1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet35/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

11-мавзу. Энг янги даврда халқаро муносабатлар ва дипломатия.


Режа: 1. Биринчи жаҳон урушидан сўнг Узоқ Шарқдаги халқаро муносабатлар
2. СССР-Хитой муносабатлари.
3. Ривожланган давлатларнинг Хитой билан алоқалари
4. Хитой билан СССР ўртасидаги алоқаларнинг кескинлашуви
5 Англия–Америка муносабатларидаги зиддиятларнинг кучайиши.
Таянч иборалар: Париж конференцияси,
Биринчи жаҳон урушидан сўнг Узоқ Шарқдаги халқаро муносабатлар. Тарихдан маълумки, Париж тинчлик конференциясида Узоқ Шарқдаги халқаро муносабатлардаги муаммоларга эътибор берилмаган эди.
АҚШ давлати урушда анчагина қудратли бўлиб чиқди ва шунинг учун уни дунёда лидерликни қўлга киритиш хоҳиши янада ортди. Аммо, Париж конференция си улар кутган натижани бермади. Америка дипломатиясини халқаро муаммоларни ечишда илғорликни қўлга олиш мақсади Буюк Британия, Япония, Франция ҳукуматлари томонидан қаршиликларга сабаб бўлди. Шундай қилиб, АҚШ ҳукумати бошқа давлатларни мустамлакаларига эркин кириб бориш ҳуқуқига эга бўлолмади.
Шу билан бирга Версал тизими АҚШнинг Узоқ Шарқдаги рақиби - Японияга катта афзалликлар тақдим этди. Британияни қўллаб - қувватлашини йўқотиб, Япония конференцияда яккаланиб қолди. Бироқ 9 та давлат келишувини имзолаётган пайтда, Япония эркин услубда қола олди.
Вашингтон конференцияси Тинч океанида маълум вақтгача кучлар тенглигини ўрнатиб, Биринчи Жаҳон урушидан сўнг бошланган дунё бўлинишига нуқта қўйди.
Узоқ Шарқдаги ҳолат ҳам жуда кескин эди. Бунга сабаб буюк давлатлар ва Япониянинг экспансик сиёсати ва Хитойга ҳукмини ўтказиш эди. 30-йилнинг бошларида Япония Хитой ташқи савдо-сотиғида биринчи ўринни эгаллади. Хитойдаги ўзининг аҳамиятини кучайтиришда Нанкин ҳукуматидан фойдаланди.
Марказий ҳукумат генерали Чан Кайшининг Манжурия раҳбари Чжан Сзоли билан қуролли келишмовчиликлари пайтида, Япония чет элликларни Хитойдаги ички сиёсий низолар пайтида ҳимоя қилиш мақсадида, Шандун провинсиясини эгаллаб олди.
Кўрсатилган давр мобайнида Америка ҳукумати ҳам Хитойга кириб борди. АҚШ ҳукумати Нанкин ҳукумати билан яқин алоқалар ўрнатган бўлиб, Хитойни ташқи сиёсатига ҳам таъсир кўрсатарди. АҚШ катта маблағ ва иқтисодий устунликка эга бўлганлиги сабаб, бошқа давлатлар билан рақобатдан қўрқмаган ҳолда, Хитойда тинчлик ўрнатиш ва уни ташқи дунёга олиб чиқиш тарафдори эди. Шу билан биргаликда, америкаликлар Хитойни ички муаммоларини ҳал қилишга аралашишни исташмас эди.
Шандунни эгаллагандан сўнг, Япония Манжурияни оккупациясига тайёргарликни тугатди. Ҳужумга сабаб қилиб, ХШТЙдаги портлашни келтиришди. Манжурияни тўлиқ оккупациясига ойлар керак бўлди. эгалланган ҳудудда Япония ҳукумати қарам давлат - Манжоугони ташкил этишди. Ҳукуматга собиқ император Пу И ўтқазилди. АҚШ ҳукумати 1931-йилнинг 3-октабрида Японияни Хитойда тартиб ўрнатиш ҳуқуқини тан олди. Француз қуролли кучлари Японияни Манжурияни қўлга киритиши жануби-шарқий Осиёга большевикларни киришини тўхтатади деди. Хаттоки, инглиз сиёсий фаоллари Японияни Хитойдаги сиёсатини ижобий баҳолашди. Миллатлар Лигаси эса Нанкин ҳукуматини арзини кўриб чиқди ва бу икки давлат ўртасида тичлик ўрнатишига умид билдирди.
Версал тизими гарантлари Узоқ Шарқда Статус Қуони ва Японияни экспансик сиёсати олдида ожиз эканини кўрсатишди. Миллатлар Лигаси халқаро ҳолатда мавжуд халқаро муносабатлар системаси асосида таъсир ўтказадиган меҳанизм йўқлигига гувоҳ бўлди.
Бундай вазиятда буюк давлатлар эътиборини Хитойдаги ўзларининг шахсий манфаатларига қаратишди. Айниқса, бунга АҚШ илғорлик билан эришди. Америка дипломатлари Япония билан, агар улар экспансик ҳаракатларини жануб томон йўналтирмаса, улар Манжуриядаги воқеаларга аралашмасликка келишилди. Кейинроқ, Япония келишувни бузганлиги сабаб, АҚШ ҳукумати 1932-йили Япония билан ҳеч қандай шартномаларни тан олмаслигини айтди, лекин АҚШ Япониянинг шимоли-шарқий Хитойдаги ҳаракатларига аралашмаслигини айтди.
Япония Манжурияни эгаллагандан сўнг, Совет ҳукумати Чан-Кайши билан алоқаларини яхшилашга уринди. 1932-йил декабр ойида икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар тикланди. Шундан сўнг Совет ҳукумати Хитой билан ҳужум қилмаслик битимини имзолаш тўғрисида таклиф киритди.
Бу билан бир вақтда Советлар томонидан Хитойда миллий эркинликни ва коммунистик ҳаракатларни кучайтиришга уринишди. Буни натижасида, япон армияси 1932-йилда тўхтатган Шанхайдаги чиқишлар бўлди.
1932-йили феврал ойида Узоқ Шарқдаги ҳолатни яхшилаш учун Миллатлар Лигаси томонидан Лорд Литтон бошчилигида комиссия ташкил этилди. Комиссия фаолияти давомида Япония, Хитой ва Манжоугога ташриф буюрди ва бу давлатлардаги ҳолатлар бўйича маълумот берди. Маълумотларга қараганда, Япония Манжоугога нисбатан экспансик ислоҳотлар олиб борганлиги айтилган. Манжоугони эркинлиги тан олинмас эди. Докладга кўра, Манжоуго Милларлар Лигаси қарамоғига олинади.
Докладни Миллатлар Лигасидаги муҳокамаси ҳеч қандай сезиларли натижа бермади. 1933-йили 31-майда Япония ва Хитой ўртасида ярашиш битими имзоланди. Шуни таъкидлаш керакки, битимни имзолашдан олдин Япония ҳукумати Миллатлар Лигасидан чиқишини эълон қилди.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish