитойга нисбатан “21 талаби” бекор қилинмади. Японлар “ҳал қилинган масалаларга” қайтмасликни талаб қилди.
Буюк давлатлар Хитойни тенг ҳуқуқлилигини хоҳлашмасди ва уни мустамлака давлат сифатида қолишини исташарди. Бироқ, бу давлатлар Хитойдаги халқ озодлиги курашини тўхтата олмади. Вашингтон конференция си Узоқ Шарқдаги дунё бўлинишига нуқта қўйди. Бу маънода у Версални тўлдирди. Бироқ, 1919-йилда Франция ва Англия АҚШ дипломатиясини илгарилаб ўтишга муваффақ бўлди. Вашингтон конференция сида эса анчайин устунликка эга бўлди. Вашингтон конференция си буюк Тинч океани давлатлари СССР ва Хитойни зарарига қаратилди.
Октябр Сотсиалистик револутсиясининг Хитойга таъсири. 1918-1923-йилларда Хитой. Биринчи жаҳон уруши тугаб келаётган ва Россияда Октабр сотсиалистик револутсияси ғалаба қозонган пайтда ҳам Хитой қолоқ, ярим феодал ва ярим мустамлака мамлакат эди. Қишлоқда помешчик ва гулаглар ҳукмронлик қилар, иқтисодий ҳаёт, жумладан, савдо-сотиқ чет эл монополиялари назорати ва қарамлигида эди. Лекин шунга қарамай, Хитойда миллий саноат ривожлана бошлаган, капиталистик уклад шаклланаётган эди. Миллий буржуазия билан чет эл капитали ўртасида зиддиятлар кучайиб борди, пролетариат сафлари ўсди. Тўқимачилик саноатидан ташқари мамлакатда енгил саноатнинг бошқа тармоқлари ва озиқ-овқат саноати вужудга келди, қазилма бойликлар қазиб чиқариш ортди. Миллий буржуазиянинг иқтисодий ва сиёсий позитсиялари мустаҳкамланиб, унинг илғор вакиллари орасида капитализм тараққиётига ғов бўлаётган феодал муносабатлар ва чет эл капитали ҳукмронлигига қарши кайфиятлар ўсиб борди.
Октабр револутсиясининг ғалабаси туфайли Шарқ мамлакатлари, жумладан, Хитойнинг халқаро аҳволи тубдан ўзгарди. Ўша пайтда империалистик давлатлар Хитой ишларига аралашишни кучайтириб юборган эдилар. Айниқса АҚШ империализми ўзининг «очиқ эшиклар» ва «тенг имкониятлар» сиёсати билан мамлакатнинг савдо-сотиқ ва молия ишларига ҳукмрон бўлиб олишга интилар эди. АҚШ ва Япония Хитойнинг антисовет сиёсат юритишига эришиш учун совет-хитой музокаралари (1919 йил)ни бузиш мақсадида Пекин ҳукуматининг реаксион доираларидан фойдаландилар. Япония ва АҚШ империализми ва маҳаллий реаксионерларнинг икки ёқлама зулми ҳамда антисовет сиёсати хитой халқ оммаси кенг табақаларини ғазаблантирар эди.
1919-йил майда бошланган кенг миллий-озодлик ҳаракати, аввало, АҚШ ёрдамида ҳаракат қилаётган япон империализмига қарши қаратилган эди. «4-5-май ҳаракати» деб машҳур бўлган бу ҳаракат Хитой халқи озодлик курашининг янги даврини бошлаб берди. 1919-йил 4-майда 5 минг пекинлик студент Версал конференция си Германиянинг Шандундаги консессия ҳуқуқларини Японияга берганлигига қарши норозилик билдирди. Студентлар ва демократик руҳдаги зиёлиларнинг «4-5-май ҳаракати» «Хитой-хитойликлар учун!» шиори остида, Япониянинг «21 талаби»га бўйсунмаслик руҳида кўтарилди. Намойишлар политсия ва қўшинлар томонидан бостирилди. Ҳукуматнинг студентлардан бундай ўч олиши ҳаракат кўламини янада кенгайишига, бутун мамлакатга ёйилишига, ташкилий тус олишига олиб келди.
1919-йил 25-июлда Хитой ҳукуматига қарата қилган мурожаатида Совет ҳукумати ўзининг Хитой билан дўстона алоқалар ўрнатишга тайёр эканлигини, у билан тузилган илгариги нотенг ҳуқуқли шартномалардан воз кечишини, Хитойнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилишини тантанали суратда эълон қилган эди. Бу мурожаатни кенг хитой табақалари зўр хурсандчилик билан кутиб олдилар.
Октабр резолюцияси ва унинг бевосита таъсири остида 1921-йили Хитой Коммунистик партияси тузилди. Партия кенг халқ оммаси орасида иш олиб борган марксистик тўгараклар негизида ташкил топган эди. 1921-йил 1-июлда Шанхайда Хитой Компартиясининг И съезди очилди. Съезд партия Уставини қабул қилди. Раҳбар органларни сайлади, Хитой Коммунистик партиясининг ташкил топишида В. И. Ленин асос солган Коммунистик Интернатсионал ҳам катта таъсир кўрсатди.
Хитой тарихининг бу даври учун 1921-1922-йилларда бўлиб ўтган, талончилик ҳарактеридаги Вашингтон конференцияси ҳам алоҳида ўрин тутади. Конференциядаги «9 давлат шартномаси»да Хитойнинг мустақиллиги, территориал бутунлиги расмият учунгина эътироф этилди. АҚШнинг «очиқ эшиклар» сиёсати ўз кучини сақлаб қолди.
Хитой Компартиясининг ИИ съезди (1922-йил, май) партиянинг Коминтернга кириши ҳақида қарор ва партиянинг яқин фурсатдаги вазифаларини белгилаган программ-манифест қабул қилди. Хитой деҳқонлар оммасининг уйғониши компартия фаолияти билан чамбарчас боғлангандир. Хитой Компартияси мамлакатдаги прогрессив кучларни ягона фронтга бирлаштириш йўлини тутди, Гоминданга киришга қарор қилди. Бунда партиянинг ғоявий, ташкилий мустақиллигини сақлаш ва мустаҳкамлаш зарур эди.
СССР билан Хитой ўртасида нормал дипломатик муносабатларни ўрнатишда совет-хитой музокаралари катта рол ўйнади. АҚШ, Япония, Франция дипломатияси музокараларни бузишга бир неча бор уринди. Бироқ Хитой жамоатчилиги совет-хитой битими тузишни қатъий талаб қиларди. 1924-йил 31-майда мамлакатнинг халқаро алоқалари тарихида янги давр очган совет-хитой битими имзоланди. Хитой тарихида биринчи марта улуғ давлат билан тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатдорлик ва суверенитетни ҳурмат қилиш асосида битим тузилган эди.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish