Италиянинг капитуляцияси ва фашистик блокнинг инқирози. Африкага муваффақиятли десантлар туширилгандан кейин, 1943 йилнинг январида Марокашнинг Касабланка шаҳрида, келгусидаги ҳаракатлар режасини келишиб олиш учун Рузвельт ва Черчилль учрашадилар. Рузвельтнинг таклифи билан Германиядан сўзсиз таслим бўлиш тўғрисида талаб қилиш тўғрисида таклифга эришилади. Аммо бу учрашувда Европада иккинчи фронтнинг очилиш тўғрисидаги масала ҳал қилинмади.
Черчилль томонидан таклиф қилинган “Болқон варианити” бўйича Германияни зудлик билан тор-мор қилшини оқламайди, чунки ҳарбий ҳаракатлар ундан йироқда бўлаётган эди. Унинг асосий мақсади Италия ва Болқонни инглиз империалистлар назорати остида қолдириб, Совет Армиясининг уларни озод қилишига халақит қилишдан иборат бўлган. Касабланкада бўлиб ўтган конференцияда қатнашган француз генерали де Голлнинг сўзларига қараганда, “Черчилль Италия ярим орли бўйлаб ҳаракатланиш билан биргаликда Греция ва Югославияга тушишни, Туркиянинг урушга қўшилишни, ундан кейин эса, Австрия, Чехия ва Венгрияга кириб боришни кириб боришни мўлжаллаган эди. Тушунишимизча, уша стратегик режа Лондон сиёсатига мос келгани ҳолда, Англиянинг Ўрта-ер денгизида устунлик қилишни ва бундан ҳам муҳимроғи немислар ўрнида русларнинг бўлиб қолишидан хавфсирарди”.
Рузвельт “Болқон варианти” тарафдори бўлмасада, Черчилль масалани ўзига мос равишда ҳал қилишга эришади: Шимолий Африкани эгаллаб бўлганидан сўнг, Италия ҳудудидаги Сицилияга ҳарбийларнини туширишга эришади. Францияга қўшин тушириш яна кечиктирилади. Сицилияни эгаллаб олиш билан табийки, Италиядаги навбатдаги оперцияларни ривожланишига туртки бўлишини, ва албатта, Болқондаги масалалар ҳам ўз ечимини топади деб таҳмин қилинди. 1943 йилнинг май ойидагина Рузвельт ва Черчиллнинг Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувларида иккинчи фронт тўғрисида қарор қабул қилинади. Черчилль эса яна “Болқон варианти” ғоясини илгари суради, аммо АҚШ ҳукумати Германияни бўлиб ташлаб, Ғарбий Европада мустаҳкам ўрнашишини муҳимроқ деб ҳисоблайди. Шунинг учун у десантларни Францияга туширишни ва шунинг билан инглиз-америка қўшинларини энг қисқа йўл билан Европа марказига олиб келиш мумкин деган фикрда туриб олганди. Охир оқибат Вашингтонда бўлиб ўтган конференцияда 1944 йилнинг 1 майига қадар Францияда иккинчи фронт очиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Конференция яна Италияни урушдан олиб чиқиб кетиш мақсадида Сицилияга ҳарбийларни тушириш тўғрисида, Германияни осмондан бомбардимон қилиш режаси ва Тинч океанидаги оперциялари тўғрисидаги режаларни ҳам маъқуллади.
Мана шундан кейингина Рузвельт иккинчи фронт очиш икки йилги орқага сурилгани ҳақида Сталинга аҳборот беради.Бизнинг фикримизгача, бундай қарор Совет ҳукуматининг қатъий эътирозига сабаб бўлди. Англия ва АҚШ Касабланка ва Вашингтонда кўзлаган режаларини амалга оширишни давом эттирдилар.
Биринчи навбатда, АҚШ ва Англия денгиз коммуникацияларига халақит бераётган немис сув ости кемаларига қарши уруш очадилар. Улар жуда ҳам змаонавий ва янги радиолакаторлар билан жиҳозланган махсус кемаларга қариш кемалар ва самолётлар, махсус эскорт авианосецлар қурадилар, сув ости кемаларини фаол қидириш ва таъқиб қилиш ишларини олиб борадилар. 1943-йил давомида Германия 245 та сув ости кемасидан жудо бўлади, бу эса ўтган йиллрадагини қўшиб санагандан ҳам кўпдир. 1943-йилнинг май ойида немис қўмондонлиги Шимолий Атлантикадаги сув ости кемаларининг гуруҳ бўлиб ҳаракатланишларидан воз кечади ва океандан олиб чиқиб кетади.
Ўзининг ер, сув ва ҳаво йўлларини йўлга солиб олган инглиз-америка қўмондонлиги Италияга бостириб киришини бошлайди. 1943- йилнинг 10-июлида, Курск жангларининг қизғин палласида, қачонки, гитлерчи Германиянинг барча асосий кучлари совет-герман фронтига ташланган вақтда, Сицилияга ўз ҳарбий кучларини ташлайди. Ярим оролда жойлашган итальян гарнизони ҳеч қандай қаршилик қилмайди. Икки ҳафтадан сўнг иттифоқчилар Сицилияни эгаллаб оладилар.
Италия ҳукмрон доираларида жиддий сиёсий инқроз вужудга келади. Германиянинг муқаррар мағлуб бўлишига ишонган ҳолда, аввалроқ худди Африкадаги француз маъмурияти каби, иттифоқчилар томонига ўтишга қарор қиладилар. Фашист партиясининг баъзи раҳбарлари ва армиянинг юқоридаги бошлиқлари қиролнинг қўллаб-қувватлаши орқали инглиз-америка иттифоқчилар билан алоқага кириш мақсадида Муссолинидан қутулмоқчи бўладилар. 1943-йил 25-июлда Катта фашист иттифоқи Муссолинига ишончсизлик ифодалайди. Муссолини қирол қабулига келганида қирол соқчилари уни ҳибсга олади. Қирол Муссолнининг премьер-министрликдан бўшатилганинин ва уни собиқ бош штаб бошлиғи маршал Бадольйо билан алмаштирилганини эълон қилади. Бадольйо ҳукумати Германия томонида урушни давом эттиришни расман маълум қилган бўлсада, махфий равишда Англия ва АҚШ вакиллари билан музокараларга олиб бораётган эди.
1943 йилнинг 8-сентябрида Лондон радиоси Бадольйо ҳукумати билан тинчилик шартномаси тузилганилиги тўғрисида хабар беради. Инглиз-америка қўшинлари Бадольйо билан шартномага асосан Италияга туширилади. Бунга жавобан, Италиядаги немис қўшнилари эса итальян армиясини қуролсизлантириБ Шимолий Италия ва Марказий Италияни йўлларини берикитиб, инглиз-америка қўшинлари йўлларини тўсиб қўяди. Шундай қилиб, Италияни иккита бири-бирига тенг келмайдиган қисмга ажратилган Неаполнинг шимолророғида итальян фронти бинога келади. Шимолий ва Марказий Италияда немис-фашист босқинчилардан тузилган итальян фашист ҳукумати иш олиб борарди. Унга немис парашютистлари озод қилган Муссолини бошчилик қиларди. Мамлакатнинг учдан бирини эгаллаган, унинг жанубий қисмида эса, инглиз-америка ҳарбийлари томонидан ҳаракатланаётган ва Германияга уруш эълон қилган Бадольйо ҳукумати иш олиб борарди.
Италияга иттифоқчиларнинг туширилиши иккинчи фронтда ўзгариш кирита олмайди. 1943-йилнинг сентябрь ойида Италияда 17 та немис дивизияси, ваҳоланки, худди шу пайтда совет-герман фронтида Германия ва унинг иттифочиларининг 221 та дивизияси жанглар олиб бораётган эди. Бунга ҳам қарамасдан, фашист режимининг ҳалокатга учраши ва Италиянинг иттифоқчилар томонига ўтиши – жуда катта сиёсий аҳамиятга эга эди. Италия армияси урушдан юз ўгирди. Жанубий Италияда фашизм режими ағдарилди, Шимолий ва Марказий Италияда эса у фақатгина немис қўндоқлари остидагина ушлаб турилди.
Ҳарбий жанглар давомидаги бурилишлар фашистик блокда чуқур ўзгаришлар келтириб чиқарди. Финляндия, Венгрия, Руминия ҳукуматлари Германиянинг ғалабасидан умидлари уздилар ва совет қўшинлари яқинлашишини қўрқув билан кутдилар. Ушбу давлатларнинг ҳукмрон доиралари Италияга ўхшаб, Англия ва АҚШ томонига ўтишга ҳаракат қиладилар. Сталинград жанги тугаганидан кейин Финляндия уруш туб бурилишга келгани ва албатта ундан зудлик билан керак деган хулосага келади. АҚШ ҳукумати ёрдамида у 1943 йилнинг январь ойида Совет Иттифоқи билан ярашишга ҳаракат қилади, бироқ Германиянинг тазйиқи остида музокаралар тўхтатиб қўйилади. Руминия ва Венгрия ҳам Англия ва АҚШ билан махфий музокараларга киришади. Улар инглиз-америка иттифоқчилар билан тинчлик шартномаси тузиш ва уларнинг ҳарбий қисмларини давлатларига киритишга ҳам рози эдилар, фақат давлатларига Совет Армиясини киртишни истамас эдилар. Музокаралардин хабар топган Гитлер, уларни тўхтатиб қўяди. Германия вақтинчалик даврга Финляндия, Руминия ва Веннгрияни ўз назорати остида қолдира олади холос. Бироқ улар орасида қарама-қаршиликлар тобора кучая борди.
Фашист блокининг етакчи давлатлари – Германия ва Япония- Италия таслим бўлиб капитуляцияга қўл қўйганларидан кейин учлик пактига ўзаро содиқлигини эълон қилишади. Бироқ, уларнинг ҳар бири ўзларининг алоҳида мақсадларини белгилаб олган эдилар. Япония янги ҳужумга имконият мавжуд эмаслигини билгани ҳолда, 1942-йилнинг кузидан мудофаага ўтади. Япон олимлари яширинча ядро қуроли устида ишлар бошлаб юборишади, бироқ, япон фанининг қолоқлиги ва керакли хом-ашё (уран) нинг мавжуд эмаслиги сабаб, улар керакли натижага эриша олмайдилар. Япония босиб олган ералрини ушлаб қолиш мақсадида, сиёсий тактика юригизади. Япония Бирма ва Филиппинга “мустақиллик” берилишини эълон қилади. Шунинг билан Япония, бу давлатларнинг Англия ва АҚШ га уруш эълон қилишларига эришади. Бироқ Индонезияга “мустақиллик” эмас, балки “кўнгилли армия” тўғрисида эълон қилади, бу индонезияликларнинг армияда команда лавозимларини олиши мумкин дегани эди, холос.
Гитлер Германияси иттифоқчиларнинг янги ҳужуми муқаррарлигини назарда тутгани ҳолда, оммавий сафарбарлик, партия ва полицияни қўлда ушлаб туриш, оммавий террорни кучайтириш ишларини янгидан – янги йўлларини ахтаришга тушган эди. Курск остонасидаги мағлубиятдан кейин армияга аввал ҳарбий хизматга яроқсиз бўлганларни ҳам олиш бошланади. Босиб олинган давлатлар ва Германиянинг иттифоқчи давлатлари одалмрини эксплуатация қилиш кучайтирилади. 1943 йилга келиб, Германияга чет эллардан мажбуран ҳайдаб келинган ишчилар ва асирлар сони 7 млн.кишига етди.
Германия давлат аппаритни бошқаришда партия-полиция аппаратининг роли янада кучайди. Курск жангидан кейин гестапонинг бошлиғи Гиммлер, ички ишлар министри этиб тайинланади. У барча полиция-жазо органларини ўз қўли остига олади. Фашист партиясининг вилоятлардаги раҳбарлари “рейхни ҳимоя қилувчи комиссарлар” лавозимларини эгаллаган ва маҳаллаийй маъмуриятни бошқарар эдилар. Армияга “миллий-социал раҳбарият офицерлари” жўнатилди. Олий қўмондонликда “миллий-социал штаб” таъсис қилиниб, унинг вазифаси – армияда фашистик назоратни кучайтиришдан иборат эди. Миллий партия аъзоларидан ташкил топган СС қўшинларининг сони деярли икки бараварга кўпайди.
Фашистик террор янада кучая бошлади. Германиянинг олтита асосий концентрацион лагерларида 1940 -йилдан 1943- йилгача маҳбуслар сони – 5 бараварга, ўлим жазолари эса-18 бараварга ортди. Босиб олган давлатлар халқлари, айниқса, славян ва яҳудийларни оммавий равишда қийнаш ва ўлдириш кучайтирилган даражада олиб бориларди. Польшада гитлерчилар томонидан қурилган “Йўқ қилиб ташлаш” лагерларига бутун Европадан маҳкум қилинган одамлар билан тўла вагон поездлари оқиб келарди. Уларни отишарди ёки газ камераларида бўғиб ўлдирилардилар. Уларнинг жасадларини крематорийларда куйдиришар, кийимлари ва қимматбаҳо буюмларини эса Германияга жўнатишарди. Махсус командалар эса тилла тишларини суғуриб олиб, уларни қайтадан қуйиб, немис банкларига жўнатишарди. Ўлдирилиган аёллар сочларидан матраслар, одам ёғидан эса совун тайёрлашарди. Энг йирик лагерлардан бири – Краков шаҳри ёқинида жойлашган Освенцим лагери эди. 1940-йилнинг май ойидан декабрь ойигача у ерда 3 млн. кишидан зиёд одам ўлдириб юборилган. Освенцим бино бўлган кундан – яъни 1940-йилнинг май ойидан 1945 йилнинг январигача СССР, Польша, Франция, Бельгия, Голландия, Чехословакия, Югославия, Руминия, Венгрия ва бошқа давлатларнинг 4 млн.дан ортиқроқ фуқаролари ўлдирилиб юборилган. Ўлим лагерларидан яна бири Майданек бўлиб, Люблинда жойлашган бўлган. Бу лагерда 1940-йилдан 1944-йилгача 1,5 млн одам ўлдириб юборилган. Немислар 1942 йили Польшанинг Треблинка станциясида яна битта ўлим лагерини қуридиришади. Бу лагерда икки йилдавомида 800 мингдан ортиқ одам ўлдириб юборилади. Бутун уруш давомида немис концентрацион лагерлари ва ўлим лагерларида 18 млн. киши мавжуд бўлиб, шундан 11 млн.и қийноққа солинган ва ўлдириб юборилган.
1943 йил давомида АҚШ ва Буюк Британия ўзининг иқтисодиётини ҳарбийлаштириб бўлган эди. Уларнинг ҳарбий иқтисоди юқори даражаларга кўтирилиб кетади. 1943 йилнинг ўзидагина АҚШ 38 мингдан зиёд танк, 86 мингга яқин смалёт ишалб чиқариб, дунёда биринчи ўринга чиқиб олади. 1943 йили АҚШ нинг умумий даромади 1940 йилга нисбатан икки баравага кўпайди. Саноат ва қишлоқ хўжалигида мисли кўрилмаган натижаларга эришилади. Ишсизлик тугатилгани ҳолда, ишчи кучи етишмай қолган эди. Давлат маблағлари асосан, атом бомбаси ишлаб чиқаришга керак бўладиган алюмин, сунъий каучук, уран ишлаб чиқаришга сарфланар эди. АҚШ ҳукумати иш ҳақи ва нархларни тартибга солиш, давлат буюртмаларин бажаришни кузатиб бориш, хом-ашё ва ишчи кучини тақсимлашни бошқарувчи бутун маъмурий тизим тузган эди. Уларнинг устидан умумий назоратни 1942-йилнинг октябрида тузилган Иқтисодий Барқарорлик Хизмати (кейинроқ – Ҳарбий сафарбарлик Хизмати) олиб борарди. Бу ташкилотларнинг тузилиши АҚШда ҳарбий давлат-монополистик капитализм тизимининг қарор топиш жараёнинин тугаллашига ёрдам берди.
АҚШ ҳукумати томонидан 1943-йилнинг ёзида меҳнат низолари тўғрисидаги Смит-Коннэлли қонуни қабул қилинади. Ушбу қонунга кўра АҚШ президентига ҳарбий корхоналарда иш ташлашларни таъқиқлаш ҳуқуқи берилди. АҚШ иқтисодининг ўсишидан асосан йирик монополиялар фойда кўрарадилар. Уларнинг ( солиқларни чиқариб ташлаганда) соф даромадлари 125 млрд. долларни ташкил қилди. Аммо аҳолининг бошқа қатламлари: майда тадбиркорлар, савдогарлар, фермерларнинг ҳам турмуш даражалари яхшиланди. Фермерларнинг даромадлари уруш йиллари тўрт бараварга ўсди. Ёлланма ишчиларнинг аҳволи жуда қийин эди. 1942-йилнинг июль ойида ҳукумат пўлат қуювчилар ва касаба-уюшмалари ўртасидаги низони кўриб чиқаётиб, нархлар ва иш-ҳақини уруш охиригача 15% га ошириши мумкинлигини назарда тутарди. Аслда, уруш охирига бориб, нархлар 25% га ўсди, касаба-уюшмалари ҳисоблашича эса – 45% га ўсди. Соатбай иш ҳақи нархлар оширишдан орқада қолиб кетди.
СССР билан ҳамкорликда фашизмага қарши урушда АҚШ нинг қатнашиши, аҳоли турмуш даражасининг ўсиши – жамоатчилик онгини ўзгартириб юборди. Мамлакатда фашизмга қарши қарашлар, ватанпарварлик ғоялари вужудга келади. Давлатнинг миллий бирликка чақириғи омманинг кенг қатламларида зўр кўтаринкилик билан маъқулланди. Шунинг билан бир вақтда, анаъанавий- шахсий ва консерватив қарашлар ҳам жонлана борди. Авваллари обрўга эга бўлмаган тадбиркор ва банкирлар, “ватан учун” ҳарбий саноатни ташкилотчилари сифатида яна обрў ва эътиборга эга бўлдилар.
АҚШ да СССР тарафдорлари ўсиб борарди ва иккинчи фронт очишга талаблар кўпая борди. Тезроқ иккинчи фронтни тузиш кампаниясини - Коммунистлар партияси, профсоюзлар, 15 млн. кишини жамлаган славян миллатига мансуб америкаликларнинг -Славян конгресси ҳамда аҳолининг зиёлилар қатламлари - олиб борарди. Шунга қарамай, қачон иккинчи фронт очишни давлат ўзи яхшироқ билади дейдиган аҳолининг катта қисми - АҚШ ҳукумати сиёсатини ёқлайди.
Буюк Британияда сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Ҳарбий саноат кенг кўламда ривожланиб, АҚШ дан кейинги ўринни эгаллайди. 1943-йилии Буюк Британия саноати 7,5 мингта танк, 26 мингга яқин самолётлар ва ҳарбий кемалар ишлаб чиқаради. 1942-йилнинг февралида ҳарбий ишлаб чиқариш вазирлиги вужудга келади.
Профсоюзлар аъзолари сони–8,3 млн.га етади, аммо иш ташлашлар сони ҳам шунга яраша ўса боради. 1942 йил ҳукумат “Дейли уоркер” нашрини таъқиқлаб қўйди. АҚШ да ҳам худди Буюк Британияда бўлгани каби ҳарбий ҳолат ватнпарварлик ва фашизмага қарши руҳдаги ҳолатларин юзага чиқаради. 1943-йилда ҳукумат қарилик пенсияси, ногиронлик нафақаси, кўп болали оналарга нафақа ва шунга ўхшаганаларни кўриб чиқди.
Иккинчи жаҳон урушидаги туб бурилиш Гитлерга қарши коалициянинг кенгйишига олиб келди. 1942-1943- йиллрага келиб аввал бетарафлик сиёсати юргизган бир қатор давлатлар – Мексика, Бразилия, Эрон, Ироқ, Боливия, Колумбия фашистик блок давлатларига қарши уруш эълон қилишга қарор қиладилар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Декларациясига имзо қўядилар. 1943-йилнинг охирига келиб 32 та давлат БМТ Декларациясига имзо қўяди. Бутун прогрессив жамоатчилик фашизмга қарши ўзларининг норозиликларини билдирадилар.
Сталинград остидаги жангларидан кейин, айниқса, Курск жангидан кейин АҚШ ва Англия ҳукмрон доиаралари Совет Иттифоқининг бир ўзи ҳам Германияни енгиб, бутун Европани ҳам фашизмдан озод қилиши мукин деган хулосага келдилар. Иккинчи фронтни яна орқага суриш фойдасиз эканлиги яққол кўриниб қолди. Аксинча, эндиликда Ғарбий Европага ўларининг қўшинларини тушириш мақсадга мувофиқ деб санаб, Қизил Армия Европани озод қилишига йўл қўймаслик кераклигини ангалаб етдилар.
Черчилль ва Рузвельт ўзларининг навбатдаги 1943-йилнинг август ойида Квебекда бўлиб ўтган учрашувлари пайтида, Америка делегацияси “Германияни Совет Иттифоқи томонидан мағлуб қилиниши ўта хавфли”, шунинг учун тезроқ Францияда иккинчи фронтни очиш керак деб маълум қилади. Бундан ташқари Америка ҳукумати СССР ни Японияга қарши урушга жалб қилишни истар эди ва Совет Иттифоқига берган ваъдаларини бажаришни талаб қиларди. Рузвельтнинг талабига кўра, Вашингтон конференцияси 1944-йил 1-майдан кечиктирмасдан Францияга десант туширишни маъқуллади. Иккинчи фронт очиш ҳақидаги мақсадларининг бирлиги сабаб, АҚШ, Англияни Совет Иттифоқига ўзаро яқинлаштирди. Аммо урушдан кейин, энг аввало, фашизмдан озод қилинган давлатларда қандай тузум барпо қилиш муаммоларининг авж олиб бориши вазиятни кескинлаштирарди. 1943-йили Совет Армиясининг чегараларига яқинлашиб қолгани сабаб Польшадаги аҳвол юзасидан муаммолар чиқади. Худди шундай инглиз-америка қўшинларининг Францияга туширилиши керак бўлган бир пайтда, Франциядаги аҳвол юзасидан ҳам муаммолар чиқди.
Польшанинг ҳориждаги ҳукумати 1941-йилда Совет Иттифоқи билан Германияга қарши урушда бир-бирларига ўзаро ёрдам бериш тўғрисида шартнома имзолашган бўлсаларда, Польша СССР га нисбатан душманларча муносабатда сиёсат олиб борди. Муҳожир ҳукумат Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссиянинг қўшилиши натижасида пайдо бўлган СССР нинг янги чегараларини тан олмайди; СССР да тузилган генерал Андерснинг поляк армиясини совет-герман фронтида фойдаланишни рад этади ва уни Совет Иттифоқи чегараларидан олиб чиқиб кетишни талаб қилади; оммавий нашрларда советларга қарши ташвиқот бошлаб юборади, Совет ҳукумати Андерс армиясини чегарадан чиқиб кетишига рухсат беради, бироқ, 1943-йилнинг апрель ойида Лондонда жойлашган муҳожир поляк ҳукумати билан дипломатик алоқаларни узади. Совет Иттифоқидаги поляк коммунистларининг ташаббуси билан, “поляк ватанпарварлари иттифоқи” ташкил қилинади. Ташкилот Совет Иттифоқининг рухсати билан фашистларга қарши урушиш учун поляк фуқароларидан ҳарбий қисмлар тузишни бошлаб юборадилар. Бу ҳаракатлар муҳожир поляк ҳукуматини қўллаб-қувватлаётган АҚШ ва Англия ҳукуматига маъқул бўлмайди.
СССР, АҚШ ва Англия келишмовчиларидан яна бири бу – Франциядаги аҳвол эди. 1943-йилнинг июн ойида генерал де Голль бошчилик қилаётган “Курашаётган Франция” ҳаракати генерал Жиро тарафдорлари билан бирлашадилар. Жазоирда Де Голль ва Жиро раислигида ўзини марказий француз ҳукумати деб эълон қилган - миллий озодлик ягона Франция комитети (ФКНО) тузилади ва ташкилотни тан олишлари учун Англия, СССР ва АҚШ га мурожаат қилади. Совет Иттифоқи ФКНО ни тезлик билан тан олиш зарур деб санайди, бироқ Англия ва АҚШ ўзининг мустақиллиги ва қатъийлиги билан миллий қадриятларни ҳимоя қилган - генераль де Голлга ишонч билдирмайдилар. 1943- йилнинг августига келибгина Совет Иттифоқининг қатъий талаби билан Англия ва АҚШ бир вақтнинг ўзида ФКНО ни тан оладилар. Фақат Совет Иттифоқигина ФКНО ни Француз республикасининг давлат манфаатлари ифодаловчи раҳбари ва фашизмга қарши курашаётган барча француз ватанпарварларининг раҳнамоси сифатида тан олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |