1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet2/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Қадимги Миср. Қадимги Миср сиёсий ҳаётида дипломатия муҳим роль ўйнаганлиги гиксослар ва Янги подшолик даврига оид ёзма манбаларда ўз тасдиғини топган.
Милоддан аввалги ХIV асрга оид Ал-Амарна архиви - тарихий матнларнинг ноёб мажмуасидир. Ал-Амарна архивининг деярли барча сопол лавҳаларида дипломатик тусдаги хатлар қайд этилган. Ушбу хатлар Аменхотеп III ва Аменхотеп IV саройига Бобил, Митанни, Оссурия, Хеттлар подшолиги, Арсава мамлакати, Кипр ороли, ҳамда Миср томонидан бўйсундирилган Фаластин, Сурия, Финикия шаҳар - давлатлари ҳукмдорларидан етиб келган. Ушбу тарихий хужжатлар бу даврда Миср Яқин Шарқнинг энг қудратли давлатларидан бири бўлганлиги тасдиқлайди. Аменхотеп III даврида фақатгина Митанни ва касситлар Бобилигина Миср билан рақобатлаша олган. Аменхотеп IV ҳукмронлиги даврида эса Кичик Осиёда Хетт подшолиги анчагина кучайган ва йирик давлатлар учун жиддий рақобатчига айланган.
Сурия, Финикия , Фаластин ҳудудлари Миср ва Хетт ўртасида рақобат майдонига айланган. Бу ерлар Миср тасарруфида бўлган даврда "Фиръавн мактублар уйи" номли махсус муассасаси томонидан бошқарилган. Фиръавннинг энг ишончли маслаҳатчиси унга раҳбарлик қилган.
Мисрликлар, одатда, забт этилган вилоятларининг анъанавий сиёсий тузилишини ўзгартирмаганлар. Мисрга қарам бўлган Фаластин ва Сурия хукмдорлари ўртасидаги ёзишмаларда мурожаат қилишнинг маълум қоидаларига риоя қилинган. Тенг ҳуқуқли ва дўстона муносабатларда бўлган подшолар бир-бирларини "биродар" деб, қудрат жиҳатдан устунроқ ёки ёши каттароқ ҳукмдорга "ота" деб мурожаат қилганлар ва ўзларини "ўғил" дея атаганлар. Қарам ҳокимлар юборган хатларда фиръавнни "ҳукмдор”,”султон”, “жаноб", ўзларини "қул", "қарол" деб номлаш урф бўлган. Қарам давлатлар ҳукмдорлари тахтга ўтириш чоғида ҳамда Мисрда янги ҳукмдорнинг ҳукмронлиги бошланганда махсус тартиб бўйича содиқлик қасамини ичиши лозим эди. Гаровга олиш маҳаллий ҳокимларни итоаткорлик ҳолатида сақлашда ва бўйсундирилган ерларда Мисрнинг таъсирини мустаҳкамлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилган.
Ал-Амарна архивида сақланган хатларнинг аксариятини Мисрга махсус элчилар ва чопарлар етказганлар. Элчилар ва чопарларни икки тоифага бўлиш мумкин:
1. Алоҳида ишончга эга бўлган шахслар (улар орқали фиръавнларнинг мустақил давлатлар подшолари билан муносабатлари таъминланган).
2. Мансабдор хизматчилар (улар орқали Фаластин, Сурия ва Финикияда жойлашган кўплаб шаҳар-давлатларининг ҳокимлари билан алоқалари амалга оширилган).
Фиръавннинг ҳар бир элчиси ўзи юбориладиган мамлакатнининг урф - одатларини, маданиятини, йўлларини географик хусусиятларини яхши билиши шарт бўлган. Ундан моҳир дипломат бўлиш билан бирга, кучли жангчи бўлиши ҳам талаб этилган. Элчиларнинг аксарияти ўзлари юбориладиган мамлакатнинг тилини ҳам яхши билганлар, акс ҳолда уларга таржимон ҳамроҳлик қилган.
Элчиларнинг шахсий даҳлсизлиги, дипломатик иммунитети ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланмаган бўлиб, у ёки бу подшонинг ҳузурига етиб келган элчининг тақдири ҳукмдорнинг тўла иҳтиёрида бўлган.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish