1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


Туб бурилишнинг амалга оширилиши ва Сталинград ва Курск жангларининг тарихий аҳамияти



Download 1,24 Mb.
bet42/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Туб бурилишнинг амалга оширилиши ва Сталинград ва Курск жангларининг тарихий аҳамияти. Сталингард ва Кавказнинг қаҳрамонларча мудофаасида Қизил Армиянинг муваффақият қозонишида юқоридаги каби омиллар жуда муҳим роль ўйнаган эди. Совет қўмондонлигининг режаси бўйича даставвал Сталинград остонасида “Уран” операцияси, ундан кейин Дон дарёси ўрта оқими районидаги ҳужум–“Сатурн” оперцияси, ва ниҳоят Марказий фронтда “Марс” операцияси бошланиши керак эди.
1942-йилнинг 19-ноябрь ойида Сталингард остоналарида совет қўшинларининг немисларга қарши ҳужумга ўтади. Ушбу жанг иккинчи жаҳон урушида туб бурилишнинг дебочаси бўлиб қолади. Жануби- Ғарбий, Сталинград, Дон фронтлари кучлари ҳамда кўп миқдордаги танклар, артиллерия ва авиация ёрдами билан немис-фашистларнинг 330 минг кишилик ҳарбий кучлар гурухи ўраб олинади ва тор-мор қилинади. 1943-йилнинг 2-февраль куни ўраб олинган группировканинг тирик қолган ҳарбийлари таслим бўладилар. Фельдмаршал Паулюс бошчилигидаги 24 генерал ва уларнинг жамоаси асирга тушадилар. Германияда эса уч кунлик мотам эълон қилинади.
Сталингард остонасида жанглар қизғин бўлиб ўтаётган бир вақтда совет қўшинлари Ўрта Дон районида душманларга қарши ҳужумларни бошлашга ўтади. Улар Сталинградга ҳужум уюштиришга тайёрланаётган немис-фашист босқинчиларининг гурухига қақшатқич зарба берадилар. Ютуқлардан руҳланган совет армияси, Марказий фронтда ва жануби-ғарбий ҳамда ғарбий йўналишларда ҳам жангларни кенгайтириб юборади. Улар Кавказ, Донбасснинг бир қанча қисмини, Россиянинг марказий районаларини озод қилиб, Ленинград блокадасини ёриб ўтадилар. Натижада Совет Армияси томонидан 1942-1943-йиллар қишки жанглар мавсумида душманнинг 100 дан ортиқ дивизияларини яксон қилдилар. Фашистик блок 1700 минг га яқин солдат ва офицерларидан, 24 минг қурол-аслаҳа, 3500 дан кўпроқ танк, 4300 самолётларидан жудо бўлдилар. Германиянинг Сталинград остонасидаги техника бўйича йўқотиши бўлиб ўтган бутун совет-герман фронти жанглари давридаги йўқотишлар билан тенг келди.
Германиянинг иттифоқчилари: Италия, Венгрия, Руминия давлатлари ҳам жуда катта талафотлар кўришди. Сталинград остонсидаги ва Донда бўлиб ўтган совет-герман жангларида 8-итальян армияси, 2- венгр армияси, 4 ва 5- румин армиялари яксон қилиб ташланади.
Сталинград остоналарида немис-фашист қўшинларининг тор-мор қилиниши. 1942 – йилнинг ноябрь ойи бошларида фронтнинг Сталинград йўналишида қуйидагича ҳолат мавжуд эди.
Жануби-Ғарбий фронт Дон дарёсининг чап қирғоқларини мудофаа қиларди. Мамондан Клетскгача. Фронтнинг асосий кучлари Серафимовичнинг жануби-ғарбий ва ғарбий районлари плацдармларида тўпланган эди.
Доннинг ўнг қирғоғида Клетск, Ново-Григорьевск, Сиротинск плацдармлари билан билан биргаликда - Дон фронти Клетскдан Ерзовкача.
62,64- армия кучлари билан биргаликда Сталинград фронти қўшинлари Сталинград шаҳрини, қолган кучлар билан эса Волганинг ғарби ва унинг қуйи оқими – Сталниграддан то Астрахангча бўлган қисмини такил этарди.
Сталинград остоналаридаги жанг Совет Қуролли Кучлари ва бутун совет халқининг буюк ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба Совет ҳукуматининг енгилмас куч-қудратини, бутун совет халқининг темирдек иродасини, мардлиги ҳамда совет ҳарбий санъатининг фашист Германияси ҳарбий санъатидан устунлигини бутун жаҳон олдида намойиш қилди.
Сталинград жангини бутун совет халқи ютиб чиқди. Совет халқи Сталинградга ўзининг энг яхши ўғил ва қизларини жўнатди. Ишчилар, колхозчилар ўзининг Ҳарбий кучларига душман устидан ғалаба қилиш учун ўзларида борини керагича бердилар.
Сталинград жанги нафақат Улуғ Ватан уруши тарихига, балки бутун жаҳон тарихига ҳам зарҳал ҳарфлар билан кирди. Сталинград остоналарида Совет Армияси немис – фашист босқинчилари устидан мисли кўрилмаган ғалабага эришдилар. Биргина 1942-йилнинг 19-ноябридан 2-февралигача бўлган совет жангчиларининг немис-фашистларга бўлган жангларида бешта душман армияси тор-мор қилинди. Душман 32 та дивизия ва учта бригада бутунлай йўқ қилиб юборилади. Душман бу жангларда ҳарбий қўшиндан ташқари, жуда катта сондаги техникасидан маҳрум бўлади.
Сталинград жангидан кейин Совет Армияси фронтда стратегик ташаббусни қўлга олади ва бу ташаббусни душман тўла тор-мор бўлгунича ҳам ўз қўлларидан бермайдилар. Сталинграддан кейин Совет Армияси Ленинграддан то Кавказ тоғ олдиларигача жуда улкан фронтда шиддатли ҳужумга ўтади, душманни оммавий равишда Совет мамлакатидан қувиб чиқариш бошланади.
Сталинград остидаги немис армиясининг ҳалокати Германиянинг иттифоқчилари орасида обрўсини туширибгина қолмай, балки фашистик блокка биринчи дарзлардан эди.
Сталинград остонасида Руминия ва Италия армияларининг яксон қилиниши ушбу давлат ички сиёсатига ҳам ўз таъсрини кўрсатди. Италия қўшинларининг мағлубияти мамлакат ичидаги зиддиятлар асос бўлади ва унинг Германия томонида туриб олиб бораётган урушдан чиқиб кетишини тезлаштириб юборди. Руминияда ҳам худди шундай ҳолат эди.
Сталингард остонасидаги жанг ва ундан кейин бўлган жанглардаги Қизил Армиянинг ғалабалари халқаро сиёсий аҳволга жуда катта таъсир ўтказади. Бу ғалабалар фашист Германиясининг вақтинчалик бўлган ҳарбий устунлигини йўққа чиқариб, унинг бундан буёғига ҳеч қандай ғалаба тўғрсида сўз ҳам бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатиб қўядики, Италия ва бошқа фашистик блокларнинг давлат раҳбарлари Германиянинг бу урушда муқаррар мағлуб бўлишини тушуниб етадилар. Германия билан алоқаларини узишга ва урушдан чиқиб кетишга тарафдорлар пайдо бўла бошлайди.
Сталингард остонасидаги немис қўшинларининг тор-мор бўлишининг ҳарбий аҳамиятлари нималардан иборат эди?
Биринчидан, бу совет ҳарбий санъатининг катта ютуғи ва урушда туб бурилишнинг бошланиши эди.
Иккинчидан, ушбу ғалаба Япония ва Туркия давлатларининг СССР билан алоқалари “нейтрал” бўлишига мажбур қилади.
Учинчидан, Сталингард жангидаги ғалаба фашистик блокнинг инқрозга учрашини тезлаштиради, немис армиясининг руҳий ҳолатини кескин тушириб юборди.
Тўртинчидан, немис-фашист босқинчиларига қарши кучлар ҳаракатининг янада тезлашишига жуда қулай шароит яратилади. Совет Иттифоқида тузилган Европа давлатлари ҳарбий тузилмаларининг сони уруш охирига келиб 550 мингдан ошиб кетди.
Сталингард жангидан кейин Совет Иттифоқининг дунёда мавқеи ҳам кескин кўтарилиб кетади. Босқинчилар устидан ғалаба нишонланаётганда Буюк Британия қироли Георг VI Сталингард фуқароларига фахрий қилич юборади, АҚШ президенти Рузвельт эса фахрий ёрлиқ жўнатади. Унда совет жангчиларининг мардлиги ва жасорати алоҳида таъкидланади. “Уларнинг шавкатли ғалабаси, - дейди Рузвельт – агрессия кучларига қарши урушнинг тубдан ўзгаришига ва бу кучлар оқимининг ҳаракатгига жуда қақшатқич зарба бўлди”.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish