Хитой билан СССР ўртасидаги алоқаларнинг кескинлашуви. 1926-йилнинг қишида Чжан Жўлиннинг генераллар ичида энг катта 150 минг кишилик армияси бор эди. Чжан Жўлин ўзининг антисовет сиёсати билан ажралиб туради. Чжан Жўлин бошчилигидаги Мукден ҳукмронлиги Совет-Хитой алоқаларини доимо бузарди ва СССР билан уруш қўзғарди. Хитой-Шарқ темирйўли умумий қўлланишга ўтгандан сўнг 1924-йилдан бошлаб Хитой амалдорлари йўлни айрим қисмларини қўлга кирита бошлади ва рус хизматчиларини қўлга олиб, бошқа зўравонликлар қўллай бошлади.
1926-йил 22-январда Ташқи Ишлар Халқ Комиссарлиги ХШТЙ тўғрисидаги Хитой Совет келишувига бузғунчиликларни тўхтатишни талаб қилди. Мукден округи Совет нотасига инсидентни тўхтатишини хабар қилди. 1926-йил 24-январда СССР ва Манжурия протоколи тузилди. Яна муаммоларни бартараф этиш мақсадида махсус конференция ташкил этиш қарор қилинди.
Аммо Манжуриядаги Хитой амали яна бузғунчилик ва антисовет йўлига ўтишди. Улар Сунгар дарёсидаги ХШТЙга қарашли мулкни эгаллаб олишди. Ташқи Ишлар Халқ Комиссарлиги 1926-йил 7-сентабрдаги нотасида бундай ишларга кескин норозилик билдирди.
Бундан фойдаланиб империалистик давлатлар Хитойда антисовет компаниясини очишди ва СССРни Хитойга тазйиқ ўтказишда айблашди.
Хитойдаги миллий қўзғолонга “болшевикларни тарғиботи” сабаб бўлди. Тез орада бундай туҳмат ўз мевасини берди. 1927-йили 6-апрелда Пекиндаги полпред биносига Хитой солдатлари бостириб келди ва полпред биноси тинтув қилинди. Пекиндаги дипломатик квортал тегилмаслик ҳуқуқи бўлишига қарамасдан у ерга қуролланган хитойликлар бостириб борди. Шу билан биргаликда тинтув пайтида Совет полпредига қатнашишга руҳсат берилмади.
1927-йил 9-апрелдаги Ташқи Ишлар Халқ Комиссарлигининг нотасида икки давлатлар ўртасида келишув бўлишига қарамасдан бундай ҳаракатлар ноқонуний эканини билдирди. Ташқи Ишлар Халқ Комиссарлиги Совет полпредидан аскарларни чиқиб кетишини, ишчиларни озод этишини ва ўғирланган қоғозларни қайтаришни талаб қилди. Шу билан биргаликда Совет ҳукумати бу жараёнлар империалистик давлатларни Хитой ва СССР алоқаларни ёмонлашишига ҳаракат қилаётганини тушунарди. Тез орада ўғирланган қоғозлар коммунистик тарғибот сифатида матбуотда чоп этилди. Бу соҳта маълумотлар Европа империалистик давлатларига қўл келди. Айниқса, бу маълумотлар Англия ҳукуматини СССР билан алоқаларини урушига сабаб бўлди.